ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2018 й. ПҚ-3680-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2018 й.

N ПҚ-3680



ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ

ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, айрим туманларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан оқилона фойдаланиш бўйича ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари ушбу йўналишдаги фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурлигини кўрсатмоқда.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида:


1. Тегишли ҳудудда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш кўрсаткичларидан бири деб ҳисоблансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) раҳбарларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари ҳузуридаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига комплекс хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш таъминланмаганлиги қатъий кўрсатиб ўтилсин.


3. Белгилансинки, 2018 йил 1 июлдан:

барча фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашга аъзолиги мажбурий, томорқа ер эгалари учун эса ихтиёрий ҳисобланади;

фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раёсати қарорига мувофиқ тугатилиши ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлади;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари қишлоқ хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат назоратини амалга оширади.


4. Кенгаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кенгашга аъзолик бадалларини қуйидагича белгилаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:

пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида;

бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи миқдорида;

деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун Кенгашга аъзолик тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдорда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кенгаш, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банд талабларига мувофиқ Кенгашга аъзолик бадалларини ўтказиб бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқласин.


5. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

уйма-уй юриш орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, шу жумладан, ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳолатини даврий мониторинг қилиб бориш;

Кенгаш аъзолари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тегишли ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида тавсиялар бериш.

6. Барча қишлоқ туманларида асосий вазифаси қуйидагилар орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган "Томорқа хизмати" МЧЖлар ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига шартнома асосида зарур моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлар, кўчатлар, таралар, техника, чорва моллари, парранда, қуён, асалари уяси, балиқ, қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда эҳтиёт қисмлари, омухта ем, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалар ва асбоб ускуналар етказиб бериш, шунингдек, иссиқхоналар қуриб бериш;

ерларни рекультивация қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;

суғориш тизимини яратиш ва яхшилаш, сув насослари ўрнатиш, артезиан қудуқлар қазиш ва томчилатиб суғоришни ташкил этиш;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган, шунингдек, ўз майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳамда экспорт қилиш.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Кенгаш билан биргаликда қишлоқ туманларининг ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда "Томорқа хизмати" МЧЖлар фаолиятини самарали ташкил этишда, шу жумладан, бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини белгиланган тартибда ажратиш орқали кўмаклашсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Кенгашнинг юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


9. Белгилансинки:

а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан 350 миллиард сўм миқдорида ажратиладиган бир марталик беғараз молиявий ёрдам;

Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

Жамғарманинг даромадлари, шу жумладан, маблағларни депозит ҳисобрақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун фойдаланилади:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йилгача муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан, боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 7 йилгача муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабрига қадар йиллик 7 фоизлик ставкада, банкнинг 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда кредитлар ажратиш учун ресурсларни тижорат банкларига жойлаштириш. 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, йиллик 10 фоиз ставкада амалга оширилади;

тижорат банкларига маблағларни "Томорқа хизмати" МЧЖни ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини кредитлаш учун ресурслар сифатида 3 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабригача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида, банкнинг йиллик 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиш. 2020 йил 1 январдан бошлаб маблағларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, йиллик 10 фоиз ставкада амалга оширилади;

Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатиш;

халқаро молия институтларидан олинган грант маблағлари ҳисобига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖларга грантлар ажратиш;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига қонунчиликда белгиланган тартибда мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совутиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, иссиқхона мажмуалари қуриб бериш, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этиш, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналари билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш;

тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасида 2 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва транспортларини сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар бериш, 2020 йил 1 июлдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида 4 фоизлик банк маржасини ҳисобга ҳолда олган ажратилади;

қишлоқ хўжалиги ва томорқа хизмати корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилиш ва ўрнатишга 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар бериш. Бунда, кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида ўрнатиладиган қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналар олинади, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси олинади;

мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совутиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуалари қурилишига, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилишига, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналарини келтиришга;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиришга;

Жамғармани сақлаб туриш ва фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;

айланма маблағларга муҳтож бўлган "Томорқа хизмати" МЧЖларнинг устав фондини 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда шакллантириш;

фермер, деҳқон хўжаликларига ва томорқа ерларини ривожлантиришга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ бошқа йўналишлар; 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз ставкада берилади;

Мазкур "б" кичик бандининг саккизинчи хатбошида келтирилган объектлар фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига Жамғармадан белгиланган тартибда ажратиладиган кредитлар эвазига ва лизинг тўловлари асосида мазкур объектларнинг ўзини гаровга қўйиш ҳуқуқи асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади. Уларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;

Кредитлар тижорат банклари орқали боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, "дала дўконлари"ни қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга берилади;

Жамғарма томонидан аҳолининг, деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда "Томорқа хизмати" МЧЖлар ва ишлаб чиқариш кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш ҳамда ўқув марказлари фаолиятини молиялаштириш тартиби Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади;

в) Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари тавсияномасига кўра ҳамда ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан бериладиган тавсиялар асосида ажратилади;

г) маблағларни тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобидан олинадиган даромадларнинг 30 фоизигача миқдордаги Жамғарма даромадлари Кенгашни моддий-техник ҳамда молиявий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.


10. "Ўзбекозиқовқатзахира" ассоциацияси деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан мазкур қарорга мувофиқ ажратилган кредит маблағлари ҳисобига етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бозор нархлари бўйича харид қилинишини таъминласин.

Белгилансинки, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ва "Томорқа хизмати" МЧЖлар ўзларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бошқа шахсларга ҳам сотиш ҳуқуқига эга.


11. Белгилансинки, Жамғарманинг ижро этувчи аппарати, жумладан марказий аппарати ва ҳудудий вакиллар штат бирликлари миқдори Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади. Бунда Жамғарма иш ҳажмидан келиб чиқиб, Васийлик кенгашига Жамғармага қўшимча штат бирликлари жалб этиш ҳуқуқи берилсин.

12. Жамғарма Васийлик кенгаши ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиб борсин.


13. Қуйидагилар:

Жамғарма қўшилган қиймат солиғидан ташқари барча турдаги солиқлардан;

"Томорқа хизмати" тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ уларнинг асосий фаолияти доирасида 3 йил муддатга барча турдаги солиқлар, қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун жиҳозлар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари);

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги техникаси ва қишлоқ хўжалиги транспорт воситалари 2021 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари);

"Томорқа хизмати" МЧЖ ёки фермер хўжаликлари билан тузилган касаначилик шартномаси асосида фаолият юритаётган томорқа ер эгалари - жисмоний шахслар уларнинг касаначилик фаолияти доирасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин.


14. Белгилансинки, 2018 йил 1 июлдан:

деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов 5 фоиз миқдорида тўланади.


15. Қуйидагилар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг қўшимча йўналишлари деб ҳисоблансин:

а) қуйидаги миқдорларда субсидиялар бериш:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;

суғориш воситалари харид қилиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;

уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;

ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача, қишлоқ хўжалиги кооперативларига хотин-қизлар аъзо бўлиб кирганда, уларнинг улуши сифатида субсидиялар - базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача;

б) касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий ўқув юртларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун грантлар ажратиш.

16. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурларини шакллантиришда уларга фермер, деҳқон хўжаликларининг ер участкалари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича инновацион ишланмалар ва замонавий технологиялар ишлаб чиқишни назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Кенгаш билан биргаликда бир ой муддатда деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ерларини ривожлантириш асосида қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш учун Жаҳон банки ҳамда бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва заёмларини жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва Кенгаш билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ҳамда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида мини-агротехнологияларни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот марказини;

республика минтақаларида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги экинларини касалликлардан ҳимоя қилиш, зарур тавсия ва маслаҳатлар беришга кўмаклашувчи ва хизмат кўрсатувчи "Ўсимликлар клиникаси" МЧЖларни ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3318-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Кенгаш, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


21. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 26 апрелдаги

ПҚ-3680-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон "Фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада

ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

тўғрисида"ги қарорига киритилган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"қишлоқ хўжалигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокидаги шартномавий мажбуриятларнинг ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини".


2. 3-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди".


3. 5-банд ва 11-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


4. 1-4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 октябрдаги

ПҚ-3318-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгашининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ












Тафтиш комиссияси


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари кенгаши Конференцияси































Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари кенгаши Раёсати

27 нафар















Марказий ижро аппарати

44

























  

Ўзбекистон фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа ер

эгалари кенгаши  ҳузуридаги

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгаларини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси

25


































































































Ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгашлари Конференцияси


Ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари кенгашлари Раёсати

25-35 нафар

















Ҳудудий ижро аппарати

13-15
















Тафтиш комиссияси












Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши Конференцияси


Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари кенгашлари Раёсати

25-29 нафар










Туман ижро аппарати

7-9
















Тафтиш комиссияси














               


Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 октябрдаги

ПҚ-3318-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ












































Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси






















Ёрдамчи

1




















































































Фермер хўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича раиснинг биринчи ўринбосари



Инновация, инвестиция

ва экспортни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича раис ўринбосари




Деҳқон хўжаликлари

ва томорқа экин

майдонларидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича

раис ўринбосари



Ҳуқуқий масалалар бўйича раис

ўринбосари



Йиғма-таҳлил бўлими

2






























































Фермер хўжаликларини комплекс ривожлантириш ва ердан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими

4



Инновацияларни жорий этиш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларига инвестиция жалб қилиш бўлими

4



Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими

4



Ҳуқуқий масалалар

ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими

2



Молиялаштиришни ташкил этиш ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

2






























































Фермер хўжаликларига таъминот ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўлими

2



Маркетинг ва экспортга кўмаклашиш бўлими

3



"Томорқа ҳизмат" МЧЖлар ишини

ташкил этиш ва фаолиятини таҳлил

қилиш бўлими

3



Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш сектори

2



Ходимлар билан ишлаш бўлими

2
































Девонхона ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими

2


































Қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларини ривожлантириш

бўлими

4










Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

1








































Офис менеджер

1


















































































           

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 44 нафар.



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 октябрдаги

ПҚ-3318-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер

эгалари кенгашлари ижро аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Ҳудудий кенгаш раиси


















Ҳудудий Кенгаш раисининг ўринбосари

1



Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бош мутахассис

1







Фермер хўжаликларини комплекс ривожлантириш бўлими

2


Ҳисобчи

1







Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларининг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўлими

1-2


Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1






Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгаларига таъминот ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича бош мутахассис

1



Ахборот коммуникация технологиялари

бўйича бош мутахассис

1

























Инновация, инвестиция ва экспорт ҳамда "Томорқа хизмати" МЧЖлар ишини ташкил этиш ва фаолиятини таҳлил қилиш бўлими

2-3



Девонхона

1

































          

Ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг чекланган сони - 13-15 нафар, жами 185 нафар.



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 октябрдаги

ПҚ-3318-сон қарорига

4-ИЛОВА



Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Туман кенгаши раиси















Фермер хўжаликларини комплекс

ривожлантириш ва ташкиллаштириш гуруҳи

1-2



Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш бўйича гуруҳ

2





  


Деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан

самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича гуруҳ

2-3


Ҳисобчи

1



























"Томорқа хизмати" МЧЖ






















          

Туман кенгашлари ижро аппарати ходимларининг чекланган сони - 7-9 нафар, жами 1281 нафар".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 апрель


"Халқ сўзи", 2018 йил 27 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 апрель, 17-сон, 344-модда








































Время: 0.1527
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск