ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2018 й. 297-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2018 й.

N 297



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот

технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018

йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармони, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил

этиш тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги

ПҚ-3549-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 апрелдаги

297-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибда лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди ўн бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 108-модда):


а) 1-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тузилмасида ходимларнинг энг кўп сони 89 нафардан иборат бўлган "Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилинсин";


б) 2-бандда:

биринчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилансинки, Марказнинг вилоят бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади";


в) 5-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан тасдиқланадиган смета доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шу жумладан, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар берилиши учун давлат божлари тўлашдан тушадиган ҳамда мониторинг ва назорат органларини сақлаб туришга йўналтириладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади";


г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Марказни босма ва китоб маҳсулотининг бепул назорат нусхаларини оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин";


д) 2-иловада:

1-банднинг биринчи хатбошидаги, 2 ва 19-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан тасдиқланадиган смета доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шу жумладан, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар берилиши учун давлат божлари тўлашдан тушадиган ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида мониторинг ва назорат органларини сақлаб туришга йўналтириладиган маблағлар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади";


10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг" ва "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг" ва "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 17-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ягона электрон реестрлар ва маълумотлар базаларини шакллантириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол қўллаш ҳисобига улар фаолияти самарадорлиги, тезкорлиги ва очиқлигини ошириш, улар томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари доирасини кенгайтириш ва сифатини ошириш, давлат бошқа органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил қилиш Давлат органларининг ахборот тизимларини яратишнинг мақсади ҳисобланади";


б) 5-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш учун "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграцион платформа билан интеграциялашиш имконияти, бунда электрон давлат хизматларини кўрсатадиган давлат органи кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни мустақил равишда, ариза берувчининг иштирокисиз, идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида олади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Ахборот ресурсларини яратиш, экспертизадан ўтказиш ва "ZiyoNET" тармоғининг технологик майдончасида жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 16-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 июндаги 132-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 36-модда) илованинг 2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 5 августдаги 228-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 32-33-сон, 336-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги ва 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лавозими бўйича - Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази бошлиғи, Комиссия котиби".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 1 февралдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 3-модда) 1-бандининг биринчи, олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги ва 2-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Компьютерлаштириш маркази" сўзлари "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 апрелдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"60 фоиз - Миллий кутубхона ва республиканинг ахборот-коммуникация муассасалари фаолиятига янги ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий таъминотни жорий қилишга ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, Республика ахборот-кутубхона маркази фаолиятини молиялаштиришга".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:


а) ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) ўн тўртинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи ва йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилар қўшилсин:

"ҳудудларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш дастурларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатга киритилган устувор лойиҳаларнинг амалга ошириш;

белгиланган тартибда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида халқаро консалтинг компаниялари ва экспертларни жалб қилиш, ўзининг IT-инфратузилмасини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ходимларини, шунингдек, давлат органлари бўлинмаларининг ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 4-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низомда:


а) 4-бандга қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Ихтисослаштирилган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилишда уларнинг белгиланган тартибда ўтказиладиган аттестациядан ўтиши натижалари ҳисобга олинади";


б) 8-банддаги "50 фоизгача" сўзлари "камида 100 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 январдаги 21-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 6-сон, 66-модда) илованинг 12-бандидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 апрелдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 35-модда) илованинг 18-бандидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 23 апрелдаги 102-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 38-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекциясининг" сўзлари "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекциясининг" сўзлари "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) илованинг 2-банди биринчи хатбошидаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси томонидан" сўзлари "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги 120-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 37-модда) 1-илованинг 23-бандидаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси" сўзлари "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 22 майдаги "Электрон тижорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-385-сонли Қонунини бажариш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 9-сон, 78-модда):


а) 1-банддагиқтисодиётни" сўзи "ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг биринчи хатбошидагиқтисодиётни" сўзи "ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 августдаги 587-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 810-модда) 7-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1036-модда) 1-илованинг 35-бандидаги "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси томонидан" сўзлари "Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 21 декабрдаги 1005-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 апрель, 16-сон, 337-модда








































Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск