Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2018 й. 317-сон "1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2018 й.

N 317



1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ

ФАХРИЙЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК, ФАШИСТЛАР

КОНЦЛАГЕРЛАРИНИНГ ВОЯГА ЕТМАГАН СОБИҚ

МАҲБУСЛАРИ ВА ЛЕНИНГРАД ШАҲРИ ҚАМАЛ

ҚИЛИНГАН ДАВРДА ИШЛАГАН ФУҚАРОЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, аҳолининг кам таъминланган қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини шакллантириш билан боғлиқ кенг кўламли тадбирлар изчил амалга оширилаётгани, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларига алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлаш зарур. 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2018 йил 1 майдан қуйидагилар:

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий этилсин.

Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 10 августдаги 237-сон қарорига мувофиқ мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини олиш ҳуқуқига эга бўлган 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар ушбу товар ва маҳсулотларни мазкур қарорда назарда тутилган тартибда оладилар.

2. Қуйидагилар 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни таъминлашни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари;

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган зарур кийим-кечак ва пойабзал билан - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари.


3. Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини, зарур кийим-кечак ва пойабзалларни жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари орқали харид қилиш ва етказиб бериш бўйича қўшимча вазифаларни жамғармага юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. "Нуроний" жамғармаси ва "Халқ банки" АТБга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини, бир вақтнинг ўзида давлат пенсиялари ва нафақаларини ҳам яшаш жойига тўлов ундирмасдан етказиб бериш (топшириш) тавсия этилсин.


5. "Нуроний" жамғармаси 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан ҳар ойнинг 15 санасигача, зарур кийим-кечак ва пойабзаллар билан 1 октябрдан кечиктирмасдан ўз вақтида таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси "Нуроний" жамғармаси, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларнинг рўйхатлари ҳар ойда шакллантирилишини таъминласин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 апрелдаги

317-сон қарорига

1-ИЛОВА



1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини

ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган

собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган

даврда ишлаган фуқароларга бепул тақдим этиш учун

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги

озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Товарлар номи

Ўлчов бирлиги

1 киши учун бир ойга

белгиланган норма

1.

Ун (олий нав)

кг

3

2.

Гуруч

кг

1

3.

Гречка ёрмаси

кг

0,5

4.

Макарон маҳсулотлари

кг

0,5

5.

Мол гўшти (суяксиз)

кг

1

6.

Уй паррандаси гўшти

кг

1

7.

Сариёғ

кг

0,2

8.

Тухум (дона)

дона

15

9.

Шакар

кг

1

10.

Кунгабоқар ёғи

л

1

11.

Кўк ёки қора чой

кг

0,2

12.

Атир совун

кг

0,1

13.

Кирсовун (65%)

кг

0,2

14.

Кир ювиш кукуни

кг

0,15

15.

Катталар учун таглик

дона

8

     





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 апрелдаги

317-сон қарорига

2-ИЛОВА



1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини

ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган

собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган

даврда ишлаган фуқароларга бепул тақдим этиш учун

мамлакатимизда ишлаб чиқарилган зарур

кийим-кечак ва пойабзаллар

РЎЙХАТИ

   

Т/р

Товарлар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Тақдим этиш даврийлиги

ЭРКАКЛАРГА

1.

Костюм

дона

1

Ҳар йили

2.

Куртка

дона

1

Ҳар 2 йилда

3.

Бош кийим

дона

1

Ҳар 2 йилда

4.

Пойабзал (қишки)

жуфт

1

Ҳар йили

5.

Пойабзал (енгил)

жуфт

1

Ҳар йили

6.

Кўйлак

дона

2

Ҳар йили

7.

Ички кийим

дона

2

Ҳар йили

8.

Ички кийим (қалин)

дона

1

Ҳар йили

9.

Пайпоқ

жуфт

4

Ҳар йили

10.

Свитер (қалин)

дона

1

Ҳар йили

АЁЛЛАРГА

1.

Кўйлак (қалин)

дона

1

Ҳар йили

2.

Пальто

дона

1

Ҳар 2 йилда

3.

Рўмол (ёзги, қишки)

дона

1

Ҳар 2 йилда

4.

Пойабзал (қишки)

жуфт

1

Ҳар йили

5.

Пойабзал (енгил)

жуфт

1

Ҳар йили

6.

Кўйлак (енгил)

дона

1

Ҳар йили

7.

Ички кийим

дона

2

Ҳар йили

8.

Ички кийим (қалин)

дона

1

Ҳар йили

9.

Пайпоқ

жуфт

4

Ҳар йили

10.

Свитер (қалин)


дона

1

Ҳар йили

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 апрель









































Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск