язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2018 й. ПФ-5304-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.01.2018 й.

N ПФ-5304



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ

хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 18 январдаги

ПФ-5304-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сонли Фармонининг 1-банди биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон фермерлар кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин:


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини кўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони иловасининг 37-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Б. Юсупов - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 7-ишчи гуруҳ таркибидаги:


а) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Б.Т. Юсупов - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси";


б) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Ч.Р. Қодиров - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бош юристи";


в) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. С. Хуррамов - Тошкент вилояти бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг юристи".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 23 июндаги ПҚ-107-сонли қарори иловасининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 январдаги ПҚ-272-сонли қарори 3-банди биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон фермерлар кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чигит етказиб бериш механизмини хамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида" 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сонли қарори 9-банди иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон фермерлар кенгаши" сўзлари "Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора- тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 7 апрелдаги ПҚ-832-сонли қарори 5-иловаси 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин.

"9. Б.Т. Юсупов - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3096-сонли қарори 1-иловаси олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Б.Т. Юсупов - Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 13-банди:

биринчи хатбошидаги "Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 4-уй" сўзлари "Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 13-уй" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "бир ой муддатда" сўзлари "2018 йилнинг 1 февралигача" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 18 январдаги

ПФ-5304-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 3 январдаги ПФ-4911-сонли Фармонининг 1-иловаси 2-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 17 июлдаги ПФ-5115-сонли Фармони иловасининг 8-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 январь


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2018 йил, 1-сон, 25-модда