ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.04.2018 й. ПҚ-3654-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2018 й.

N ПҚ-3654



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги, суверенитети, хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва чегаралари дахлсизлигини, шунингдек, бошқа миллий манфаатларини ҳимоя қилишни сиёсий-дипломатик ва халқаро-ҳуқуқий воситалар орқали таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг ягона ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, халқаро ҳамкорликнинг миллий манфаатларга дахлдор масалалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини, шу жумладан, ўзининг ҳудудий бўлинмалари орқали мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, чет эл инвестициялари ва илғор технологияларни жалб қилиш, миллий товарлар ва хизматларни жаҳон бозорларида тарғиб этиш ҳамда мамлакатга сайёҳлар оқимининг кўпайиши учун қулай ташқи сиёсий шароитлар яратиш;

тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий шерикларнинг савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий ва илмий-техникавий салоҳиятини, улар билан ўзаро ҳамкорликнинг даражаси ва кўлами, уларнинг халқаро муносабатлар тизимидаги роли ва ўрнидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини инобатга олган ҳолда ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистоннинг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги халқаро ташаббусларини, шунингдек, минтақавий ва глобал тараққиётнинг муҳим масалалари бўйича мамлакатнинг нуқтаи назари ва ёндашувларини илгари суриш;

халқаро муносабатларнинг ривожланиш тенденцияларини тизимли таҳлил қилиш, юзага келаётган жаҳон сиёсий-иқтисодий жараёнлар динамикасидан ва хавфсизлик соҳасидаги вазиятдан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий манфаатларига потенциал хавфларни прогноз қилиш ва аниқлаш, шунингдек, уларни ўз вақтида бартараф этишга қаратилган самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг ишончли ва масъулиятли шерик сифатидаги ижобий имиджини шакллантириш ва сақлаш;

Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида холис ахборотни ҳар томонлама етказиш бўйича хорижий мамлакатларда фаол ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш;

хорижда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини дипломатик ва халқаро-ҳуқуқий воситалар орқали ҳимоя қилиш;

хорижда яшаётган ватандошлар билан самарали алоқалар ва мулоқотларни йўлга қўйиш ҳамда қўллаб-қувватлаш, шунингдек, чет давлатлардаги ўзбек диаспораси вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

дипломатик кадрларни касбий тайёрлашни, шунингдек, вазирлик тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизими ходимларининг дипломатик мартабалари тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ташқи ишлар вазирлиги тизими ходимларининг дипломатик мартабалари ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшиладиган устамалар миқдорлари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;

Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

савдо, инвестиция ва туризм соҳаларида минтақалараро ҳамда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мамлакат тегишли ҳудудларига бириктирилган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

мамлакат ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали мансабдор шахслари иштирокидаги халқаро аҳамиятга эга тадбирларни тайёрлаш ҳамда ўтказишда кўмаклашиш.


4. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига:

зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва тасарруфидаги идоравий ташкилотлар тузилмасига ходимларнинг белгиланган штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тузилмасига хориждаги муассасаларнинг умумий штатдаги ходимлар сони ва уларни таъминлаш харажатлари йиғма сметаси доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларига бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси дипломатия хизмати органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча ходимларни ишга киритиш ва уларни таъминлаш;

Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасаларининг йиллик жамланма харажатлар сметасини жорий йилнинг 1 февралига қадар тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасаларининг моддама-модда норматив бўйича харажатлар асосида ишлаб чиқилган йиллик харажатлар сметасини жорий йилнинг 15 февралига қадар тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига уларнинг иш ҳажми ҳамда самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 200 фоизгача ҳар ойлик устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.

5. 2018 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари Ягона тариф сеткаси бўйича бир разрядга оширилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси - Ижро этувчи аппарат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи оммавий дипломатия масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштиради ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби - расмий вакили вазифаларини бажаради.


7. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолияти натижадорлигини баҳолаш вазирлик раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари раҳбарлари томонидан устувор ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий вазифалар бажарилишининг самарадорлиги мезонлари асосида амалга оширилиши белгилансин.

Вазир зиммасига - Ўзбекистон Республикасининг ягона ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий сиёсатини самарали амалга ошириш, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини изчил мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ҳамда миллий манфаатларни илгари суриш бўйича прогноз баҳоларини ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш орқали тизимли ахборот-таҳлил ишларини таъминлаш юзасидан;

вазирнинг биринчи ўринбосари зиммасига - хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва туристик ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича самарали идоралараро алоқаларни таъминлаш, хорижий давлатлар билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг (қўмиталарнинг, кенгашларнинг) Ўзбекистон қисми фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари томонидан ташқи иқтисодий соҳада қабул қилинган қарорлар ва эришилган келишувларнинг амалга оширилиши юзасидан;

вазирнинг икки томонлама ҳамкорлик бўйича ўринбосари зиммасига - хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, юқори ҳамда олий даражадаги ташрифларни пухта тайёрлаш ва натижали ўтказиш, амалий аҳамият касб этувчи келишувларга эришиш, шунингдек, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик режаларининг ("йўл хариталари"нинг) ўз вақтида ҳамда тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан;

вазирнинг кўп томонлама ҳамкорлик бўйича ўринбосари зиммасига - халқаро ташкилотлар ва форматлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, мамлакатнинг минтақавий ва глобал тараққиётнинг муҳим масалалари бўйича халқаро ташаббуслари, нуқтаи назари ва ёндашувларини илгари суриш, юқори малакали дипломатик кадрларни самарали тайёрлаш, шунингдек, хориждаги ватандошлар билан ҳар томонлама мулоқотни қўллаб-қувватлаш юзасидан;

вазир маслаҳатчиси - Ижро этувчи аппарат раҳбари зиммасига -консуллик хизматлари кўрсатилишининг сифати ва тезкорлигини таъминлаш, хорижда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъсирчан ҳимоя қилиш, уларнинг мурожаатларини ҳар томонлама кўриб чиқиш, вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, молия-хўжалик фаолиятини самарали амалга ошириш юзасидан;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари раҳбарлари зиммасига - хорижий шериклар билан ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, тасдиқланган "йўл хариталари"ни амалга оширишнинг натижадорлиги, мамлакатнинг ташқи сиёсий ҳамда савдо-иқтисодий манфаатларини дипломатик ва бошқа халқаро-ҳуқуқий воситалар орқали илгари суришни таъминлаш, ўзи ишлаб турган давлатдан инвестициялар ва сайёҳлар оқимини жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хориждаги ватандошлар билан ўзаро манзилли ҳамкорлик қилиш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ташқи сиёсий идора, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари тизимида илғор технологиялардан фойдаланиб, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

Ташқи ишлар вазирлигининг моддий-техника базасини замонавий компьютер техникаси ва дастурий таъминот воситалари билан мустаҳкамлаш, ахборот тармоқларини модернизациялаш, ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш;

Ўзбекистон Республикаси хориждаги муассасаларининг ишлаб турилган мамлакат билан фаол ва тизимли иш олиб бориш бўйича "йўл хариталари"ни мониторинг қилишнинг ахборот тизимини жорий этиш;

ҳимояланган видеоконференцалоқа тизимини, шунингдек, халқаро шартномаларни, уларнинг амалга оширилишини инвентаризация ва мониторинг қилишни ягона ҳисобга олиш электрон маълумотлар базасини яратиш;

веб-сайтларни, консуллик хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ва уларни электрон шаклга ўтказиш;

Ташқи ишлар вазирлигининг Мурожаатларни қабул қилиш сектори (call-center)ни замонавий асбоб-ускуналар ва алоқа техника воситалари билан жиҳозлаш, келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш ягона электрон тизимини ва зарур дастурий таъминотларни яратиш;

Интернет тармоғи, шу жумладан, ижтимоий платформаларнинг имкониятларидан кенг фойдаланишни назарда тутадиган "рақамли дипломатия"нинг қўлланилишини кенгайтириш.


9. Белгилаб қўйилсинки:

мазкур қарорнинг 8-бандида назарда тутилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш учун масъул бўлган бўлинмалари ходимларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 100 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ойлик устама тўланади.


10. Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

чет давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига дахлдор ҳамкорлик масалалари бўйича ўз фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги билан мувофиқлаштириб борилишини;

халқаро шартномалар лойиҳаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ташқи ишлар вазирлигига киритилишини таъминласин.


11. Белгилаб қўйилсинки:

2018 йил 1 майдан бошлаб консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун консуллик йиғимларидан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига - 70 фоиз, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармасига - 30 фоиз нисбатида тақсимланади;

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фақат дипломатик хизмат органларининг вазифаларини самарали амалга ошириш, ходимларни моддий рағбатлантириш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш учун фойдаланилади;

2019 йил 1 январдан бошлаб Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларидаги консул лавозимларига ишга қабул қилиш, асосан, чет тилларини биладиган ва олий юридик маълумотга, шу жумладан, қонун устуворлиги ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган шахслар таркибидан амалга оширилади;

Таржимонлар бюросини ходимлар билан тўлдириш юқори малакали таржимонлар, шу жумладан, гид-таржимонлар таркибидан амалга оширилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда:

а) вазирлик таркибий тармоқлари тўғрисидаги низомларни ва марказий аппарат ходимларининг функционал мажбуриятларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасини, энг аввало, олий иқтисодий маълумотга ва иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар таркибидан тўлдирсин;

в) Молия вазирлиги билан биргаликда моддий рағбатлантиришнинг аниқ мезонларини белгилаган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги ходимларини Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини киритсин:

бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларини молиялаштириш бўйича моддама-модда нормативларни тасдиқлаш;

хорижда фавқулодда вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига молиявий ёрдам кўрсатиш мезонлари, шарт-шароитлари ва механизмини белгилаш.


13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар, Мустақиллик майдони, 5-уй манзилида жойлаштирилиб, фуқароларга консуллик хизматлари кўрсатиладиган Тошкент шаҳар, И. Каримов кўчаси, 11-уй манзилидаги бино унинг ихтиёрида қолдирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи ишлар вазирлиги Қабуллар уйини Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Қабуллар уйининг манфаатдор вазирлик ва идоралар мурожаатларига биноан хорижий шериклар билан расмий тадбирлар ҳамда музокаралар ўтказиш учун тақдим қилинишини;

Қабуллар уйи, шунингдек, унга туташ ҳудуднинг сақланиши, самарали ва қатъий мақсадларда фойдаланилишини таъминласин.


15. Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тўғрисида"ги 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 апрелдаги

ПҚ-3654-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ





   

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

    










































  

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари

   



   

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

  























  

Ташқи ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари

    



   

"Дунё" ахборот агентлиги

  



















   

Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази

     



   

Таржимонлар бюроси

  





















 

Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси

     















































ТИВ ҳудудий бўлинмалари
























Таржимонлар бюроси























































































































  

Вазир маслаҳатчиси - Ижро этувчи аппарат раҳбари

   





















































































Консуллик-ҳуқуқий департамент

33



Стратегик таҳлил ва режалаштириш бош бошқармаси

14




















































































Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бошқармаси

8



Мониторинг ва тезкор ахборотни тайёрлаш бошқармаси

5




























































































Ташқи сиёсий стратегия бошқармаси

8


















Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

6




































































Ташкилий-назорат бошқармаси

6









































  

Мурожаатлани қабул қилиш шўъбаси (call-center)

3   

































Давлат протоколи бошқармаси

14









































































Кадрлар бошқармаси

6
















Ишлар бошқармаси

10






















































Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

5
















Молия-иқтисодиёт бошқармаси

15







































































  

Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази

   
















Биринчи бўлим

2






















































  

"Дунё" ахборот агентлиги

   
















  

Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси

   

















































































  

Медиа-марказ

  










































Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 256 нафар,


*) техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 апрелдаги

ПҚ-3654-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

тизими ходимларининг дипломатик мартабалари

учун лавозим маошларига қўшиладиган устамалар

МИҚДОРИ

Т/р

Дипломатик мартабалар номланиши


Лавозим маошига нисбатан фоиз

ҳисобидаги устамалар миқдори


1.

Атташе


35

2.

Учинчи котиб


40

3.

Иккинчи даражали иккинчи котиб


45

4.

Биринчи даражали иккинчи котиб


50

5.

Иккинчи даражали биринчи котиб


55

6.

Биринчи даражали биринчи котиб


60

7.

Иккинчи даражали маслаҳатчи


65

8.

Биринчи даражали маслаҳатчи


70

9.

Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил


75

10.

Биринчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил


80

11.

Фавқулодда ва Мухтор Элчи


85

   





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 апрелдаги

ПҚ-3654-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар

вазирлиги тизими ходимларининг узоқ муддат хизмат

қилганлиги учун лавозим маошига қўшиладиган устамалар

МИҚДОРИ

Т/р

Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги

умумий иш стажи


Лавозим маошига нисбатан фоиз

ҳисобидаги устамалар миқдори


1.

2 йилдан 5 йилгача


10

2.

5 йилдан 10 йилгача


20

3.

10 йилдан 15 йилгача


30

4.

15 йилдан 20 йилгача


40

5.

20 йилдан 25 йилгача


50

6.

25 йилдан юқори


60

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 5 апрелдаги

ПҚ-3654-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги

ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Ҳудудлар

Бошқарув ходимлари сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


2

2.

Андижон вилояти


2

3.

Бухоро вилояти


2

4.

Жиззах вилояти


1

5.

Қашқадарё вилояти


2

6.

Навоий вилояти


1

7.

Наманган вилояти


1

8.

Самарқанд вилояти


2

9.

Сурхондарё вилояти


2

10.

Сирдарё вилояти


1

11.

Тошкент вилояти


1

12.

Фарғона вилояти


1

13.

Хоразм вилояти


2

Жами:


20

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 апрель

















































Время: 0.1414
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск