ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 й. 309-сон "Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2018 й.

N 309



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ

МАРКАЗЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси, "Ички ишлар органлари тўғрисида" ва "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни реабилитация қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш борасидаги фаолиятни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётган тегишли тоифадаги шахсларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Саховат" кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлари ҳамда "Мурувват" ногиронлар учун интернат уйларига жойлаштириш тартибини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётган, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни ушбу марказларнинг йўлланмаларига асосан соғлиқни сақлаш органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига белгиланган тартибда жойлаштириш ҳамда уларнинг соғлиғини тиклаш чора-тадбирларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётган меҳнатга лаёқатли шахсларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар.


5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумлар, шунингдек, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг таъминот меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 7 июлдаги 184-сон қарорига 2-илованинг 4-меъёри ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 апрель










































Время: 0.1895
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск