Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.03.2018 й. 255-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 мартдаги

255-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар

ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномалар (кейинги ўринларда рухсатномалар деб аталади) бериш тартибини белгилайди.


2. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида ҳамда бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда йўл қўйилади.

Табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома тўловни амалга оширмасдан берилади.

Юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар ва буталарни (терак ва бошқа тез ўсувчи навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга рухсатнома талаб этилмайди.


3. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни рухсатнома олмасдан кесиш тақиқланади.


4. Рухсатнома бериш жараёнини амалга оширишда:

а) ҳудудий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси органлари деб аталади) ўз хулосаларини туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборади;

б) туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Давлат экология қўмитаси органларининг хулосаларига асосан рухсатномалар беради.


5. Давлат хизматлари марказлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


6. Рухсатномани бериш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчилар рухсатномаларни олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.


9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

10. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилишида учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тенг миқдорда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органларининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тенг миқдорда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органларининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилади.

11. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


13. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ва Давлат экология қўмитаси органларига юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ва Давлат экология қўмитаси органларига юборилади.


14. Давлат экология қўмитаси органлари сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида:

дарахтлар ва буталарнинг ҳолатини, шунингдек, уларнинг кесилиши ушбу Регламентнинг 2-бандига мувофиқлигини ўрганади;

туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига, шунингдек, Давлат хизмати марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки аризачи берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рухсатнома бериш учун тўлов миқдорларини кўрсатган ҳолда, ушбу Регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, хулосани электрон тарзда юборади.


15. Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази хулоса тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.


16. Дарахтлар ва буталарнинг кесилиши ушбу Регламентнинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ эмаслиги ижобий хулоса бериш рад этилиши учун асос бўлади.

Бошқа асослар бўйича ижобий хулоса беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.


17. Ариза берувчи ижобий хулоса олинган кундан бошлаб тўрт иш куни мобайнида хулосада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширади, ушбу Регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Рухсатномани бериш учун тўловлар тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Рухсатномани бериш учун тўловлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


18. Рухсатномани бериш учун тўловлар белгиланган муддатларда амалга оширилмаган тақдирда ариза берувчи рухсатномани олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


19. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Давлат экология қўмитаси органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда рухсатномани бериш учун тўлов тўланганидан сўнг, ушбу Регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, бир иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шакл бўйича рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ушбу Регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатларда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари рухсатномани Давлат экология қўмитаси органларининг ижобий хулосаси олинганидан сўнг бир иш куни мобайнида расмийлаштиради.


20. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари рухсатнома расмийлаштирилган куни уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази рухсатнома тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Давлат хизматлари марказлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.


22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


23. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


24. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар

ва буталарни кесишга рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

                   

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномани олиш учун Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим.


1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат

қилинганда

2-босқич

1.Давлат хизматлари

маркази


2. ЯИДХП

Сўровномани туман (шаҳар) ҳокимлигига ва Давлат экология қўмитаси органларига юбориш.

1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик тарзда

3-босқич

Давлат экология кўмитаси

1.Дарахтлар ва буталарнинг ҳолатини, шунингдек уларнинг кесилиши Маъмурий регламентининг 2-бандига мувофиқлигини ўрганиш.


2. Туман (шаҳар) ҳокимлигига, шунингдек, Давлат хизматлари маразига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рухсатнома бериш учун тўлов миқдорларини кўрсатган ҳолда, Маъмурий регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, хулосани юьбориш.

5 иш куни

мобайнида

4-босқич

Давлат хизматлари

маркази

Ўзи келиб мурожаат қилганда ҳисобварақ-фактурани унга ўзининг муҳрини босиб, ариза бурувчига бериш.

1 соат мобайнида

5-босқич

Ариза бурувчи

Ижобий хулоса олингандан сўнг хулосада кўрсаилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга ошириш.

4 иш куни

мобайнида




6-босқич

Туманлар (шаҳарлар)

ҳокимликлари

1. Давлат экология қўмитаси органининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда рухсатномани бериш учун тўлов тўлангандан сўнг, Маъмурий регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, рухсатномани расмийлаштириш ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлаш.


2. Маъмурий регламентнинг 2-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган холатларда, Давлат экология қўмитаси органларининг ижобий хулосаси олинганидан сўнг рухсатномани расмийлаштириш.


3. Рухсатномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тразда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юбориш.

1 иш куни

мобайнида






7-босқич

Давлат хизматлари

маркази

Ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани унга ўзининг мухрини босиб, ариза берувчига бериш.

1 соат мобайнида




               





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА






(сана)


(сон)


Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва

буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА


I. (жисмоний) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:



2. Паспортга оид маълумотлар (серия ва рақам):


3. СТИР:


4. Манзил:



5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили:


I. (юридик) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:



2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. МФО:


5. ИФУТ:


6. Ҳисоб рақами:


7. Хизмат кўрсатувчи банк номи:


8. Юридик манзили:


9. Телефон рақами:


10. Электрон почта манзили:


II. Объект ҳақида маълумот:

1. Кесиладиган дарахтлар ва буталарнинг тури ва сони:


2. Дарахтлар ва буталар жойлашган жой (туман, кўча, уй):


3. Кесишдан мақсад:



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 апрель










































Время: 0.1685
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск