ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2018 й. 255-сон "Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2018 й.

N 255



ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИНГ АЙРИМ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ва табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:

давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш;

юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш;

давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро яқин идоралараро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш учун ягона ахборот майдончаси сифатида белгилаш.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин:

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ.


3. Белгилансинки, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари:

ўн кун муддатда - давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2018 йил мобайнида ҳар чоракда камида бир марта Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида электрон шаклда тўловлар қабул қилинишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни кўлласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


10. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 мартдаги

255-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз

кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 14 июндаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 40-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13, 30, 34 ва 35-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲ, 2014 й. 43-сон, 530-модда), шунингдек, унга 5, 8 ва 11-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 44-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲ, 2014 й., 12-сон, 138-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲ, 2017 й., 26-сон, 592-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 49-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 36-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига 1-илованинг 20-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 апрель










































Время: 0.1994
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск