ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2018 й. 185-сон "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2018 й.

N 185



АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ

СИФАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШГА ДОИР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ахборот-коммуникация технологияларини ва "Электрон ҳукумат" тизимини иқтисодиётнинг барча тармоқларида, ижтимоий соҳада ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнига фаол жорий этиш ҳамма жойда замонавий телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва унинг барқарор фаолиятини таъминлашни талаб қилади.

Бунда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматларининг ишончлилиги ва сифати алоҳида аҳамият касб этиб, уларнинг бузилиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Телекоммуникация тармоқларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш, белгиланган стандартлар ва нормативларга мувофиқ кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги идоравий статистика кузатувлари шаклларини қайта кўриб чиқсин ва қонунчилик талабларига мувофиқлаштирсин;

қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги ҳолатлари бўйича маълумотларни аниқлаш ва олиш жараёнини автоматлаштириш йўли билан самарали механизмларнинг жорий қилинишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июндан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 мартдаги

185-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2018 йил 1 июндан бошлаб ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) тўғрисида" 2000 йил 14 августдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 51-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори 1-иловасининг 27-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 март, 10-сон, 178-модда































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск