ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2018 й. 52-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2018 й.

N 52



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўзбекистон

темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати

корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий

чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг ижро этувчи аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 14 августдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 33-34-сон, 393-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 январдаги

52-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўмирни улгуржи бериш нархига махсус устамалар миқдорини ўзгартириш тўғрисида" 2015 йил 31 мартдаги 75-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 156-модда) 2-бандида:


а) биринчи хатбошидаги "2015 йил 1 январдан бошлаб" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"махсус устамани қўллашдан олинган маблағлар фақат кўмир саноатини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва уни мутаносиб тарзда ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, инвестиция кредитларини қоплашга, кўмир тармоғи ташкилотлари томонидан қўшимча кон очиш ишларини амалга оширишга йўналтирилади";


в) учинчи хатбошидаги "Ўзбекэнерго" ДАК" сўзлари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотлари етказиб бериш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 30 декабрдаги 422-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 15-модда):


а) 4-банднинг бешинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьютерлик марказларини" сўзлари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармасининг кўмир омборларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти" ва "ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари тегишли равишда "Ўзбеккўмир" УК" ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармасининг кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармаси кўмир маҳсулотлари сифатли сақланишини ҳамда фақат аҳолига ва бюджет ташкилотларига сотилишини таъминлайди";

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти" ва "унинг ҳудудий дистрибьютерлик марказлари" сўзлари тегишли равишда "Ўзбеккўмир" УК" ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Темирйўлёнилғитаъмин" бошқармасининг кўмир омборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-банддаги "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Ҳузурида тармоқ илмий-техник кенгашлари ҳамда ихтисослаштирилган тармоқ эксперт кенгашлари фаолият кўрсатувчи лойиҳалар ташаббускорлари бўлган ташкилотлар - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рўйхатининг 23-бандидаги "Ўзбеккўмир" АЖ" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1027-сон қарори билан тасдиқланган 2-илованинг Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган фавқулодда вазиятларда хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ҳолати, шунингдек, уларнинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар рўйхатининг 55, 59, 107, 146-позициялари "Фавқулодда вазиятлар оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар" устунидаги "Ўзбеккўмир" АЖ" сўзлари "Ўзбеккўмир" УК" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 январь
















































Время: 0.0318
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск