ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2018 й. 186-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2018 й.

N 186



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ҳунармадчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармадларни

ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони, "Ўзбекистон

Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни

такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон

ва "Ҳунармад" уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги

ПҚ-3393-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони, шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 19 июндаги ПҚ-3068-сон ва ""Ҳунарманд" уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3393-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 мартдаги

186-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 7-сон, 58-модда):


а) 6-бандидаги "ушбу Низомга иловага мувофиқ" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармонига 1-иловага мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 9-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда, "Уста-шогирд" мактаби ўқувчиси сифатидаги иш даври 25 ёшга етгунга қадар энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2,5 баробари миқдорида суғурта тўлови тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади";


в) 16-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ҳунармандчилик субъектлари - "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари:

ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товар, иш, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилади;

ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилади;

қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлайди".


г) илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 41-сон, 506-модда):


а) Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомга қуйидаги мазмундаги III-2-бўлим қўшилсин:


"III-2. Ҳунармандлар томонидан давлат

кўчмас мулк объектини сотиб олиш


29-3. Давлат кўчмас мулк объектлари хусусийлаштириш дастури доирасида ҳунармандларга баҳоланган қийматда очиқ савдоларга қўйилмасдан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш асосида сотилади.

Бунда, давлат кўчмас мулк объекти ҳунармандга камида 5 йил мобайнида фақат ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш учун ҳунарманднинг кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш бўйича буюртманомаси ва "Ҳунарманд" уюшмасининг илтимосномасига асосан, давлат кўчмас мулк объектини сотувга қўйиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида берилиши мобайнида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.

29-4. Бир нечта ҳунармандлар бир кўчмас мулк объектга эга бўлиш истагини билдирган тақдирда, бу объект ушбу ҳунармандлар иштирокидаги очиқ савдолар орқали белгиланган тартибда сотилади. Савдолар ушбу Низомда белгиланган тартибга асосан ўтказилади.

29-5. Кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза бўлмаса ёки ҳунарманднинг давлат кўчмас мулк объектини олди-сотди шартномасини тузишни рад этса, ушбу объект танлов ўтказиш йўли билан белгиланган тартибда сотилади.";


б) Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан "нул" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида Низомга қўйидаги мазмундаги VI-1 бўлим қўшилсин:


"VI-1. Давлат кўчмас мулк объектини ҳунармандларга

"нул" харид қиймати бўйича сотиш


39-1.Хусусийлаштириш дастури доирасида "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган давлат мулки объекти ҳунармандларга дастлабки инвестициявий мажбуриятларни бажариш шарти билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали сотилади.

Бунда, "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган давлат мулки объекти ҳунармандга камида 5 йил мобайнида фақат ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш учун ҳунарманднинг давлат мулки объектини хусусийлаштириш бўйича буюртманомаси ва "Ҳунарманд" уюшмасининг илтимосномасига асосан, "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган давлат мулки объектини сотувга қўйиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида берилиши мобайнида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.

39-2. Бир нечта ҳунармандлар "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган битта давлат мулки объектга эга бўлиш истагини билдирган тақдирда, бу объект ушбу ҳунармандлар иштирокидаги очиқ савдолар орқали белгиланган тартибда сотилади. Савдолар ушбу Низомда белгиланган тартибга асосан ўтказилади.

39-3. Объектини хусусийлаштириш тўғрисидаги ариза бўлмаса ёки ҳунарманднинг "нул" харид қиймати бўйича сотиладиган давлат мулки объектини олди-сотди шартномасини тузишни рад этса, ушбу объект танлов ўтказиш йўли билан белгиланган тартибда сотилади.".






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 мартдаги

186-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳунарманд" халқ ҳунармандлари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари" тўғрисида 1997 йил 4 июндаги 282-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 10 июлдаги 346-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 сентябрдаги 441-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатасининг хорижий мамлакатларидаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 йил 8-сон, 40-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарорига 2-илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 106-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 март, 10-сон, 179-модда








































Время: 0.0238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск