ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2018 й. ПҚ-3482-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2018 й.

N ПҚ-3482



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган

технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3238-сонли қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3238-сонли қарорига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барча тармоқларида энергия самарадорлигини янада рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 18 январдаги

ПҚ-3482-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи қарорларига киритиладиган

қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сонли қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш хамда ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 2-бандининг бешинчи хатбоши "замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни, энергосервис шартномаларига мувофиқ қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳалар " сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 1-иловадаги:


3-банди қуйидагича мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига энергияни тежаш салоҳияти ва энергетика ресурсларини иқтисод қилиш хамда бошқа сарф-харажатларни баҳолаш;

замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига энергетиканинг асосий фондларини янгилаш ва объектлар қувватини ошириш салоҳияти";


4.3-бандининг иккинчи хатбошидаги "техник қайта жиҳозлаш" сўзларидан кейин "шу жумладан, энергияни тежаш ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш" сўзлари билан тўлдирилсин;


5-банди қуйидагича мазмундаги хатбошп билан тўлдирилсин:

"замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига энергетика ресурсларини ва бошқа сарф-харажатларни иқтисод қилишнинг кутилаётган ҳажми".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2934-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 8-банди "в" кичик бандидаги олтинчи хатбоши "шу жумладан, энергосервис ҳамкорлиги тўғрисидаги битимлар асосида" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 январь









































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск