язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.02.2018 й. ПФ-5329-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.02.2018 й.

N ПФ-5329



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ИЖРО ЭТУВЧИ

ТУЗИЛМАСИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 8 февралдаги

ПФ-5329-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сонли Фармони иловасининг ўн тўртинчи хатбошидагиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш" сўзлари "Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сонли Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари" сўзлари "ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 майдаги ПФ-5046-сонли Фармонининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилаб қўйилсинки, Қўмитанинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан мутасаддилик қилинади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5067-сонли Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "маҳсулотларини қайта ишлаш хамда истеъмол товарлари" сўзлари "ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш "Истеъдод" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПФ-5121-сонли Фармони 1-иловасининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Н.С. Отажонов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сонли Фармони 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "маҳсулотларини қайта ишлаш хамда истеъмол товарлари" сўзлари "ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Фармони 4-иловасида:


а) "Давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича йиғма гуруҳ таркиби" бўлимида:

7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари ЙАТД мудири

8. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғликни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари АТД мудири";

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД мудири";

13-16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари АТД мудири

14. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари АТД мудири

15. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари АТД мудири

16. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари АТД мудири";


б) "Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 1-ишчи гуруҳ таркиби" бўлимининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари ЙАТД мудири";


в) "Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати соҳасида давлат бошқаруви тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 2-ишчи гуруҳ таркиби" бўлимининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари АТД мудири";


г) "Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 3-ишчи гуруҳ таркиби" бўлимининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари АТД мудири";


д) "Соғликни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 4-ишчи гуруҳ таркиби" бўлимида:

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари АТД мудири";

10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари АТД бош мутахассиси";


е) "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши мониторингини ҳамда чет эл инвестицияси жалб этилишини мувофиқлаштириш, ташки иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 5-ишчи гуруҳи таркиби" бўлимининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари АТД мудири";


ж) "Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш хамда истеъмол товарлари соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 7-ишчи гуруҳ таркиби" бўлимининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД мудири";


з) "Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 9-ишчи гуруҳи таркиби" бўлимининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари АТД мудири".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баъзи Республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари хамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сонли қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1-илованинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"заведующий Информационно-аналитическим департаментом по вопросам инвестиций, инновационного развития, координации деятельности свободных экономических и малых промышленных зон, туризма Кабинета Министров";


б) 3-иловада:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - заведующий Сводным информационно-аналитическим департаментом по вопросам макроэкономического анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса Кабинета Министров";

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - главный специалист Сводного информационно-аналитического департамента по вопросам макроэкономического анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса Кабинета Министров".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қашқадарё ва Навоий вилоятлари қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 8 январдаги ПҚ-555-сонли қарорининг рус тилидаги матнида 4-илованинг тўққизинчи хатбошидаги "развития, структурных преобразований, привлечения иностранных инвестиций и комплексного развития территорий" сўзлари "анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сонли қарори:


а) 1-бандининг бешинчи хатбошидаги "маҳсулотларини қайта ишлаш хамда истеъмол товарлари" сўзлари "ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири";


в) 3-илованинг 15-бандидаги "маҳсулотларини қайта ишлаш хамда истеъмол товарлари" сўзлари "ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сонли қарорида:


а) 1-банди:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

биринчи хатбошидан "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банди:

биринчи хатбошидан "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидан "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг унга бевосита бўйсунувчи таркибий бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари аппаратлари ишини мувофиқлаштиради";


в) 3-банддан "Ижро этувчи" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 4 ва 6-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сонли қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни:


а) 4-бандида:

"и" кичик банднинг биринчи хатбошидаги "Сводный информационно-аналитический департамент по вопросам макроэкономического развития, структурных преобразований, привлечения иностранных инвестиций и комплексного развития территорий" сўзлари "Информационно-аналитический департамент по вопросам инвестиций, инновационного развития, координации деятельности свободных экономических и малых промышленных зон, туризма" сўзлари билан алмаштирилсин;

"к" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 18-банднинг бешинчи хатбоши ва 36-банддаги "со Сводным информационно-аналитическим департаментом по вопросам макроэкономического развития, структурных преобразований, привлечения иностранных инвестиций и комплексного развития территорий" сўзлари "с Информационно-аналитическим департаментом по вопросам инвестиций, инновационного развития, координации деятельности свободных экономических и малых промышленных зон, туризма" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 30-банднинг иккинчи хатбоши, 32-банднинг учинчи хатбоши, 33-банднинг тўртинчи хатбоши ва 35-банднинг еттинчи хатбошидаги "Сводный информационно-аналитический департамент по вопросам макроэкономического развития, структурных преобразований, привлечения иностранных инвестиций и комплексного развития территорий" сўзлари "Информационно-аналитический департамент по вопросам инвестиций, инновационного развития, координации деятельности свободных экономических и малых промышленных зон, туризма" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сонли қарори 2-иловасининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти банк тизимини ислоҳ қилиш шўъбаси мудири".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сонли қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 2-илованинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - главный специалист НАД по вопросам образования, здравоохранения, экологии, охраны окружающей среды, физической культуры и спорта Кабинета Министров Республики Узбекистан, секретарь комиссии";


б) 3-илованинг 10-бандидаги "и социальной защиты" сўзлари "экологии, охраны окружающей среды, физической культуры и спорта" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди "и" кичик бандидаги "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 12 сентябрдаги ПҚ-1817-сонли қарори иловасининг рус тилидаги матни ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - главный специалист НАД по вопросам инвестиций, инновационного развития, координации деятельности свободных экономических и малых промышленных зон, туризма Кабинета Министров, ответственный секретарь комиссии".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли қарори билан тасдиқланган 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тўғрисида низомнинг рус тилидаги матнининг 10-бандидаги "молодежной политики, культуры" сўзлари "развития" сўзи билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли қарори 2-иловасининг рус тилидаги матни:


а) биринчи хатбошидаги "заместитель Премьер-министра" сўзлари "Премьер-министр" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) ўттиз олтинчи хатбошидаги "молодежной политики, культуры" сўзлари "развития" сўзи билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли қарори 3-иловаси:


а) 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 7-банддаги "У.У.Розуқулов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси" сўзлари "Отажонов Н.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири".


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сонли қарори 4-иловасининг рус тилидаги матни ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - заведующий Информационно-аналитическим департаментом по вопросам сельского и водного хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров, секретарь Рабочей группы".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сонли қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташки савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси таркибига киради".


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сонли қарорининг 1-бандидаги "Соғлиқни сақлаш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2934-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнининг 8-банди "и" кичик банди учинчи хатбошидаги "развития, структурных преобразований и привлечения иностранных инвестиций" сўзлари "анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сонли қарори 6-илова рус тилидаги матнининг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"по должности - заведующий Информационно-аналитическим департаментом по вопросам развития машиностроения, автомобильной, электротехнической, оборонной, хлопкоперерабатывающей и легкой промышленности, стандартизации продукции Кабинета Министров".


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2960-сонли қарори рус тилидаги матнининг 3-иловаси:

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - заведующий Сводного НАД Кабинета Министров по вопросам макроэкономического анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса Кабинета Министров";

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"заведующий сектором Сводного НАД Кабинета Министров по вопросам макроэкономического анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса Кабинета Министров, секретарь Комиссии".


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сонли қарори 5-иловаси рус тилидаги матнининг ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - заведующий Информационно-аналитическим департаментом по вопросам сельского и водного хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров, секретарь Комиссии".


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3025-сонли қарори рус тилидаги матнининг 4-иловаси ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - заведующий Информационно-аналитическим департаментом по вопросам сельского и водного хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров, ответственный секретарь Рабочей группы".


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сонли қарори рус тилидаги матнининг 12-иловаси ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"по должности - заведующий сектором Информационно-аналитического департамента по вопросам сельского и водного хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров, ответственный секретарь комиссии".


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сонли қарори 4-иловасининг 11 ва 12-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Лавозими бўйича - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти шўъба мудири

12. Лавозими бўйича - Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти шўъба мудири, Ишчи гуруҳ котиби".


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сонли қарори рус тилидаги матнининг 1-иловаси ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"по должности - заведующий Информационно-аналитическим департаментом по вопросам сельского и водного хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров Республики Ўзбекистон

по должности - главный специалист Информационно-аналитического департамента по вопросам сельского и водного хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров Республики Ўзбекистон, секретарь комиссии".


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3096-сонли қарори:


а) 3-бандидаги "маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари" сўзлари "ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) l-илованинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти шўъба мудири".


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарори 1-иловасининг "Масъул шахслар" устунидаги "Розуқулов У.У. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари "Отажанов Н.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг биринчи галдаги чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3253-сонли қарори рус тилидаги матнининг 3-иловаси 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. По должности - заведующий СПАД Кабинета Министров по вопросам макроэкономического анализа и прогнозирования, реформирования финансовой и банковской систем, развития частного предпринимательства и малого бизнеса Кабинета Министров, секретарь комиссии".


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 ноябрдаги ПҚ-3388-сонли қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидагиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш" сўзлари "Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сонли қарори 5-иловасининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Лавозимга кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири".


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг директорларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида" 2005 йил 28 февралдаги Ф-2146-сонли фармойишининг рус тилидаги матнида:


а) 2-илова 14-бандининг ўн тўртинчи хатбошидаги "и социальной защиты" сўзлари "экологии, охраны окружающей среды, физической культуры и спорта" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:

9-банддаги "и социальной защиты" сўзлари "экологии, охраны окружающей среды, физической культуры и спорта" сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банднинг биринчи хатбошидаги "и социальной защиты" сўзлари "экологии, охраны окружающей среды, физической культуры и спорта" сўзлари билан алмаштирилсин;

1-иловадаги "ИА Департамент образования, здравоохранения и социальной защиты" сўзлари "ИАД по вопросам образования, здравоохранения, экологии, охраны окружающей среды, физической культуры и спорта" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 8 февралдаги

ПФ-5329-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 4 февралдаги ПФ-3568-сонли Фармонини қисман ўзгартириш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 июлдаги ПФ-3636-сонли Фармони.


2. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони иловасининг 6-банди.


3. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони 1-иловасининг 15-банди.


4. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини уз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сонли Фармони 1-иловасининг 3-банди.


5. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4495-сонли Фармони иловасининг 4-банди.


6. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони 1-иловасининг 31-банди.


7. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони иловасининг 29-банди.


8. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 12 октябрдаги 475-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 2005 йил 27 апрелдаги ПҚ-63-сонли қарори.


9. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 апрелдаги ПҚ-320-сонли қарорининг 2 ва 3-бандлари.


10. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сонли қарори.


11. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сонли қарорининг 1 ва 2-бандлари.


12. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-762-сонли қарори.


13. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 январдаги ПҚ-770-сонли қарори.


14. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 январдаги ПҚ-772-сонли қарори.


15. "Қишлоқ хўжалик машинасозлиги тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 4 апрелдаги ПҚ-830-сонли қарори 11-бандининг биринчи хатбошиси.


16. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 4 апрелдаги ПҚ-831-сонли қарори иловасининг 4-банди.


17. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 12 августдаги ПҚ-942-сонли қарори иловасининг 1 ва 2-бандлари.


18. "Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - ташки иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1226-сонли қарори.


19. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сонли қарори.


20. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 4 январдаги ПҚ-1254-сонли қарори 1-иловасининг 3-банди.


21. "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сонли қарорининг 8-банди, шунингдек унинг 3-иловаси.


22. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сонли қарори.


23. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПҚ-1711-сонли қарори иловасининг 3 ва 9-бандлари.


24. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1798-сонли қарори.


25. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1799-сонли қарори.


26. "Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини синовдан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1972-сонли қарори 3-иловасининг 4-банди.


27. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сонли қарори.


28. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 сентябрдаги ПҚ-2584-сонли қарори.


29. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 сентябрдаги ПҚ-2584-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2016 йил 9 ноябрдаги ПҚ-2656-сонли қарори.


30. "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сонли қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.


31. "Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2895-сонли қарорининг 1-банди.


32. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сонли қарори 4-бандининг тўртинчи - ўн биринчи хатбошилари, шунингдек унинг 4, 5, 7, 8, 10-12 ва 15-иловалари.


33. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сонли қарори 3-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари, шунингдек унинг 1 ва 3-иловалари.


34. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3235-сонли қарори.


35. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 октябрдаги Ф-2597-сонли фармойиши.


36. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 21 сентябрдаги Ф-2836-сонли фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 март