ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Тураржой билан таъминлаш. Тураржойларни ижарага олиш ва брон қилиш /

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2018 й. 285-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 апрелдаги

285-сон қарорига

ИЛОВА



Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган

хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган,

фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой

шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон

уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарорлари (кейинги ўринларда Дастурлар деб аталади) асосида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жой бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


арзон уй-жойлар - Дастурлар доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли (2 ва 3 хонали) уйлар;


ариза берувчи - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Комиссияга ариза берган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар (агарда ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ўзлари мурожаат этиш имконияти бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари уларнинг номидан ариза бериши мумкин);


Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этишнинг охирги санаси - кейинги йилда Дастурда иштирок этиш истагини билдирган барча ариза берувчиларнинг рўйхатини шакллантириш учун ҳар йиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган Дастурда иштирок этиш учун ариза тақдим этилишининг охирги санаси;


ёзма тавсия - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчига Комиссия томонидан бериладиган ёзма тавсия;


ижтимоий мезонлар - Комиссия томонидан талабгорларни танлаш ва Дастурда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ариза берувчиларнинг ижтимоий ва уй-жой шароитларининг асосий кўрсаткичлари;


инжиниринг компанияси - Дастурлар доирасида арзон уй-жой қуриш учун уй қурувчи билан тузилган шартнома бўйича буюртмачи функциясини бажарувчи "Қишлоқ қурилиш инвест" ва "Ўзшаҳар қурилиш инвест" инжиниринг компаниялари;


иштирок этувчи тижорат банклари - Дастур доирасида арзон уй-жойлар қуришни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари;


кам таъминланган оила - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила;

Комиссия - талабгорларни танлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг "Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 9 февралдаги 103-сон ҳамда "Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарорлари билан тузилган ҳудудий комиссиялар;


рўйхат - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчилар ичидан Комиссия томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож талабгорлар рўйхати;


талабгор - арзон уй-жой бериш учун Комиссиянинг рўйхатига киритилган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;


туман (шаҳар) тоифалари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорида назарда тутилган туман (шаҳар)ларнинг I ва II тоифалари;


уй-жойга муҳтож хотин-қизлар - оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар;


уй-жой қурувчи - Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда буюртмани расмийлаштирган, унга нисбатан иштирок этувчи тижорат банкининг Дастурлар доирасида арзон уй-жой қуриш учун ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган шахс.


3. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга Дастур доирасида қурилаётган арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги тартибда ажратилади:

I тоифага кирадиган туманларда - биттадан кўн қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;

II тоифага кирадиган туманларда - иккитадан кўн қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;

I тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида - олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

II тоифага кирадиган шаҳарларда - ўнтагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);

кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;

4. Комиссиянинг тавсиялари асосида уй-жой қурувчиларнинг Дастурдаги иштироки ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. АРЗОН УЙ-ЖОЙ БЕРИШ УЧУН АРИЗАЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ТАЛАБГОРЛАРНИ ТАНЛАБ

ОЛИШ ВА УЛАРГА ЁЗМА ТАВСИЯЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун Комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича сўровнома-ариза ва ҳужжатларни (кейинги ўринларда ариза деб аталади) тақдим этади.


6. Ариза берувчи Комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.


7. Ариза туман (шаҳар) комиссияси раисининг қарори билан тайинланадиган ваколатли шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, қабул қилинган аризанинг нусхасига-қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда тилхат билан ариза берувчига топширилади.


8. Аризалар ҳисоби ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) юритилади. Журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва Комиссиянинг ваколатли шахси томонидан муҳрланган бўлиши керак.

Ҳар бир аризага журналда такрорланмайдиган рўйхатдан ўтказиш рақами берилади. Аризалар журналга кетма-кетликда, улар олинишига қараб киритилиши талаб этилади.

Аризани журналда дастлаб рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Комиссия аризаларни уларнинг журналда қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқиши шарт.


9. Ариза ва тақдим қилинган ҳужжатлар ариза берувчиларнинг уй-жойга муҳтож хотин-қизлар тоифаси эканлигини аниқлаш мақсадида Комиссия томонидан ушбу Низомнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугаган кундан бошлаб 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ижтимоий устуворлик мезонлари асосида танлов натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим қилинган аризалар қабул қилинмайди.


10. Комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида амалга оширилади:

а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги ва турар-жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;

б) бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;

в) кўп болалилик;

г) ариза берувчи оиласининг даромади;

д) ижтимоий хусусиятига кўра алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор аёллар (туман тиббиёт бирлашмасининг хулосаси асосида);

е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

ж) ариза берувчи уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв. метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун 23 кв. метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;

з) биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар;

и) ёлғиз ўзи ушбу Низомга 5-иловадаги рўйхатда назарда тутилган оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган бола парваришлаётган аёллар (туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими маълумотномаси ва тиббиёт бирлашмаси хулосаси асосида).

11. Комиссия ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат ичида ариза берувчининг уй-жой шароитларини ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганади ва ушбу Низомга 6-иловада назарда тутилган ижтимоий мезонлардан келиб чиқиб ариза берувчининг ижтимоий устуворлигини белгилайди. Бунда ариза берувчиларнинг уй-жойга муҳтожлиги даражаси Комиссия томонидан қўйиладиган баллардан келиб чиқиб аниқланади ва ёзма тавсия биринчи навбатда энг юқори балл тўплаган ариза берувчиларга берилади.

Ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганиш ва ижтимоий устуворлигини белгилаш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ижтимоий устуворликни белгилаш якунлари бўйича олинган балларни кўрсатган ҳолда текшириш далолатномаси Комиссия томонидан ушбу Низомга 7-иловада белгиланган шаклда тузилади. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси имзо қўйдирилган ҳолда ариза берувчига берилади.


12. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича Комиссия ариза кўриб чиқилгандан сўнг бир иш куни мобайнида ариза берувчига кейинчалик инжиниринг компаниясининг филиалларига тақдим этиш учун ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма тавсия беради.

Агар ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Комиссия рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига бир иш куни мобайнида ёзма шаклда хабарнома юборади (топширади).

Бунда, ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


13. Ёзма тавсия Комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.

Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компаниясининг филиалига тақдим этилади. Иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига бериладиган ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.


14. Комиссия ёзма тавсиянинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек, уни беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун жавоб беради.


15. Комиссия томонидан ариза берувчига ёзма тавсия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши;

б) ҳужжатларнинг Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;

в) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;

г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан, унинг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши;

д) уй-жойга муҳтож шахснинг никоҳи сўнгги уч йилда бекор қилинган тақдирда.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


16. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.


17. Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари ушбу Низомнинг 14-банди асосида кўриб чиқилмаган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ёзма тавсия бериш тўғрисидаги такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИИГ АРИЗАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА УЛАРГА ИПОТЕКА

КРЕДИТИ БЕРИШ ТАРТИБИ


18. Ҳудудий комиссиялар Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган талабгорлар рўйхатини ҳар бир туман (шаҳар)да ҳар йили амалга оширилаётган Дастурлар доирасида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган арзон уй-жойлар билан таъминлаш тартибига мувофиқ шакллантиради ва Комиссиянинг баённомаси билан тасдиқлайди. Рўйхатда талабгорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, паспортига оид маълумотлар, оила аъзолари сони ва бериладиган арзон уй-жойларнинг тури (қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар) аниқ кўрсатилади.


19. Комиссиянинг баённомаси ва тасдиқланган рўйхат тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига уч иш куни ичида тақдим этилади.

20. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатларини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштиради ва уларни уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига тақдим этади.

21. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳудудлардан қабул қилинган рўйхатлар асосида кам таъминланган хотин-қизларнинг республика бўйича рўйхатларини умумлаштиради ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг Васийлик кенгашига (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) кўриб чиқиш учун киритади.

22. Васийлик кенгаши ўзининг йиғилишида талабгорлар рўйхатни кўриб чиқади ва йиғилиш қарори билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига уларнинг бошланғич бадалларини тўлаш учун тақдим этади.

23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, "Қишлоқ қурилиш инвест", "Ўзшаҳар қурилиш инвест" инжиниринг компаниялари талабгорлар ишлайдиган ташкилотлар билан биргаликда республика бўйича рўйхатлар асосида ҳудудларда арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган маблағларни, шу жумладан, дастлабки бадал тўловларини белгиланган тартибда аниқлайди.

24. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган дастлабки бадални Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан, шунингдек, талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда, у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан талабгорнинг жамғарма омонат ҳисоб рақамига ўтказилишини назорат қилади.

25. Инжиниринг компаниясининг филиали Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади.

Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қиладилар.


26. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ёзма тавсия;

б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;

в) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг паспорти нусхаси;

д) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;

е) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

ж) инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.


27. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари амалдаги тартиб асосида талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.


28. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали Комиссия томонидан белгиланган ижтимоий устуворликни ва ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.


29. Талабгор (биргаликда қарз олувчи) учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар:

талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

талабгор кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


30. Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда Комиссия томонидан ёзма тавсия олганидан сўнг белгиланган тартибда ипотека кредити бериш тўғрисида такроран ариза беришга ҳақлидир.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Аризани кўриб чиқиш жараёнида келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.


32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги

Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг тавсиялари

асосида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш

дастурида уй қурувчиларнинг иштирок этиши

СХЕМАСИ

                            

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича тегишли Комиссияга ариза берувчининг белгиланган ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда сўровнома-ариза беради.

Белгиланган қабул кунларида

2-босқич

Тегишли туман (шаҳар)

ҳокимликлиги ҳузуридаги

Талабгорларни танлаш

бўйича комиссия

Ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича Комиссия аризани ушбу Низомнинг талабларига мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади.

Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича тегишли Комиссия ариза берувчига ёзма тавсияни беради ёки ариза берувчини рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма тавсия бериш рад этилишидан хабардор қилади.

Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади.



15 иш куни ичида


3 иш куни ичида


3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари

Комиссиялар томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштиради ва уларни Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади.

3 иш куни ичида






4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, "Қишлоқ қурилиш инвест", "Ўзшаҳар қурилиш инвест" инжиниринг компаниялари

Ҳудудларда шакллантирилган уй-жойга ўта муҳтож ёки уй-жойини кенгайтиришга муҳтож бўлган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг рўйхатлари асосида арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган маблағлар аниқланади.


Арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган дастлабки бадал талабгорларнинг жамғарма омонат ҳисобрақамига жойлаштирилишини таъминлайди.

Бир ой муддатда






5-босқич

"Қишлоқ қурилиш инвест",

"Ўзшаҳар қурилиш инвест"

инжиниринг компаниялари

Инжиниринг компаниясининг филиали Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади.

Белгиланган

муддатларда










6-босқич

Иштирок этувчи тижорат

банки филиали

Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномани тузган талабгор ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза (тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсияси илова қилинган ҳолда) билан иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига мурожаат қилади.

Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган талаблар ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқади.

Белгиланган

муддатларда












Низомга

2-ИЛОВА



Аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг _______-сон

(аризанинг рўйхатга олиш рақами кўрсатилади)

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Ҳужжат тури

Ижтимоий

мезонлар учун

Бор

Йўқ

1.

Ариза

Барча мезонлар

q

q

2.

Паспорт нусхаси

Барча мезонлар

q

q

3.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР)

Барча мезонлар

q

q

4.

Оила аъзолари паспортлари ва никоҳқайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (тўлиқ оила ва никоҳҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари

Барча мезонлар

q

q

6.

Ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг доимий иш жойларидан берилган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари

Барча мезонлар

q

q

7.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса)

Низомнинг 10-банди

"а" ва "ж" кичик бандларида

кўрсатилган мезонлар


q

q

8.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса)

Барча мезонлар

q

q

9.

Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда)

Низомнинг 10-банди

"а" кичик бандида

кўрсатилган мезон

q

q

11.

Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларига чалинган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида-туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси

Низомнинг 10-банди

"д" кичик бандида

кўрсатилган мезон

q

q

       


           

Ҳужжатларни қабул қилди:

Сана: 20___ йил "___" _______________




(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Низомга

3-ИЛОВА

              

               

СЎРОВНОМА-АРИЗА


Ариза N ____________________________



Қабул қилиш санаси _________________



Аризани қабул қилган шахс___________

        

1.







Фамилияси


Исми


Отасининг исми

        

2. Манзил:










аҳоли пункти


тумани


вилояти

       

3. Туғилган санаси



4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)


/


/



              

5. Оилавий аҳволи


6. Асосий фаолият тури (бандлик):


7. Ҳар ойлик даромад миқдори:

турмушга чиқмаган



турмушга чиққан



ажрашган



бева



        

8. Оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:


9. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:


10. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони:

   

1.


,

ёш:



1. Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс



кв.м


2.


,


ёш:




3.


,


ёш:



2. Сурункали касалликларнинг оғир турларига


чалинганлар


4.


,


ёш:





5.


,


ёш:



3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка


чалинган фарзандлар


6.


,


ёш:





               

11. Сизнинг ҳозирги турар-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:


12. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз


13. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?

 

мулк




эл.почта :

  

ижара




уй тел :

мулкдор рухсати билан бепул яшаш




иш тел :






уяли тел :

         

Мен 2017-2021 йилларда қишлоқда/шаҳарда арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жой олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.

    






имзо


кун


ой


йил

  





Низомга

4-ИЛОВА



Арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиш

учун оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган

хотин-қизлардан аризаларни рўйхатга олиш


ЖУРНАЛИ


БОШЛАНИШИ: 2018 йил ________

АРИЗАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ

       

Рўйхатга олиш рақами

Ариза

қабул қилинган

сана

Ариза берувчининг

Ф.И.О.

Ариза

берувчининг манзили

Алоқа

қилиш учун

маълумотлар

Ижтимоий мезонлар

Ҳақиқатда тўпланган баллар

Тавсия /

Рад этиш тартиб рақами

Тавсия /

Рад

этиш санаси

Ваколатли шахснинг имзоси

Ариза берувчи-

нинг имзоси

(ёки почта хабарнома-

сининг рақами

ва санаси)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11













































Низомга

5-ИЛОВА



Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликлар

РЎЙХАТИ


1. Церебрал фалаж ва бошқа фалажли синдромлар (қўл-оёқларнинг узоқ вақт фалажлиги ёки чуқур парезлари, турғун иккиламчи тарқоқ атетоз типидаги гиперкинезлар, хореоатетоз, координациянинг яққол бузилиши).


2. Ташхиси тасдиқланган насл-генетик ва дегенератив касалликлар (стабил ва зўраювчи турлари).


3. Келиб чиқиши ҳар хил бўлган ақлий заифликнинг чуқур ва оғир тури.


4. 6 ой давом этадиган (сурункали) оғир шизофрения ва бошқа руҳий бузилишлар ва хулқ-атвор бузилишлари.


5. Менингоэнцефалитнинг (энцефалитнинг) 2 йил ва ундан ортиқ доимий равишда даволашга қарамай тикланмаган (чуқур парез, плегия, парапарез, параплегия, трипарез, триплегия, гемиплегия, гемипарез, тетрапарез, тетраплегия, афазия, дизартрия, парциал ва генераллашган эпилептик хуружи, руҳий, ақлий заифликнинг ўрта, чуқур ва оғир ҳолатлари) турғун асоратлари.


6. Кўзнинг кўрлиги (0 дан 0,02 гача қамраб олинган).


7. Туғма ва орттирилган тусдаги бронх-ўпка касалликларида II-III даражали турғун нафас етишмовчилиги. Астманинг гармонга боғлиқ тури.


8. Сил касаллиги сурункали кечиши (ўпка, суяк ва бўғимлар сили, сийдик-таносил органлари сили, сил менингоэнцефалитлари асоратлари билан ва бошқалар).


9. Сурункали буйрак етишмовчилигининг III-босқичи.


10. Диабетик нефросклероз.


11. Инкурабел ёмон сифатли ўсмаларнинг оғир шакли.


12. Тузатиб бўлмайдиган доимий нажас ва сийдикни тутаолмаслик, йўғон, тўғри ичак ва орқа чиқарув тешигининг туғма ва орттирилган оқмалари, сийдик таносил аъзолари оқмалари.


13. Суяк-мушак система ва бириктирувчи тўқима касалликларида яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлари:

а) бир ёки иккала оёқ ва қўлларда туғма ва орттирилган оғир даражадаги деформациялар;

б) анкилоз, контрактура, патологик синиш, скелет деформациясига олиб келадиган умуртқа поғонасининг тизимли зарарланиши;

в) таянч-ҳаракат аппаратининг ривожланиш нуқсонлари туфайли мустақил ҳаракат ва ўзига ўзи хизмат қилиш имконияти йўқлиги.


14. Қандли диабет (инсулинга боғлиқ қандли диабет);


15. Қандсиз диабет (питиутрин-резистент шакли), Иценго-Кушинга синдроми, сурункали буйрак усти безларининг бошқа бузилишлари (Адиссон кризи), тотал адреноэктомиядан кейинги ҳолати, буйрак усти бези пўстлоғининг оғир туғма дисфункцияси, оғир туғма йод етишмовчилиги синдроми, гипофизар нанизм, туғма ва орттирилган гипотиреознинг оғир шакли, гипопаратиреоз, тиреотоксикоз.


16. Лейкозлар, гемобластозлар, Ходжкин касаллиги (лимфогрануломатоз), хавфли гистиоцитоз.


17. Қон ишлаб чиқаришнинг туғма ва орттирилган апластик анемиялар.


18. Гемофилия оғир турлари.


19. ОИВ инфекциясининг III-IV даражаси.


20. Туғма аномалияларнинг оғир турлари.






Низомга

6-ИЛОВА



Арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида оғир

ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг

ижтимоий устуворлигини белгилашнинг

ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАРИ

         

Т/р

Омиллар

Балл

Тасдиқ

1.

Ариза берувчи оиласининг бир аъзосига тўғри келадиган жами ҳар ойлик даромад (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларида ҳисобланган - МҲТЭКМ)

Иш жойидан маълумотномаёки солиқ декларацияси

МҲТЭКМнинг 52,7 фоизидан кам

10

МҲТЭКМнинг 52,7 фоизидан 87,9 фоизигача

5

МҲТЭКМнинг 87,9 фоизидан 1,06 бараваригача

3

МҲТЭКМнинг 1,06 бараваридан кўп

0

2.

Ариза берувчи яшаётган уй хўжалигида бир кишига тўғри келадиган турар жойнинг умумий майдони

Кадастр ишининг нусхаси ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг далолатнома асосидаги текширув натижалари

16 кв.метрдан кам

10

16-20 кв.метр

6

20 кв.метрдан кўп

2

3.

Ариза берувчи биринчи гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган аёл

10

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси хулосалари

4.

Кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи вояга етмаган фарзандларни тарбия қилаётган аёл

10

Фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг хулосалари

5.

Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги:

Паспорт ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши

биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган

10

сурункали касалликнинг оғир турларига чалинганлар

10

оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар

10

6.

Ариза берувчи ёлғиз боқувчига эга оила вакили ёки оила боши-аёл

10

Фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг хулосалари

7.

Ҳозирги турар жой мақоми:

Қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги  Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши

Ижара

10

Эгасининг рухсати билан текин турар жой

6

Тўлиқ ўз мулкида

2

Энг юқори балл


90


        





Низомга

7-ИЛОВА



Ариза берувчининг уй-жой шароитларини текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

     

       



20


йил

"


"



    


тумани (шаҳар) ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия қуйидаги таркибдa

       

(Комиссия аъзоларининг Ф.И.О.)

      


(даҳа, массив)


кўчаси,


-уй,

      


корпус,


квартирада яшаётган фуқаро






(Ф.И.О.)

      

турар жой шароитларини текширувдан ўтказди ва қуйидагиларни аниқлади:

   

1.


уйда эгаллаб турилган турар жойнинг

     


умумий майдони


кв.м. яшаш майдони


кв.м

      

хоналардан иборат.



     

Ҳар бир хонанинг ўлчами


кв.м.



кв.м.



кв.м.

          


-қаватли уйнинг


-қаватида


хоналар.

        

Уй



(ғишт, панель, ёғоч, эски, авария ҳолатида)

        

Хоналар



(қуруқ, зах, ёруғ, қоронғи)

        

Квартира



(алоҳида, коммунал)

   

2. Уй-жойнинг (турар жойнинг) ободонлаштирилиши:


(сув таъминоти, канализация, иситиш (марказий, печь билан),

пардоз берилган, иссиқ сув, ванна, телефон)

     

3.



(Ф.И.О.)

(турар жойни ижарага олувчи, уй эгаси (кераклисининг таги чизилсин))

   

4. Ушбу турар жой майдонида яшовчилар:

   

Т/р

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Қариндошлик муносабатлари

Бандлиги

(фаолият тури)

Ногиронлик гуруҳи / Сурункали

касаллигининг

даражаси

1.





2.





3.





4.





5.





6.





7.





      

5. Оила моддий ҳолатининг даражаси (паст, ўрта, юқори) ва бундай баҳоланишнинг сабаблари:

   

      

6. Турар жойнинг яшаш учун яроқсизлиги сабаблари:

  

       

7. Комиссиянинг хулосаси:

   

Комиссия аъзоларининг имзолари:

       

1.







(Ф.И.О.)


(имзо)


(лавозими)

2.







(Ф.И.О.)


(имзо)


(лавозими)

3.







(Ф.И.О.)


(имзо)


(лавозими)

4.







(Ф.И.О.)


(имзо)


(лавозими)

5.







(Ф.И.О.)


(имзо)


(лавозими)

6.







(Ф.И.О.)


(имзо)


(лавозими)

7.







(Ф.И.О.)


(имзо)


(лавозими)

8.







(Ф.И.О.)


(имзо)


(лавозими)

         

Ариза берувчи:





(имзо)


(Ф.И.О.)

        

20_____ йил "_____" ______________





Низомга

8-ИЛОВА



"Қишлоқ қурилиш инвест" / "Ўзшаҳар қурилиш инвест"инжиниринг

компанияси ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим

этиш учун оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг

уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи мавжудлиги тўғрисида

________________ тумани (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги

Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг

ЁЗМА ТАВСИЯСИ

    

N


             

Дастур доирасида арзон уй-жой қуриш учун "Қишлоққурилишинвест" / "Ўзшаҳар қурилиш инвест" инжиниринг компанияси филиали билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалида ипотека кредити олиш учун

    

(доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади)

        

Манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор)

    

га

(Ф.И.О.)


берилди.


Ушбу тавсия ___________ туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан тузилган 20___ йил "___"______ даги _____-сон Ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди.

    

Бунда,



(талабгорнинг Ф.И.О.)

       

Қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган:

   

1)

2)

3)


ғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини

тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш

тартиби тўғрисида низомнинг 12-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади)

       

Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон (ёки "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон) қарорига ва Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилди.

        

            

Комиссия раиси





(имзо / муҳр)


(Ф.И.О)





Комиссия котиби





(имзо / муҳр)


(Ф.И.О)

    

20______ йил "_______" ______________


(берилган сана)

  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 апрель













































Время: 0.2247
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск