ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2018 й. 67-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2018 й.

N 67



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли

вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил

28 сентябрдаги ПҚ-3294-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3294-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 январдаги

67-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида:


а) 3-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Изоҳ.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати етакчи мутахассиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассислари сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устама тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади";


б) 4-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Изоҳ.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида бошқарув ходими сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари ва унинг аппарати етакчи мутахассиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассислари сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 5-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилига ва унинг аппарати мутахассисларига илгариги иш жойида мартаба даражалари берилган бўлса навбатдаги мартаба даражалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади".

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ислом Каримов номида "Тошкент" халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илова 1-рўйхатининг рус тилидаги 4.4-бандига "а также Полномочный представитель Кабинета Министров Республики Узбекистан в Олий Мажлисе Республики Узбекистан" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 февраль, 5-сон, 85-модда


















































Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск