Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2004 й. 101-сон "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2004 й.

N 101



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА

ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декбардаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси)нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги таъминланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган комплекс олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш;

Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда ва темир йўл транспорти объектларини, маҳсулотларини ва технологияларини уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги жиҳатидан доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга қабул қилиш ишларида қатнашиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ходимларнинг чекланган умумий сони 48 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 35 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг минтақавий филиали тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғига "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва таъминот харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясининг таъминоти:

юридик шахслар томонидан темир йўлларда юк ва йўловчилар ташишдан олинадиган 0,15 фоиз миқдоридаги мажбурий тўловлар;

темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси жойлашган Тошкент шаҳри, Туркистон кўчаси, 7-уйдаги бино унинг тасарруфида сақлаб қолинсин.


5. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 3 мартдаги 109-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорига 9-илова II бўлимининг 4-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 мартдаги

101-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар

ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

("Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси)нинг

ТУЗИЛМАСИ




"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси



Тошкент

филиали

Фарғона

филиали

Бухоро

филиали

Қашқадарё филиали

Оролбўйи филиали

Атроф муҳит муҳофазаси бўйича темир йўл илмий-ишлаб чиқариш маркази




  






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 мартдаги

101-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар

ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

("Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси)

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ












Инспекция бошлиғи
























































Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари

1 киши




Инспекция бошлиғининг ўринбосари

1 киши

























Бухгалтерия

2 киши




















Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш бўлими

7 киши




Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими

4 киши


























Етакчи иқтисодчи

1 киши
















Лицензиялашни ташкил этиш бўлими

4 киши


























Таҳлил, экспертиза ва назорат бўлими

4 киши






Етакчи юридик маслаҳатчи

1 киши

















Кўтариш иншоотлари, буғ қозонхоналари ва идишлардан хавф-хатарсиз фойдаланилишини назорат қилиш бўлими

4 киши


























Саноат корхоналарининг кириш йўлларини назорат қилиш бўлими

4 киши






Кадрлар бўйича инспектор

1 киши





































Ходимларнинг умумий чекланган сони -  48 киши,

шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 35 киши,

хизмат кўрсатувчи ходимлар - 5 киши,

техник ходимлар  -  8 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 2 мартдаги

101-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар

ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат

инспекцияси минтақавий филиалининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Штат бирликлари


Филиал бошлиғи


1

Филиал бошлиғининг ўринбосари


1

Тармоқлар бўйича инспекторлар


4-5*

Кириш йўлларини текшириш бўйича инспектор


1

Котиба-иш юритувчи


1

Жами:


8-9*

*) Тошкент минтақавий филиалида.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 9-сон, 108-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 21-модда.

































Время: 0.1777
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск