ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 й. 304-сон "Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2018 й.

N 304




БАХШИЧИЛИК ВА ДОСТОНЧИЛИК

САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ҲАМДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқимизнинг юксак бадиий ижодиёти асосида яратилган номоддий маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш, халқ оғзаки ижодининг қадимий анъаналарини тиклаш ва миллий қадриятларни изчил ривожлантириш, ижодий уюшмалар ҳамкорлигида бахши ва достончилар ижодининг энг яхши намуналарини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Айни пайтда бахшичилик ва достончилик санъатининг тарихи, бахшилар ва достончилар ижодини мукаммал ўрганиш, бу борада фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, халқ оғзаки ижоди ёдгорликларини тўплаш, нашр этиш юзасидан яна кўпгина чора-тадбирларни амалга оширишга эҳтиёж сезилмоқда.

Бахшичилик ва достончилик санъатини ривожлантириш, бахши-шоирлар ижодининг ўзбек маданияти ва санъатидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада ошириш, шунингдек, ўқув-услубий адабиётлар яратиш, бахшичилик ва достончилик санъатини оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи орқали мамлакатимизда ҳамда чет элларда тарғиб этиш, устоз бахшилар ва достончилар, соҳа олимлари ва мутахассислари, иқтидорли ёш бахшилар ҳамда достон ижрочилари фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни мардлик, ҳалоллик, миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга ва аждодлар меросига юксак садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган "йўл харитаси" (кейинги ўринларда "йўл харитаси" деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ҳар йили Наврўз умумхалқ байрами арафасида Термиз шаҳрида республикада фаолият юритаётган бахшиларнинг ўқув семинарини ташкил этиш;

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича махсус синфлар очиш ҳамда мазкур мусиқа ва санъат мактаблари ўқув режасига ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш;

болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича махсус синфларни ўқув дастурига мувофиқ ўқув қўлланмалари ва адабиётлари билан таъминлаш;

болалар мусиқа ва санъат мактабларида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича махсус синфларда дарс бериш учун республикада кўзга кўринган бахши(жиров)ларни жалб этиш;

"йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларнинг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштириб, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказини бахши-шоирлар томонидан яратилган ва ижро этилаётган достон, терма, айтимларни сифатли ёзиб олиш ва тарғиб этиш учун зарур бўлган овоз ёзиш ҳамда замонавий видеотехника воситалари билан таъминлаш вазифалари юклансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари:

"йўл харитаси"ни амалга ошириш бўйича бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳлари ташкил этиш;

"йўл харитаси" асосида икки ҳафта муддатда тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

тармоқ дастурларини амалга ошириш учун зарур бўладиган маҳаллий бюджет маблағларининг режалаштирилиши ва тўлиқ ажратилишини таъминлаш ҳамда ҳомийлар хайрияларини жалб қилиш;

ўзбек бахшичилик санъатини янада ривожлантириш ва тарғиб этишга ҳисса қўшган устоз бахшилар ва достончилар, халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли танловларда юқори ўринларни эгаллаган ёш бахшилар ва достон ижрочиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури бўйича ҳудудларда қурилаётган кўп қаватли уйлардан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида хонадонлар ажратиш чораларини кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига устоз бахшилар ва достончилар, ёш бахшилар ва достон ижрочилари ижодини ҳамда мазкур қарорда белгиланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 апрелдаги

304-сон қарорига

ИЛОВА



Бахшичилик ва достончилик санъатини

янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш

бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

    

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаи


Ижро учун масъуллар

1.

Мустақиллик байрамининг 27 йиллиги арафасида республикада фаолият юритаётган бахшилар ижодини тараннум этадиган "Мустақиллик бахшилари" китоб-альбомини чоп этиш.

2018 йил

август

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фонди маблағлари

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Матбуот ва ахборот агентлиги

2.

Чекка, олис ҳудудлардаги бахши-шоир, оқин, жировлардан достон, терма, айтимларни ёзиб олиш учун Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказига замонавий рақамли аудио ва видео ускуналар харид қилиш.

2018 йил

декабрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

3.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё, вилоятларидаги сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган масканларда достон ва терма ижрочилик санъатини тарғиб этишга қаратилган 20 дақиқалик кўнгилочар тадбирлар ҳамда дўмбира, чанқовуз, сибизға, бўламон, сопол най, қўбиз, қўшнай каби ўзбек миллий қадим чолғу асбоблари ва бахшичилик санъатига оид адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш.

2018 йил майдан

бошлаб мунтазам

равишда

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоят ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

4.

Жойлардаги маҳаллалар, маданият марказлари, истироҳат боғлари, таълим муассасалари ҳамда санъат саройларида "Достон" кечалари ва таниқли бахши-шоирлар билан ижодий учрашувлар ўтказиш.

2018-2022 йиллар

ҳар ойда

бир марта

Ижрочиларнинг маданий тадбирлар учун назарда тутилган маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари

5.

2018/2019 ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё, вилоятларидаги айрим болалар мусиқа ва санъат мактаблари қошида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича очиладиган синфлар учун ўқув режа ва дастурлар асосида услубий қўлланмалар чоп этиш ҳамда медиа иловалар ва кўргазмали воситалар билан таъминлаш.


2019-2022 йиллар

Маданият вазирлигига бюджетдан ажратилган маблағлар, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудий маданият ҳамда молия бошқармалари

6.

Ўзбекистон халқ бахшилари ҳақида қисқа ва асосий маълумотларни тўплаб, уларнинг портретларини тайёрлаш ва жойлардаги 312 та болалар мусиқа ва санъат мактабларига етказиш.

2019-2022 йиллар

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги

7.

Таниқли бахшилар иштирокида бахшичилик санъати дурдонаси ҳисобланган "Алпомиш", "Гўрўғли", "Кунтуғмиш" "Авазхон", "Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам", "Тоҳир ва Зуҳра" каби достонлар ҳақида телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни мунтазам равишда тайёрлаб бориш ва эфирга узатиш.

2018 йил май

ойидан бошлаб мунтазам равишда

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти

8.

Бахшичилик санъати, достонлар ва халқ термалари юзасидан илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқ оғзаки ижоди ёдгорликларини тўплаш ва нашр этиш.

мунтазам равишда

Ижрочилар маблағлари

Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги

9.

Ўзбек бахшичилик санъати ривожига катта ҳисса қўшган атоқли бахши-шоирларнинг хотира кечаларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятларини кенг тарғиб ќилиш.

мунтазам равишда

Ижрочилар маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари

10.

Халқаро кўрик-танлов ва фестиваллар, давлат тадбирлари ҳамда хориж давлатларида ўтказилаётган Ўзбекистон маданият кунларида бахши-шоирларнинг иштирокини таъминлаш.

2018-2022 йиллар

Тадбирлар харажатлари сметаси доирасида

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

11.

Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг кутубхона фондини миллий-маънавий қадриятларимиз, маданиятимиз, фольклор, анъанавий қўшиқчилик ҳамда бахшичилик санъати йўналишига доир чоп этилган янги адабиётлар билан бойитиш.

мунтазам равишда

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамѓармаси

12.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги бахшичилик йўналиши мавжуд болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бахшичилик санъатидан сабоқ бераётган мутахассислари малакасини ошириб бориш.

2019 йил октябрдан бошлаб мунтазам равишда

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

13.

Ўзбек бахшичилик санъатининг таниқли намояндалари фаолияти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм яратиш.

2019 йил

ноябрь

"Ўзбеккино" Миллий агентлигига бюджетдан ажратилган маблағлар

Маданият вазирлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 апрель











































Время: 0.1660
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск