Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 18 (1238) 1 май /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Профессионал ҳамжамиятлар



БОЖХОНА БРОКЕРЛАРИ УЮШМАСИ

ЎЗГАРИШЛАРГА ҲОЗИРЛАНМОҚДА


Президентнинг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" (11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон) ва "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон) фармонлари чиқиши билан Божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) семинари ўтказилди. Унинг мавзулари олдиндан белгиланган бўлса ҳам, у сўнгги янгиликларни муҳокама қилишдан бошланди.


ПФ-5414-сон Фармоннинг жорий йил 1 июлдан бошлаб товарларни божхона режимларига жойлаштиришда божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилиниши ҳақидаги 4-банди қувонч билан қабул қилинди. Бунда ПФ-5409-сон Фармон билан 2018 йил 1 июндан бошлаб божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш тартиб-таомилларининг бекор қилиниши билан боғлиқ жиҳатлар божхона брокерлари вакилларида айниқса катта қизиқиш уйғотди. Инқилобий, ижобий ўзгариш. Бу ўзгариш бир қатор тушунтиришлар бериш заруратини туғдиради.

Рухсатнома бекор қилиниши билан божхонадаги брокерлик фаолиятини тартибга солувчи ва тўғрилаб борувчи механизмни жорий этиш зарурати масаласи юзага келади. Бу аввало хизматлар бозорини хуфия схемалар бўйича ишловчи инсофсиз брокерлардан ҳимоялаш учун керак. Афсуски, унга аниқ жавоб топиб бўлмайди. Гап шундаки, божхона брокерлари фаолиятига таъсир кўрсатувчи механизм ушбу соҳа ривожланишига тўсқинлик қилиши ҳам, тақдим этилаётган хизматлар сифатини назорат қилиш вазифасини бажариши ҳам мумкин. 

Божхонадаги брокерлик хизматлари бозорига давлат таъсир кўрсатиши эҳтимоли катталигини инобатга олсак, брокерлик хизматлари мувофиқлигини сертификатлаш сингари тартиботни жорий этиш мақсадга мувофиқдир. У сертификатланиши лозим бўлган, аниқ белгиланган стандартлар ва шартларга асосланиши даркор. Бу сертификат доирасида божхона брокери фаолиятига ташқаридан баҳо бериш имконини беради. Мисол учун, божхона тўловларини тўлаш вазифаларини бажармоқчи, божхона хизматлари буюртмачисининг манфаатларини кўзлаб ТИФ-шартнома тарафи бўлиб чиқмоқчи, ТИФ субъектларини судда ҳимоялаш мажбуриятларини олмоқчи бўлган ва бошқа мутахассислар учун сертификатлашдан ўтиш мажбурий деб белгиланиши мумкин.

Таваккалчилик даражаларини аниқлашда мувофиқлик сертификати мавжудлиги божхонада расмийлаштириш жараёнида инобатга олинишини норматив-ҳуқуқий нормаларга киритиш имконияти мавжуд. Божхона брокерлари фаолиятини тартибга солишнинг бундай механизми ТИФ соҳасида божхонада брокерлик хизмати кўрсатиш ҳолатига батартиб малакали таъсир кўрсатади.

ББУ амалга ошираётган божхона брокерларини баҳолаш рейтинг тизимини божхона брокери малакасини баҳолашдаги дастлабки қадам деб ҳисоблаш мумкин. У божхона брокерининг сўнгги ҳисобот давридаги фаолияти натижаларига доир объектив маълумотлар, шунингдек божхона брокери штатида ишлаётган мутахассислар тўғрисидаги маълумотлар таҳлилига асосланади.

Семинар иштирокчилари 2018 йил 1 июлдан бошлаб ТИФ иштирокчиларининг божхона брокерларига мурожаат қилмай БЮДни тўлдириш ва Интернет орқали реал вақт режимида божхона органларига тақдим этиш ҳуқ

...
Время: 0.2536
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск