ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 й. 306-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорининг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2018 й.

N 306



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"БОЛАЛИ ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 1996 ЙИЛ 10 ДЕКАБРДАГИ 437-СОН

ҚАРОРИНИНГ 2-БАНДИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, истисно ҳолларда, 500 нафардан кам аҳоли, лекин камида 100 оила яшайдиган бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ҳам ташкил этилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорининг (Ўзбекистон Респубикаси ҚТ, 1996., 12-сон, 35-модда) 2-банди учинчи хатбошисининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор талаблари тегишли туманлар бюджетларининг 2018 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида бажарилишини, 2019 йилдан бошлаб улар бюджетларини шакллантиришда ушбу қарор талаблари инобатга олинишини таъминлансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.С. Жавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 апрель, 17-сон, 348-модда









































Время: 0.1533
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск