ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Алоҳида меҳмонхоналар, сайёҳлик комплекслари бўйича ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 324-сон "Сурхондарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 324




СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ

СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ҳудуднинг ноёб тарихий-маданий ва меъморий обидалари билан туристларни кенг таништириш, замонавий туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва кўрсатилаётган туризм хизматлари сифатини такомиллаштириш, ички туризмни фаоллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадлари ўсишини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

2018-2019 йилларда Сурхондарё вилоятининг туризм инфратузилмаси ва намойиши объектларини ташкил этиш, мавжудларини таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхатини;

2018 йилда Сурхондарё вилоятида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхатини;

2018-2019 йилларда Сурхондарё вилоятида ўтказиладиган маданий, кўнгилочар ва спорт тадбирлари тақвимини тасдиқласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

Сурхондарё вилоятида янги ташкил этилган туризм инфратузилмаси ва намойиши объектлари ҳамда меҳмон уйларини (кейинги ўринларда туризм объектлари деб юритилади) туризм йўналишларига киритиш мақсадида улар тўғрисидаги маълумотларни республикада фаолият юритаётган туроператорларга етказилишини ва кенг тарғибот ишларини амалга оширилишини таъминласин;

туризм объектларида сифатли хизмат кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида тегишли ўқув машғулотларини ўтказсин;

доимий равишда хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва туроператорлар вакиллари учун таништирув-ахборот турларини ташкил этсин.


3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда 2019 йилда Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ҳамда туристлар ташриф буюрадиган объектларга олиб борувчи йўлларни таъмирлаш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йил учун инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарорлари талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг:

Бойсун туманида Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган - Бойсун кичик туризм зонасини;

Сариосиё ва Узун туманларида Хонжиза тоғ тизмалари ён бағирларида ҳамда Сариосиё тумани Сангардак қишлоғи ҳудудларида - Сариосиё кичик туризм зонасини;

Шеробод тумани Шалқон қишлоғи, Хўжаикон туз кони ҳудудларида ҳамда ҳудуддаги мевали боғларни ўз ичига олган - Шеробод кичик туризм зонасини ташкил этиш ҳамда уларда замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар қуриш, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Бойсун, Сариосиё ва Шеробод кичик туризм зоналарининг аниқ чегараларини белгилаш бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Бойсун, Сариосиё ва Шеробод кичик туризм зоналарининг аниқ чегаралари белгилангандан сўнг уч ой муддатда уларнинг ҳудудида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича таклифларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарори билан ташкил этилган Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда кичик туризм зоналари ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари, беғараз молиявий ёрдамларини ҳамда тижорат банкларининг кредитларини белгиланган тартибда жалб этилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 май













































Время: 0.2140
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск