Внимание!

NB! Мазкур Конунга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 14.02.2024 й. ЎРК-907-сон Конунига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2018 й. ЎРҚ-456-сон "Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 19.10.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2017 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.01.2018 й.

N ЎРҚ-456



АЙРИМ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ,

ШУНИНГДЕК ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА

ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КАФОЛАТЛАРИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 19 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги 425-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 153-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 97-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 7-модданинг 4-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 12-модда 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги 513-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 9, 340-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда) 14-моддасининг биринчи қисмидаги "Меҳнат" деган сўз "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 839-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 22 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-410-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 275-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг:

биринчи қисмидаги "Меҳнат" деган сўз "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги ва учинчи қисмидаги "Меҳнат" деган сўз "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 28-модданинг биринчи қисмидаги "Меҳнат" деган сўз "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 29-модданинг биринчи қисмидаги "Меҳнат" деган сўз "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 384-модда) 37-моддаси биринчи қисмининг "е" бандидаги "докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида" деган сўзлар "катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда) 531-моддасининг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд қарорининг жарима солишга ва бошқа мулкий ундиришларга тааллуқли қисмини ижро этиш учун ижро варақалари ёки уларнинг дубликатлари суд қарорининг нусхаси билан бирга биринчи инстанция суди томонидан суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай маҳкумнинг яшаш жойидаги ёхуд жазони ўташ жойидаги, шунингдек маҳкумнинг мол-мулки турган жойдаги давлат ижрочиларига юборилади".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 14-модданинг иккинчи қисмидаги "194, 218" рақамлари "194, 209-1, 218" рақамлари билан алмаштирилсин;


2) қуйидаги мазмундаги 61-2-модда билан тўлдирилсин:


"61-2-модда. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш


Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, -

энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, -

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Оз миқдор деганда энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваригача бўлган доирадаги, кўп бўлмаган миқдор деганда эса, энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади";


3) 97-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"97-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда

ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини

назорат қилиш давлат инспекцияси органлари назорати остидаги

объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш, -

фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 193-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"193-модда. Депутатлик ва сенаторлик

фаолиятининг кафолатларини бузиш


Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан депутатлар ҳамда сенаторлар олдидаги ўз вазифаларини бажармаслик, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, уларга атайлаб сохта маълумот бериш, депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан парламент сўровини, депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри маълумотларни қасддан тақдим этиш";


5) қуйидаги мазмундаги 209-1-модда билан тўлдирилсин:


"209-1-модда. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

ходимларининг формали кийим-бошини қонунга

хилоф равишда кийиб юриш


Формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш, -

формали кийим-бошни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


6) 245-модда:

биринчи қисми:

"61-1" рақамидан кейин "61-2" рақами билан, "209" рақамидан кейин "209-1" рақами билан тўлдирилсин;

"164-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 165, 165-1, 166, 167, 169, 170, 171-1, 173, 174-1-моддаларида, 175-моддасининг бешинчи қисмида, 175-1, 175-3, 175-6-моддаларида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 176-3, 176-4, 177, 179" деган сўзлар "164, 165, 165-1, 166, 167, 169, 170, 171, 171-1, 172, 173-моддаларида, 174-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 174-1, 175, 175-1, 175-3, 175-4, 175-5, 175-6, 176, 176-2, 176-3, 176-4, 177, 178, 178-1, 179, 179-1" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам маъмурий ишлар бўйича судьялар кўриб чиқади, ушбу Кодекснинг 283-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно";


7) 257-модданинг биринчи қисмидаги "178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик қисмида)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 261-модданинг биринчи қисмидаги "178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик қисмида)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9) 264-модданинг биринчи қисмидаги "164-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида, 168, 171, 172, 174-моддаларида, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 175-4, 175-5, 176-2, 179-1, 215-3-моддаларида" деган сўзлар "168-моддасида, 174-моддасининг учинчи қисмида ва 215-3-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 265-модданинг биринчи қисмидаги "178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


11) 268-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"268-1-модда. Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш органлари


Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш органларига ушбу Кодекснинг 215-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидир:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси ҳамда унинг ўринбосарлари - энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача миқдорда;

хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари - энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда жарима солишга";


12) 268-2-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Кодекснинг 99 ва 178-моддаларида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади";


13) 287-модданинг 1-банди "209" рақамидан кейин "209-1" рақами билан тўлдирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги 154-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 496-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда, N 9, 330, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда) 30-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Банкларда ликвидлилик танқислиги юзага келган ва ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган гаров активлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, Марказий банк банкларга Марказий банк томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда қисқа муддатли таъминотсиз кредитлар беришга ҳақли";

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин;

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банк банкларни кредитлаш шартларини оммавий ахборот воситаларида ва ўз расмий веб-сайтида эълон қилади".

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 221-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 59-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2008 йил, N 4, 183-модда; 2010 йил, N 10, 380-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 23-модданинг учинчи қисмидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 25-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 128-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 44-модданинг учинчи қисмидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 109-модданинг учинчи қисмидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги 265-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 10, 473-модда; 2010 йил, N 5, 177-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда) 17-моддасининг учинчи қисмидаги "Меҳнат" деган сўз "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги 472-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 230-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда, N 12, 657-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда) 13-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона органларининг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган намунадаги бепул формали кийим-бош билан таъминланадилар. Божхона органлари мансабдор шахсларининг фарқловчи белгилари ва кийим-кечак билан таъминланиш нормалари қонун ҳужжатларида белгиланади. Формали кийим-бошни кийиб юриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади".


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги 474-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 312-модда, N 12, 415-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 474-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) 15-моддасининг иккинчи қисми "нормалар бўйича" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунадаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда) 1-моддасининг иккинчи қисми "қонунийликни мустаҳкамлашдан" деган сўзлардан кейин "шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 40-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак";


2) 218-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак".


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2007 йил, N 1, 3-модда, N 4, 156-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2011 йил, N 12/2, 365-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда) 52-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "катта илмий ходим-изланувчилар" деган сўзлар "докторантлар" деган сўз билан алмаштирилсин.

24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда) 54-моддасининг ўнинчи қисмидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Хўжалик ширкатлари тўғрисида"ги 308-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 7, 325-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда) 26-моддасининг учинчи қисмидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда) 46-моддасининг иккинчи қисмидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрда қабул қилинган "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-57-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 499-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


2) 18-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.


29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги ЎРҚ-60-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 537-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда) 23-моддасининг биринчи қисми "экология" деган сўздан кейин "коррупцияга қарши" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 6, 227-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг бешинчи қисмидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 10-модданинг учинчи қисми иккинчи хатбошисидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги ЎРҚ-353-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 9, 239-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги "Меҳнат" деган сўз "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 77-модданинг учинчи ва еттинчи хатбошиларидаги "бандликка кўмаклашиш марказлари" деган сўзлар "аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 106-модданинг бешинчи қисмидаги "Меҳнат" деган сўз "Бандлик ва меҳнат муносабатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 170-модданинг биринчи қисми "ва унга йўл қўймаслик" деган сўзлардан кейин "шунингдек бюджет соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 179-модданинг иккинчи қисми "мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари" деган сўзлардан кейин "шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг аломатлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


35-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-371-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 129-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 4-моддасининг учинчи хатбошиси "шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


36-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 25 сентябрда қабул қилинган "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги ЎРҚ-376-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 247-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 5-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш";


2) 23-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"коррупцияга қарши курашиш соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда иштирок этиш";

бешинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


37-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


38-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 январь


"Халқ сўзи", 2018 йил 5 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 8 январь, 1-сон, 8-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 1-сон, 1-модда









































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск