Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 31.03.2018 й. 255-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 мартдаги

255-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўсимлик дунёси объектларидан махсус

фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатномалар олиш учун татбиқ этилади.

Питомниклар ва плантацияларда етиштирилган ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш) учун рухсатномани олиш талаб этилмайди.

Рухсатномалар жорий йил учун белгиланган квоталар доирасида берилади.


3. Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини рухсатнома олмасдан йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олиш тақиқланади.


4. Рухсатнома бериш жараёнини амалга оширишда:

а) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардан ташқари, Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома беради;

б) Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси деб аталади) давлат ўрмон фондига кирадиган ерларда Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома беради.


5. Давлат хизматлари марказлари, Давлат экология қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

6. Рухсатномани бериш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ариза берувчилар рухсатномалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномада Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчиларнинг ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши шарт.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.


9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

10. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Жисмоний шахсларга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома беришда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


11. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига юборилади.

15. Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширишга электрон шаклда ҳисобварақ-фактурани юборади ёки уни юборишни рад этади.

Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази ҳисобварақ-фактура тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини босиб, ариза берувчига беради.


16. Қуйидагилар ҳисобварақ-фактурани юборишни рад этиш учун асос бўлади:

ўсимлик дунёси объектларини тайёрлаш шартларининг ўрганилиши, тадқиқ этилиши, текширилиши ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги;

ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

ўсимлик дунёси объектларининг сўралаётган ҳажми ва тури тасдиқланган квоталарга - доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишнинг қонуний белгиланган нормаларига номувофиқлиги.

Бошқа асослар бўйича ҳисобварақ-фактурани юборишни рад этиш қатъиян ман этилади.


17. Ариза берувчи ҳисобварақ-фактура тушган кундан бошлаб тўрт иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширади.

Рухсатномани бериш учун тўловлар тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Рухсатномани бериш учун тўловлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади


18. Рухсатномани бериш учун тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган тақдирда ариза берувчи рухсатномани олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


19. Биоинспекция ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси рухсатномани бериш учун тўловлар тушганидан сўнг бир иш куни давомида тегишлича Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шакллар бўйича рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.

20. Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси рухсатнома расмийлаштирилган куни уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизмати маркази рухсатнома тушганидан сўнг бир соат мобайнида унга ўзининг муҳрини қўйиб, ариза берувчига беради.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Давлат хизматлари марказлари, Давлат экология қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.

22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


23. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


24. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга

рухсатнома бериш бўйича ишларни амалга ошириш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатномани олиш учун Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим.

1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат

қилинганда

2-босқич

1.Давлат хизматлари

маркази


2. ЯИДХП

Сўровномани Давлат экология қўмитаси ёки Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига юбориш.

1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик тарзда

3-босқич

Давлат экология

қўмитаси ёки

Ўрмон хўжалиги

давлат қўмитаси

Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширишга ҳисобварақ-фактурани юбориш.

5 иш куни

мобайнида

4-босқич

Давлат хизматлари

маркази

Ўзи келиб мурожаат қилганда ҳисобварақ-фактурани унга ўзининг муҳрини босиб, ариза бурувчига бериш.

1 соат мобайнида

5-босқич

Ариза бурувчи

Ҳисобварақ-фактура тушгандан кейин ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга ошириш.

4 иш куни

мобайнида




6-босқич

Давлат экология

қўмитаси ёки

Ўрмон хўжалиги

давлат қўмитаси

Рухсатномани бериш учун тўлов тушганидан сўнг рухсатномани расмийлаштириш, уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлаш ва уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юбориш.

1 иш куни

мобайнида






7-босқич

Давлат хизматлари

маркази

Ўзи келиб мурожаат қилганда рухсатномани унга ўзининг мухрини босиб, ариза берувчига бериш.

1 соат мобайнида




               





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА






(сана)


(сон)

   

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус

фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА


I. (жисмоний) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

           

1. Ф.И.О.:



2. Паспортга оид маълумотлар (серия ва рақам):


3. СТИР:


4. Манзил:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили:


I. (юридик) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:



2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. МФО:


5. ИФУТ:


6. Ҳисоб рақами:


7. Хизмат кўрсатувчи банк номи:


8. Юридик манзили:


9. Телефон рақами:


10. Электрон почта манзили:


    

II. Ўсимлик турлари тўғрисида маълумот:

1. Йиғиш (тайёрлаш) усули:

қўлда

механизм билан

2. Йиғиш (тайёрлаш) жойи:


3. Йиғиш (тайёрлаш)нинг мақсади:

ёввойи ўсимликлардан экстракт ишлаб чиқариш

ёввойи ўсимликларни хомашё шаклида етказиб бериш

ширинмия илдизидан экстракт ишлаб чиқариш

ширинмия ўсимлигини хомашё шаклида етказиб бериш

плантация барпо этиш учун экиш материаллари (уруғ, қаламча)

тижорат мақсадларида

илмий мақсадларда

4. Йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олиш назарда тутилаётган ўсимликлар турлари:

Т/р

Ўсимлик номи

Тайёрланадиган қисми

Ўлчов бирлиги

(кг., тонна, кубометр, дона)

Йиғиш (тайёрлаш)/ ажратиб

олиш муддати

1.




_________дан ________гача

III. Розилик тўғрисида маълумот:

Т/р

Ҳудудида ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан

ажратиб олиш назарда тутилаётган ер эгалари, ердан

фойдаланувчилар - юридик шахсларнинг номи, ер эгалари,

ердан фойдаланувчилар - жисмоний шахсларнинг Ф.И.О.

Рақам

сана

1.





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 апрель









































Время: 0.1665
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск