язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикасининг 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.12.2017 й.

N ЎРҚ-454



СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ 2018 ЙИЛГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда) 25-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш";

ўн учинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 248-модда, N 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106-модда, N 9/1, 238-модда, N 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, N 10, 263-модда, N 12, 349-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 22-модданинг йигирма тўртинчи хатбошисидаги "транспорт воситаларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 23-модданинг:

иккинчи қисми:


9-банди чиқариб ташлансин;


10-бандидаги "транспорт воситаларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа мажбурий тўловлар жумласига қуйидагилар киради:

1) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар:

ягона ижтимоий тўлов;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари;

давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар;

Республика йўл жамғармасига йиғимлар;

2) давлат божи;

3) божхона тўловлари;

4) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим";

олтинчи қисмидаги "1 - 4" ва "5" рақамлари тегишинча "1 - 3" ва "4" рақамлари билан алмаштирилсин;


3) 30-модданинг иккинчи қисмидаги "ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 80-модданинг еттинчи қисмидаги "транспорт воситалари учун" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 121-модданинг:

иккинчи хатбошисидаги "икки баравари" деган сўзлар "тўрт баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "бир ярим баравари" деган сўзлар "уч баравари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 130-модданинг биринчи қисмидаги "транспорт воситаларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 145-модда:


17-бандидаги "агар ушбу Кодекс 147-моддасининг 7-бандида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


20-бандидаги "солиқ тўловчининг фаолиятида зарур бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


30-банди "шунингдек соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


50-банди "шунингдек пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақалар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги 58 - 63-бандлар билан тўлдирилсин:

"58) ёрдамчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариладиган ва солиқ тўловчининг умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун бериладиган товарларнинг нархларидаги фарқлар (зарарлар);

59) хўжалик бошқаруви органини сақлаб туриш учун ажратмалар;

60) нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар;

61) шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишларини бажариш харажатлари;

62) ишлатиб келинаётган, тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўланадиган ҳақ;

63) ишончли бошқарувчилар хизматларининг қийматини тўлашга доир харажатлар";


8) 146-модда:

биринчи қисмнинг биринчи хатбошиси "Ушбу моддада келтирилган харажатлар" деган сўзлардан кейин "агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модда биринчи қисмининг 1 - 3-бандларида кўрсатилган харажатлар улар юзага келган пайтда жорий ҳисобот даврида ҳам чегирилиши мумкин";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


9) 147-модданинг:


2, 4, 5, 7, 8, 16, 17, 26 ва 26-1-бандлари чиқариб ташлансин;


12-бандидаги "пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақалар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 154-модданинг:

иккинчи қисмидаги "10" рақами "7" рақами билан алмаштирилсин;

саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари чиқариб ташлансин;


11) 156-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари чиқариб ташлансин;


12) 176-модданинг 4-бандидаги "инвентаризация" деган сўз "кадастр" деган сўз билан алмаштирилсин;


13) 179-модда:


2-бандининг учинчи хатбошисидаги "ота-оналарнинг болалари билан дам олишига махсус мўлжалланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


12-банди "агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан вакил қилинган органнинг хулосаси бўлса, Ўзбекистон Республикасининг илмий-техника ҳамкорлиги соҳасидаги халқаро шартномалари доирасида бевосита жисмоний шахснинг грант берувчидан олган гранти суммаси";


19-банди чиқариб ташлансин;


14) 204-модданинг йигирманчи қисмидаги "транспорт воситаларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


15) 208-модданинг:


17, 18, 20 ва 26-бандлари чиқариб ташлансин;


19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19) босма маҳсулотлар. Ушбу бандни қўллаш мақсадида босма маҳсулотлар жумласига миллий валюта (купюра), китоб маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларининг даврий босма нашрлари (реклама тусидаги босма нашрлар бундан мустасно), дафтарлар ҳамда расм ва чизмачилик альбомлари тааллуқлидир";


16) 211-модданинг 11-бандидагиғоч-тахта" деган сўз "юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган ёғоч-тахта" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 222-модда биринчи қисмининг 9-1 ва 10-бандларидаги "транспорт воситаларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


18) 228-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "қуйидаги ҳужжатларни ёзма аризага тўрт нусхада илова этган ҳолда" деган сўзлар "қуйидаги ҳужжатларни қоғоздаги шаклда уч нусхада илова этган ҳолда ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 261-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув ҳажмига";


20) 265-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз мулкида кўчмас мулкка эга бўлган юридик шахслар - Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари. Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган ерини аниқлаш имкони бўлмаса, бу мол-мулк қайси шахснинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлса, шу шахс солиқ тўловчидир";


21) 266-модда:

биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) кўчмас мулк, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулк";

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

иккинчи қисмининг биринчи жумласи чиқариб ташлансин;


22) 267-модда:

биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўчмас мулк бўйича - ўртача йиллик қолдиқ қиймати. Кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади";

иккинчи қисмидаги "ушбу Кодекснинг 266-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ва учинчи қисмида кўрсатилган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


23) 268-модданинг иккинчи қисмидаги "ушбу Кодекснинг 266-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида ва учинчи қисмида кўрсатилган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


24) 269-модданинг биринчи қисми:


10-бандидаги "асосий ишлаб чиқариш фондларининг" деган сўзлар "кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13 - 16-бандлари чиқариб ташлансин;


25) 271-модданинг ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади";


26) 274-модданинг биринчи қисмидаги "инвентаризация" деган сўз "кадастр" деган сўз билан алмаштирилсин;


27) 277-модданинг учинчи қисмидаги "инвентаризация" деган сўз "кадастр" деган сўз билан билан алмаштирилсин;


28) 285-модданинг биринчи қисмидаги "15 февралига" деган сўзлар "10 январига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29) 286-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер солиғини тўлаш юридик шахслар томонидан ҳар ойнинг 10-кунига қадар ер солиғи йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида амалга оширилади";


30) 290-модда биринчи қисмининг 10-банди чиқариб ташлансин;


31) 291-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Якка тартибда уй-жой қуриш ва уйларни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда ер солиғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уч баравар миқдорда тўланади";


32) ХIII бўлим чиқариб ташлансин;


33) ХIV бўлимнинг номидаги "ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


34) 301-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилар охирги истеъмолчиларга:

бензин, дизель ёқилғисини, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали;

газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслардир";


35) 302-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бензин, дизель ёқилғиси ва газни охирги истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш солиқ солиш объектидир, бундан ихтисослаштирилган газ қуйиш шохобчалари орқали аҳолига маиший эҳтиёжлар учун реализация қилинадиган суюлтирилган газ мустасно";


36) 304-модданинг матнидаги "Транспорт воситаларига", "транспорт воситаларига", "транспорт воситалари учун" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


37) ХV бўлимнинг номидаги "ИЖТИМОИЙ ЖАМҒАРМАЛАРГА" деган сўзлар "ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИГА" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


38) 311-модда:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 4 ва 5-бандлар билан тўлдирилсин:

"4) қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандчилик субъектлари - "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари томонидан - ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

5) "Уста-шогирд" мактаби ўқувчилари томонидан уларнинг 25 ёшга тўлгунига қадар бўлган иш даврида - йилига энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда. Белгиланган миқдордаги суғурта бадалларининг тўланиши меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир йил деб ҳисобга олинади";

учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик субъектлари - "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари суғурта бадалини тўлашдан озод этилади, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногирони бўлган шахслар учун эса суғурта бадалининг миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак";


39) 52-бобнинг номидаги "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар "Давлат мақсадли жамғармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


40) 312-модданинг:

биринчи қисми биринчи хатбошисидаги "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар "Давлат мақсадли жамғармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар "давлат мақсадли жамғармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


41) 313-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, соф тушум давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базасидир.

Солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база қуйидагилардан иборат:

1) иссиқлик ва сув таъминотини амалга оширувчи юридик шахслар учун - маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи ва тегишинча иссиқлик таъминоти корхоналари учун иссиқлик қувватининг, сув таъминоти корхоналари учун сувнинг харид қиймати чегириб ташланган ҳолда реализация қилинган ҳажми;

2) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини бажарувчи юридик шахслар учун - ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги қиймати. Бунда, агар юқорида қайд этилган ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти шартномага биноан буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинадиган тушум бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг буюртмачи материалларининг қиймати киритилмаган ҳолдаги қиймати сифатида белгиланади;

3) воситачилик хизматлари кўрсатувчи, шу жумладан товарларни сотиш бўйича, воситачилик ва топшириқ шартномалари бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун - кўрсатилган хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги ҳақ суммаси;

4) савдо фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун - товар обороти;

5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун - агар мазкур модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекснинг 148 ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромад;

6) мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) берувчи юридик шахслар учун - молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси;

7) газ таъминотини ва электр таъминотини амалга оширувчи юридик шахслар учун - қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегирган ҳолда тегишинча табиий газ ва электр энергиясини охирги истеъмолчига реализация қилиш ҳажми;

8) дон маҳсулотларини қабул қилиш (дон маҳсулотларини қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналари) фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар - қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда, устама ва чегирма";

тўртинчи қисмидаги "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар "давлат мақсадли жамғармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


42) 315-моддадаги "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" деган сўзлар "Давлат мақсадли жамғармаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


43) ХVI бўлимнинг рақамланиши ва номи ҳамда 53-боб чиқариб ташлансин;


44) XVI-1 бўлим чиқариб ташлансин;


45) 349-модда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида белгиланган чегаравий миқдордан ортиқ майдони бўлган ер участкаларига эга ягона солиқ тўлови тўловчилари учун ер солиғи";

саккизинчи - ўн учинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


46) 354-модданинг иккинчи қисмидаги "ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


47) 355-модда иккинчи қисми:

1-бандининг:

биринчи хатбошисидаги "транспорт воситаларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


48) 356-модда биринчи қисмининг 3-банди чиқариб ташлансин;


49) 363-модданинг бешинчи қисмидаги "ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


50) 372-модда:

бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "15" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "25" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


51) 374-1-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркор зиммасига унинг ҳар бир ходими учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган ставканинг 30 фоизи, I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган ходимлар бўйича эса энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш мажбурияти юклатилади";


52) 375-модданинг тўртинчи қисмидаги "25" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


53) 376-модданинг иккинчи қисмидаги "ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 28-модда:

биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш тўғрисида ҳудудларнинг фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


2) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мақсадли жамғармалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси;

Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси";


3) 38-моддадаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 39-моддадаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 41-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"41-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг

моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси таълим ҳамда тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, жиҳозлашга (тўлиқ жиҳозлашга) йўналтириладиган, ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган мажбурий тўловлар ва бошқа манбалардан тушадиган маблағларни жамлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг юқори бошқарув органи Жамғармани бошқариш кенгашидир";


6) 42-моддадаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 43-модда чиқариб ташлансин;


8) 51-модданинг 5-бандидаги "ва жарима санкциялари" деган сўзлар "жарима санкциялари ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 52-модда:

биринчи қисми 2-бандининг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошисидаги "транспорт воситаларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "ва дотациялар" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тасдиқланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимланиши мумкин";


10) 54-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 55-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"55-модда. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг

даромадларини шакллантириш


Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг даромадлари:

давлат мулки бўлган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларидаги акцияларни (улушларни), ер участкалари ва бошқа мол-мулкни реализация қилиш;

устав жамғармаларида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини тугатишдан тушган тушумлар;

давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини кечиктирганлик учун пеня ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади";


12) 57-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"57-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини

ривожлантириш жамғармасининг даромадларини шакллантириш


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари:

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар;

Давлат бюджети маблағлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади";


13) 58-моддадаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 59-модда чиқариб ташлансин;


15) 69-модда:

биринчи қисмининг:

олтинчи хатбошиси "давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини" деган сўзлардан кейин "адлия ва прокуратура органларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "адлия ва прокуратура органларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлардан кейин "туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16) 70-модда:

биринчи қисми:


1-бандининг:

учинчи хатбошисидаги "Саломатлик ва тиббиёт статистикаси институти" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбошиси "жамоат ишларини молиялаштириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3-банди:

тўртинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Соф ичимлик суви" жамғармаси орқали ичимлик суви билан таъминлаш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар";


5-банди:

биринчи хатбошиси "давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини" деган сўзлардан кейин "адлия ва прокуратура органларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"адлия ва прокуратура органларини";


6-бандидаги "адлия ва прокуратура органларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ва дотациялар" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 71-модда:

биринчи қисми:


1-банди:

иккинчи хатбошисидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кам таъминланган оилаларга тўланадиган ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ҳамда табиий офатлардан жабрланган оилаларга моддий ёрдам";


2-банди:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1) ҳарбий-маъмурий секторга юклатилган тадбирларни ва вазифаларни амалга ошириш ва ҳал қилиш харажатлари";

иккинчи қисмидаги "ва ўтказиб бериладиган даромадлар" деган сўзлар "ўтказиб бериладиган даромадлар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 72 ва 73-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"72-модда. Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлари


Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан қуйидаги харажатлар амалга оширилади:

1) ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, шу жумладан:

туманлар (шаҳарлар) халқ таълими бўлимлари ва мактабгача таълим бўлимларини, шунингдек улар тасарруфидаги мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим муассасаларини сақлаб туриш ҳамда қонун ҳужжатларида туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизимидаги тадбирлар харажатлари;

туман тиббиёт бирлашмалари, туман марказий поликлиникалари ва койкасиз диспансерлар, туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларини сақлаб туриш харажатлари;

қабул қилинган давлат дастурларига мувофиқ фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш харажатлари;

туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари тасарруфидаги маданият муассасаларини, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини сақлаб туриш, шунингдек маданиятни, жисмоний тарбия ва спортни, болалар мусиқа ва санъат мактабларини ривожлантиришга доир мақсадли тадбирлар харажатлари;

уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларни ва радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;

2) иқтисодиёт харажатлари, шу жумладан:

туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари, лабораторияларни сақлаб туриш;

шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўчаларни, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш;

уй-жой-коммунал хўжалиги объектларида таъмирлаш ишларини олиб бориш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш харажатлари;

3) туман ва шаҳар ҳокимликларини ҳамда уларнинг бўлимларини сақлаб туриш харажатлари;

4) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатлари;

5) туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларини шакллантириш харажатлари;

6) бошқа харажатлар, шу жумладан қонун ҳужжатларида туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган айрим ташкилотлар ва тадбирларнинг харажатлари.


73-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг,

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг,

вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри

шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар

бюджетининг захира жамғармалари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари молия йили мобайнида иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги қўшимча, кўзда тутилмаган харажатлар ўз вақтида ҳамда узлуксиз молиялаштирилишини таъминлаш учун ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари тегишинча Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарларнинг бюджетларига тушадиган даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармаларининг миқдори макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳамда Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётганда белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари миқдори Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг параметрлари тасдиқланаётганда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларининг тақсимловчилари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги молия органлари билан дастлаб келишилган таклифлар ташаббускорлар томонидан тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига белгиланган тартибда киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари асосида, ушбу қарорларда кўрсатилган аниқ мақсадларга ва миқдорларда сарфланади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларидан қўшимча маблағлар ажратилиши таклиф этилаётган мақсадлар учун Давлат бюджетида ҳам маблағлар назарда тутилган бўлса, у ҳолда тегишли захира жамғармаларининг маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифлар фақат илгари тегишли бюджетда назарда тутилган маблағлар сарфлаб бўлинганидан кейингина киритилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларидан маблағлар ажратилган тадбирлар муайян муддатга эга бўлса, у ҳолда фойдаланилмай қолган маблағлар тадбирларни ўтказиш муддати тугаганидан кейин ўн иш куни ичида тегишли захира жамғармасига тикланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармасидан ажратилиб, молия йили давомида фойдаланилмай қолган бюджетдан ажратилган маблағлар молия йили тугагач тегишли бюджетга тикланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармасидан маблағлар олувчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органларига тегишли захира жамғармасидан ажратилган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот тақдим этади";


19) 75-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 76-моддадаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 77-модданинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бандликка кўмаклашиш марказлари бўлинмаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш";


22) 78-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"78-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт

муассасаларининг моддий-техника базасини

ривожлантириш жамғармасининг харажатлари


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг маблағларидан:

мактабгача таълим муассасаларини, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларини, академик лицейларни, болалар мусиқа ва санъат мактабларини, олий таълим, илмий-тадқиқот муассасаларини, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) ишларини молиялаштириш;

соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда тизимли равишда қайта жиҳозлашни молиялаштириш;

белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади";


23) 79-моддадаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 80-модда чиқариб ташлансин;


25) 95-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаларини тақчиллик билан ишлаб чиқишга, агар тақчиллик давлат мақсадли жамғармаларининг йил бошидаги қолдиқ маблағлари билан қопланмаса, йўл қўйилмайди";


26) 98-модданинг:

еттинчи хатбошисидаги "ва дотацияларнинг" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 99-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "ва дотацияларнинг" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлардан кейин "туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


28) 100-модда:

биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ва дотациялар" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ҳамда дотациялар" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29) 107-модданинг учинчи қисми "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлардан кейин "туманлар ва шаҳарлар бюджетининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


30) 112-модданинг олтинчи қисми ўн тўққизинчи хатбошиси "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлардан кейин "туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


31) 119-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


32) 134-модданинг биринчи қисмидаги "ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар" деган сўзлар "ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33) қуйидаги мазмундаги 138-1-модда билан тўлдирилсин:


"138-1-модда. Мақсадли ижтимоий трансфертлар


Мақсадли ижтимоий трансфертлар юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга таълим ва тиббиёт муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар бўйича харажатларини қоплаш учун ажратилади.

Мақсадли ижтимоий трансфертларнинг миқдорлари:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига - асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётганда;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тасдиқланаётганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан белгиланади.

Фойдаланилмаган мақсадли ижтимоий трансфертлар жорий молия йили охирида тегишли юқори турувчи бюджетга қайтарилиши керак";


34) 140-модданинг учинчи қисми "ўтказиб бериладиган даромадларнинг суммаси" деган сўзлардан кейин "мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


35) 156-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат қимматли қоғозларини чиқаришдан олинган тушумлар:

Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун;

мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳалари ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилади";


36) 177-модданинг номи ва биринчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:


"177-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий

бошқармалари томонидан амалга ошириладиган

давлат молиявий назорати


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари".


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Мазкур Қонун 2-моддасининг 11-банди, 13-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда 15, 16, 30, 45 ва 48-бандлари 2018 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 декабрь


"Халқ сўзи", 2017 йил 30 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 8 январь, 1-сон, 6-модда