ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.03.2018 й. 185-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 мартдаги

185-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қонунчилик ва бошқа норматив

ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари

ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар

сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар

(жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонига мувофиқ қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларга (кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъектлар деб аталади) татбиқ этилади.


3. Молиявий санкциялар (жарималар) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан техник параметрлар, техник фойдаланиш қоидалари, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари воситаларининг ишлаши, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади, табиий офатлар ёки фавқулодда вазиятлар оқибатида пайдо бўлган бузилишлар бундан мустасно.

Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар (жарималар) суд тартибида қўлланади, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳолатларда эса белгиланган тартибда Инспекция томонидан қўлланади.


4. Молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш учун идоравий статистика ҳисоботи маълумотлари, бирламчи статистика маълумотлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг тақдим этган ахборотлари, хизматларнинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидан олинган маълумотлар, шунингдек, Инспекция томонидан белгиланган тартибда аниқланган қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги ҳолатлари асос бўлиб ҳисобланади.

Молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш ва тўлаш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Молиявий санкциялар (жарималар) миқдорлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига мувофиқ равишда ҳисобланади.

6. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ундириладиган жарималардан ташқари, молиявий санкциялар (жарималар) сифатида ундириладиган маблағлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисобрақамларига қуйидаги муддатларда ўтказилади:

идоравий статистика ҳисоботига мувофиқ - ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейин 30 кун муддатда;

бирламчи статистика маълумотларига мувофиқ ва аниқланган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилиши ҳолатлари бўйича Инспекциянинг тегишли қарори олингандан сўнг бир ҳафта муддатда.


7. Тақдим этилган бирламчи статистика маълумотлари, ҳисоботларининг ишончлилиги ва молиявий санкциялар (жарималар)нинг ўз вақтида тўланиши Инспекция томонидан текширилади.


8. Санкциялар (жарималар)нинг тўлиқ миқдорда ўтказилмаганлиги аниқланган тақдирда тегишли сумма хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Инспекциянинг қарори олинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисобрақамларига ўтказилади.


9. Тадбиркорлик субъектлари томонидан биринчи марта ва эҳтиётсизлик туфайли содир этилган, шунингдек, зарар етказишга олиб келмайдиган қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларни жавобгарликка тортиш уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш билан чекланади. Ушбу ҳолатда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар (жарималар) қўлланмайди.

Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган молиявий санкциялар (жарималар)ни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.


10. Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатиладиган хизматлар сифатини бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш:

хўжалик юритувчи субъектларни абонентлар (мижозлар)га алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки улар сифатининг пастлиги учун қонунчиликка мувофиқ улар томонидан етказилган зарарни қоплаш ёки тўловни қайта ҳисоб-китоб қилишдан;

мансабдор шахсларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.


11. Инспекциянинг молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тўғрисидаги қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Қонунчилик ва бошқа норматив

ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари

ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар

сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар

(жарималар)ни ҳисоблаш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар


    

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар

     

      

Идоравий статистик кузатувлар шакллари ва бирламчи статистика маълумотларини белгиланган тартибда Инспекцияга тақдим этадилар.

     


Статистик ҳисобот шаклларида белгиланган муддатларда































   

"Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази" ДУК

     

   

Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ҳолатининг таҳлили ва мониторинги маълумотларини Инспекцияга тақдим этади.

  


Ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасигача































Инспекция

      

Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олади, аниқлайди.

      


Доимий равишда































Инспекция

     

Мазкур Низомнинг 2-иловасига асосан тасдиқланган кўрсаткичлар ва молиявий санкциялар (жарималар) миқдорларига мувофиқ молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоб-китоб қилади ва ҳисоблайди.

        


Ҳар чоракда































Инспекция

      

Хўжалик юритувчи субъектларга молиявий санкциялар (жарималар) ҳисобланганлиги тўғрисидаги қарорни белгиланган тартибда тақдим этади.

     


Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 23 санасигача































Хўжалик юритувчи субъектлар

      

Молиявий санкциялар (жарималар) ҳисобланганлиги тўғрисидаги қарорга жавобан Инспекцияга қуйидагиларни маълум қиладилар:

1) Инспекция қарорига розилиги ва молиявий санкциялар (жарималар)ни тўлаши тўғрисида;

2) ҳисобланган молиявий санкциялар (жарималар)ни тўлашни рад қилиш тўғрисида;

3) белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ва Инспекциянинг қарори юзасидан шикоят қилиш тўғрисида.

      


Инспекция қарори олингандан сўнг бир ҳафта муддатда



































Хўжалик юритувчи субъектлар

     

Инспекция қарорига рози бўлган тақдирда, молиявий санкциялар (жарималар) тарзида ундириладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисобрақамларига ўтказишади.

      


Низомда белгиланган муддатларда




Инспекция

  

Хўжалик юритувчи субъект ҳисобланган молиявий санкциялар (жарималар)ни тўлашни рад этган тақдирда, белгиланган тартибда судга мурожаат қилади

  

Хўжалик юритувчи субъектдан ҳисобланган молиявий санкциялар (жарималар)ни тўлашни рад этиши тўғрисидаги жавобни олгандан сўнг ўн кун муддатда

Инспекция

  

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисобрақамларига санкциялар (жарималар)нинг тўлиқ миқдорда ўтказилмаганлиги ҳолатларини аниқлайди.


2. Хўжлик юритувчи субъектларга тўлиқ миқдорда ўтказилмаган молиявий санкциялар (жарималар)ни тўлаш тўғрисидаги қарорни тақдим этади.

  

Молиявий санкциялар (жарималар) тўлангандан кейин ўн кун муддатда

Хўжалик юритувчи субъектлар

  

Тегишли миқдордаги ўтказилмаган санкциялар (жарималар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисобрақамларига белгиланган тартибда ўтказилади.

  

Инспекциянинг қарори олингандан сўнг икки ҳафта муддатда

  





Низомга

2-ИЛОВА



Қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив

ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларини

ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар

сифатини бузилганлиги учун молиявий

санкциялар (жарималар)

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Молиявий санкциялар

(жарималар) миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдорига

нисбатан баравар)

1. ПОЧТА АЛОҚАСИ

1.1.

Ўтказмалар суммаларининг корхонанинг айби билан камомади ва ўғирланиши,ҳар бир ҳолат учун


11

1.2.

Корхона айби билан почта, курьерлик жўнатмалари йўқолиши, жойланмаларининг камомади, бузилиши (шикастланиши), ҳар бир ҳолат учун


10

1.3.

Ёзма хат-хабарларнинг жўнатувчидан олувчигача ўтишида назорат муддатларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун


0,1

1.4.

Посилкалар ўтишида назорат муддатларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун


0,5

2. МАГИСТРАЛЬ ВА ЗОНАИЧИ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИНИНГ

УЗАТИШ ЛИНИЯЛАРИ, КАНАЛЛАРИ, ТРАКТЛАРИ

2.1.

Телефон каналларининг тўхталиш давомийлиги (шу жумладан, асосий рақамли канал (АРК)нинг тонал частотали каналлари, Е1 оқимлари), канал-соатларда, алоқа линиялари турлари бўйича 1000 км учун, чорак давомида ҳисоблаганда


1

2.2.

Радиореле ва оптик-толали алоқа линиялари орқали ташкил этилган телевизион каналлар шикастланишларининг давомийлиги, 100 км линиялар учун минутларда, чорак давомида, ҳар бир минут учун


0,1

2.3.

Режадан ташқари ўлчашлар, станция шикастланишлари ва электр таъминоти қурилмаларининг шикастланишлари сабабли келиб чиққан тўхталишлар давомийлиги, чорак давомида, 100 та ишлатилаётган телефон каналлари учун канал-соатларда (шу жумладан, АРК тонал частотали каналлари, Е1, IP оқимлари)


0,5

3. МАҲАЛЛИЙ (ШАҲАР, ҚИШЛОҚ) ТЕЛЕФОН АЛОҚАСИ

3.1.

Носозликларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш вақти, ҳар бир 1000 телефон-соат учун


0,2

4. КАБЕЛЬ, ЭФИР-КАБЕЛЬ ТЕЛЕЭШИТТИРИШ

4.1.

Теледастурларни трансляция/ретрансляция қилувчи кабель/эфир-кабель телевидение студияси техник воситалари тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир 1000 та абонент нуқта-минут учун


1

4.2.

Кабель эшиттириш тармоғидаги техник воситаларнинг корхона айби билан бўлган тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир 500 та абонент нуқта- минут учун


0,1

5. ТЕЛЕВИДЕНИЕ

5.1.

Қуйидаги қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан тўхталишлари давомийлиги, ҳар бир минут учун:




1 Вт дан 100 Вт гача;


0,05


100 Вт дан ортиқ;


0,5


шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.


1

5.2.

Қуйидаги қувватлардаги телевизион узатгичларнинг корхона айби билан белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги, ҳар бир минут учун:




1 Вт дан 100 Вт гача;


0,025


100 Вт дан ортиқ;


0,25


шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.


0,5

5.3.

Корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканал ишлашидаги тўхталишлар давомийлиги (тарқатиш ёки телерадиоэшиттириш субъекти), ҳар бир минут учун


0,05

5.4.

Корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканалнинг белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги (тарқатиш ёки телерадиоэшиттириш субъекти), ҳар бир минут учун


0,01

6. ЙЎЛДОШ АЛОҚАСИ

6.1.

Йўлдош алоқасининг қабул қилувчи ва қабул қилувчи-узатувчи ер усти станциялари ишидаги узилишлар, ҳар бир минут учун:




а) телевизион узатувчи ер усти станцияси;


1


б) телевизион қабул қилувчи ер усти станцияси;


0,01


в) телефон алоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станцияси.


0,1

6.2.

Йўлдош алоқасининг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станциялари ишида белгиланган техник нормалардан оғишлар, ҳар бир минут учун:




а) телевизион узатувчи ер усти станцияси;


0,5


б) телевизион қабул қилувчи ер усти станцияси;


0,005


в) телефон алоқанинг қабул қилувчи-узатувчи ер усти станцияси.


0,05

7. РАДИОЭШИТТИРИШ

7.1.

Қуйидаги қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида корхона айби билан тўхталишлар давомийлиги, ҳар бир минут учун:




1 Вт дан 100 Вт гача;


0,05


100 Вт дан ортиқ;


0,5


шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.


1

7.2.

Қуйидаги қувватлардаги радиоэшиттириш узатгичлари ишида белгиланган техник нормалардан корхона айби билан бўлган оғишлар давомийлиги, ҳар бир минут учун:




1 Вт дан 100 Вт гача;


0,025


100 Вт дан ортиқ;


0,25


шу жумладан норматив муддатлардан ортиқ.


0,5

8. РАДИОАЛОҚА ВА МОБИЛ АЛОҚА ТАРМОҚЛАРИ

8.1.

Мобил алоқа тармоқларида қабул қилувчи-узатувчи радио модулларнинг ишида корхона айби билан бўлган тўхталишлар давомийлиги, чорак давомида, 1000 соат ишлаши учун минутларда


0,05

8.2.

Тармоқнинг алоҳида участкаларида ускуна шикастланишларининг нормативдан ортиқ вақтда бартараф этилиши, ҳар бир минут учун


0,1

8.3.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ўрнатилган уланишнинг абонент ташаббуси билан бўлмаган узилиш билан тугалланган чақирувлар улуши (Call drop rate), чорак давомида, ўрнатилган уланишнинг абонент ташаббуси билан бўлмаган узилиш билан тугалланган ҳар бир 100 та чақирув учун, нормативдан ортиқ вақтда


0,1

8.4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича умумий чақирувлар сонидан муваффақиятсиз чақирувлар улуши (Call unsuccessful rate), чорак давомида, ҳар бир 100 та муваффақиятсиз чақирув учун, нормативдан ортиқ вақтда


0,5

8.5.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маълумотларни пакетли узатиш хизматидан фойдалана олиш коэффициенти, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун


0,5

8.6.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уланишни ўрнатиш вақтида нормативларга жавоб бермайдиган чақирувлар улуши, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун


0,1

8.7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича пакетларни коммутациялаш орқали маълумотларни узатишда ўрнатилган уланиш вақтининг коэффициенти, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун


0,1

8.8.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маълумотлар узатиш хизматининг узилиш коэффициенти, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун


0,1

8.9.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича нутқни узатиш сифати нормативларига жавоб бермайдиган чақирувлар улуши, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун


1,0

8.10.

Мобил алоқа тармоғи учун маълумотлар узатиш тезлигининг ўртача қийматига риоя қилмаслик, чорак давомида, ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун


0,1

9. ДАВРИЙ БОСМА НАШРЛАР

9.1.

Истеъмолчиларга обуна даврий босма нашрларни етказиб бериш муддатларининг корхона айби билан бузилиши, ҳар бир нусха учун


0,05

10. МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ

10.1.

Белгиланган маълумотлар узатиш тезлигига мувофиқ хизматлар кўрсатиш сифатининг корхона айби билан бузилиши аниқланган ҳолатлар сони, ҳар бир ҳолат учун


0,5

10.2.

Оператор ва провайдерга боғлиқ бўлган сабабларга кўра маълумотлар узатиш ускунасининг нормативдан ортиқ тўхталиши давомийлиги, чорак давомида, ҳар бир минут учун


0,1

10.3.

Корхона айби билан маълумотлар узатиш тармоғига нормативдан ортиқ муддатларда фойдаланишни тиклаш вақти, ҳар бир тўлиқ соат учун


0,01

11. ХАЛҚАРО КОММУТАЦИЯ МАРКАЗЛАРИНИ ЧЕТЛАБ ЎТИБ,

ХАЛҚАРО ОВОЗЛИ ТРАФИКНИ РУХСАТСИЗ ЎТКАЗИШ

11.1.

Қонунга хилоф равишда халқаро сўзлашувларни амалга оширишда фойдаланилган ҳар бир аниқланган абонент рақами учун


70

12. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ

ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ

12.1.

Авария, узилишлар, тўхталишларга олиб келган телекоммуникация тармоқлари ва линия-кабель иншоотларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг бузилиши, ҳар бир ҳолат учун


1

13. ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ОПЕРАТОРЛАРИ ВА ПРОВАЙДЕРЛАРИ

ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛУВЧИ АХБОРОТ-МАЪЛУМОТ ХИЗМАТЛАРИ

13.1.

Телефон орқали техник қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдаланиш коэффициенти пасайиши, чоракда, ўрнатилган нормативнинг ҳар бир бузилиш ҳолати учун


0,01

13.2.

Ахборот-маълумот хизматлари операторининг белгиланган нормадаги вақтдан ортиқ жавоб бериш вақти, ҳар бир ҳолат учун


0,01

14. СТАТИСТИКА ҲИСОБОТИ

14.1.

Белгиланган тартибда идоравий статистика ҳисоботларини тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш, ҳар бир ҳолат учун


10

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 март, 10-сон, 178-модда

























Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск