Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.04.2018 й. 3001-сон билан рўйхатга олинган 04.04.2018 й. Молия вазирлигининг 69-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-20-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 16 апрелда 3001-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2018 йил 4 апрелдаги

69, 2018-20-сон қарорига

ИЛОВА



Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг

ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ягона солиқ тўлови (бундан буёнматида ЯСТ деб юритилади) тўловчилар томонидан ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. 2018 йил 1 апрелдан бошлаб умумий майдони 1 гектардан ортиқ бўлган ер майдонига эга бўлган ЯСТ тўловчилари ушбу Низомда белгиланган тартибда юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлайдилар.

Ушбу Низом қуйидагиларга татбиқ этилади:

ер участкасининг бир қисмида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ЯСТ тўловчи нотижорат ташкилотлар, агар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ер участкаси бир гектардан ортиқ бўлса;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият билан шуғулланувчи ягона ер солиғи тўловчилар ва ЯСТ тўловчилар, агарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолиятига тўғри келадиган ер майдони 1 гектардан ортиқ бўлса.


2. Ушбу Низом қуйидаги ЯСТ тўловчиларга татбиқ этилмайди:

умумий майдони 1 гектар ёки ундан кам ер майдонлари мавжуд бўлганларга;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларга мувофиқ юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод этилганларга;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан тенглик асосида дипломатик ваколатхоналарни жойлаштириш учун берилган ер участкаларининг қисмига.


3. Ер участкаларининг умумий майдони деганда, ер участкасининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 280-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони тушунилади.


4. 2018 йил 1 январдан бошлаб ер участкасининг умумий майдони 1 гектардан ортиқ бўлган ЯСТ тўловчиларига:

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март);

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2449, 2013 йил 4 апрель) татбиқ этилмайди.



2-БОБ. СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАЗА


5. Ер участкасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони солиқ солинадиган базадир.



3-БОБ. СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ,

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА СОЛИҚНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


6. Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг келгуси йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги қарори билан ҳар йили тасдиқланади.


7. Ер солиғи ҳар бир солиқ даврининг 1 январь ҳолатига ҳисоблаб чиқарилади ва юридик шахслардан олинадиган ер участкасининг умумий майдони 1 гектардан ортиқ бўлган ЯСТ тўловчилар томонидан ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда тақдим этилади.

Шунингдек, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига жорий солиқ даврининг 10 майига қадар тақдим этилади.


8. ЯСТ тўловчилар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботларини шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботлари шакллари асосида ҳисоблайдилар.


9. Солиқ солинадиган база (солиқнинг ҳисобланган миқдори) солиқ даврида ўзгарса, давлат солиқ хизмати органига бир ой муддатда аниқлаштирилган ер солиғини ҳисоб-китобини тақдим қилади.

Солиқ даври мобайнида солиққа тортиладиган база 1 гектардан ошиб кетса, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ер майдонига тегишли ҳуқуқ пайдо бўлган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ҳисобланади.

Солиқ даври мобайнида солиққа тортиладиган база 1 гектардан камайса, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ер майдонига тегишли ҳуқуқ пайдо бўлган ойдан эътиборан тўхтатилади.


10. Ер участкасининг умумий майдони 1 гектардан ортиқ бўлган ЯСТ тўловчилар томонидан ер солиғи тўлови ҳар ойнинг 10 кунига қадар ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида амалга оширилади.

2018 йилда ер солиғи тўлови апрель ойидан бошлаб амалга оширилади, бунда апрель ойи учун тўлов жорий йилнинг 10 майига қадар амалга оширилади.



4-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ

ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


11. ЯСТ тўловчилари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


12. Юридик шахслар томонидан ер солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 апрель, 16-сон, 341-модда






































Время: 0.1624
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск