язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2017 й. ПФ-5287-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.12.2017 й.

N ПФ-5287



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сонли қарорига, "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сонли қарорига ҳамда "Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни кўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 6 ноябрдаги ПҚ-3377-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 декабрдаги

ПФ-5287-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартишлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сонли Фармони билан тасдиқланган Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомнинг 10-бандида:


а) олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эллардан хорижий валютадаги тушумнинг келиб тушиши муддатларини кечиктиришга йўл қўйган экспортёрлар, шунингдек, товарларнинг республикага олиб кирилишини ва уларнинг "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштирилишини, ишлар ва хизматлар кўрсатиш 30 банк кунидан кўпроқ муддатда (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк кунида) бажарилишини таъминламаган импортёрлар белгиланган муддатлар тугагандан сўнг республика бюджети даромадига жарима тўлайдилар:";


б) мазмуни қуйидагича хатбоши билан тўлдирилсин:

"Экспорт шартномасининг суғурта полиси бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварағига суғурта товон пули (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) келиб тушганида ушбу экспорт шартномаси бўйича дебитор қарздорлиги суммаси, молиявий санкцияларни қўллаш мақсадларида, келиб тушган суғурта товон пули миқдорида камайтирилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сонли қарорининг 3-бандида:


а) олтинчи - тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш экспортёрлар томонидан ортиб жўнатилаётган маҳсулот қийматининг 100 фоизи олдиндан хорижий валютада тўланган ҳақини олганида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилади.

Бунда "Ўзагроэкспорт" АЖга ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини қуйидаги шартларда экспорт қилишга рухсат берилади:

ортиб жўнатилаётган мева-сабзавот қийматининг камида 30 фоиз ҳақи олдиндан тўланади, қолган қисмига эса тасдиқланган банк аккредитиви очилади ёки биринчи даражали хорижий банкнинг кафолати расмийлаштирилади;

олдиндан ҳақ тўламасдан, тасдиқланган банк аккредитивини очмасдан ёки биринчи даражали хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан - "Ўзагроэкспорт" АЖнинг чет элларда очилган савдо уйларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор шериклар бўлмиш етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотларга.

Тадбиркорлик субъектлари ҳам ушбу банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган шартларда, "Ўзагроэкспорт" АЖ билан комиссия шартномасини тузиш йўли билан ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишлари мумкин";


б) ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сонли қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш экспортёрлар томонидан ортиб жўнатилаётган маҳсулот қийматининг 100 фоизи олдиндан хорижий валютада тўланган ҳақини олганида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширилади. Бунда "Ўзагроэкспорт" АЖга ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини куйидаги шартларда экспорт қилишга рухсат берилади:

ортиб жўнатилаётган мева-сабзавот қийматининг камида 30 фоиз ҳақи олдиндан тўланади, қолган қисмига эса тасдиқланган банк аккредитиви очилади ёки биринчи даражали хорижий банкнинг кафолати расмийлаштирилади;

олдиндан ҳақ тўламасдан, тасдиқланган банк аккредитивини очмасдан ёки биринчи даражали хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан - "Ўзагроэкспорт" АЖнинг чет элларда очилган савдо уйларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор шериклар бўлмиш етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотларга.

Тадбиркорлик субъектлари ҳам ушбу банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган шартларда, "Ўзагроэкспорт" АЖ билан комиссия шартномасини тузиш йўли билан ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишлари мумкин".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 декабрдаги

ПФ-5287-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг "2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорининг 6-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сонли қарорининг 4-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сонли қарорининг 2-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзсаноатэкспорт" АЖ фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3220-сонли қарорининг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 19 декабрь