ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2018 й. 263-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикаси шакллантирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2018 й.

N 263



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТАШҚИ СЕКТОРИ СТАТИСТИКАСИ

ШАКЛЛАНТИРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларининг оммавийлиги ва очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги Ф-5054-сон фармойишига мувофиқ, шунингдек, ташқи сектор статистикасининг ўз вақтида ва сифатли шакллантирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларининг оммавийлиги ва очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 сентябрдаги Ф-5054-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Халқаро валюта фондининг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатиш умумий тизимига қўшилиши бўйича фаол ишлар олиб борилаётганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Ўзбекистон Республикаси тўлов балансининг ҳисоби ва таҳлили тизимли асосда Халқаро валюта фонди методологиясига мувофиқ юритилишини таъминлаш юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ташқи сектори статистикаси шакллантирилиши учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш ва Марказий банкка ўз вақтида тақдим этиш учун масъул бўлган ваколатли бўлинмалар (шахслар)ни бир ой муддатда белгиласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Давлат статистика қўмитасига ташқи сектор статистикасини тузиш учун зарур бўлган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш ва уларнинг тўғрилиги учун шахсий масъулият вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасинин Бош вазири                           А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 апрель























































Время: 0.0359
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск