ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2018 й. 261-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2018 й.

N 261




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ЎҚИШГА  ҚАБУЛ  ҚИЛИШ  ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилишда тест синовларини очиқ ва ошкора ўтказиш ҳамда билимли ёшларни ўқишга қабул қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 апрелдаги

261-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий)

имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш

бўйича таълим йўналишлари

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари

Номи


Код

ГУМАНИТАР СОҲА

Педагогика

100 000

110 000

1.

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси

5110800

2.

Мусиқа таълими

5111100

3.

Жисмоний маданият

5112000

Санъат


150 000

4.

Бастакорлик санъати

5150100

5.

Санъатшунослик (турлари бўйича)

5150200

6.

Актёрлик санъати (турлари бўйича)

5150300

7.

Режиссёрлик (турлари бўйича)

5150400

8.

Дирижёрлик (турлари бўйича)

5150500

9.

Вокал санъати (турлари бўйича)

5150600

10.

Чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)

5150700

11.

Рангтасвир (турлари бўйича)

5150800

12.

Дизайн (турлари бўйича)

5150900

13.

Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)

5151100

14.

Амалий санъат (турлари бўйича)

5151200

15.

Хореография (турлари бўйича)

5151300

16.

Халқ ижодиёти (турлари бўйича)

5151600

ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ

Хизмат кўрсатиш соҳаси


600 000

610 000

17.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)

5610500

   

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 апрелдаги

261-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда):


а) 1-иловада:


3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тест синовларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) томонидан амалга оширилади";


13-бандда:

биринчи хатбошидаги "25 июлгача" сўзлари "20 июлгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "26 июлгача" сўзлари "21 июлгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "30 июлгача" сўзлари "22 июлгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


14, 15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

15. Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар тегишли равишда бир, икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.

Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.

"Журналистика", "Халқаро журналистика" ва "Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати" таълим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда (0 билан 63 баллгача бўлган оралиқда баҳоланувчи) касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

Фанлар мажмуаси Она тили ва адабиёти (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), Математика (информатика билан), Физика, Кимё, Биология, Тарих, География, Чет тили (инглиз тили, немис тили, француз тили) фанлари бўйича шаклланади.

Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни қабул жараёнида тақдим этганда олий таълим муассасалари бакалавриатининг кириш тест синовлари фанлар мажмуасига чет тили фани киритилган йўналишларда мос чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди.

16. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади";


1-илованинг 1-бандидаги "25" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 апрель











































Время: 0.1592
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск