Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.1991 й. 56-сон "Пулли хизматларга нархлар (тарифлар)ни ўзгартириш ҳамда бошқариладиган ва эркин нархлар (тарифлар)ни қўллашга ўтиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.1991 й.

N 56



ПУЛЛИ ХИЗМАТЛАРГА НАРХЛАР

(ТАРИФЛАР)НИ ЎЗГАРТИРИШ ҲАМДА

БОШҚАРИЛАДИГАН ВА ЭРКИН НАРХЛАР

(ТАРИФЛАР)НИ ҚЎЛЛАШГА ЎТИШ

ТЎҒРИСИДА


Халқ хўжалигини барқарорлаштириш ва бозор иқтисодиётига ўтишнинг Асосий йўналишларига мувофиқ ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналарининг аҳолига кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини ошириш ва уларнинг ҳажмларини кўпайтиришдан иқтисодий манфаатдорлигини таъминлаш, шунингдек, хизматларнинг янги турларини ва аҳолига хизмат кўрсатишнинг қулай шаклларини ўзлаштиришда мустақилликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилган, бошқариладиган ва эркин нархлар (тарифлар) бўйича аҳолига реализация қилинадиган пулли хизматлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия Кўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига бошқариладиган нархлар жорий этиладиган хизматларнинг амалдаги прейскурантларига устамалар (энг юқори коэффициентлар) белгилаш ҳуқуқи берилсин, бунда хўжалик ҳисобидаги корхоналар раҳбарларига кўрсатиб ўтилган пулли хизматларга нархлар ва тарифларни мустақил тасдиқлашга рухсат берилсин. Бошқариладиган нархлар (тарифлар)га устамалар (энг юқори коэффициентлар)ни белгилашда чегаравий рентабеллик хизматлар таннархининг (якка тартибда пойабзал тикишни истисно қилган ҳолда, асосий материалларни ҳисобга олмасдан) 30 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.


2. Пулли хизматларнинг айрим турларига белгиланган нархлар (тарифлар) 2-иловага мувофиқ 1991 йил 11 мартдан бошлаб оширилсин.


3. Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси ва ЎзССЖ Молия вазирлиги пулли хизматлариинг белгилаб қўйилган, бошқариладиган ва эркин нархлари (тарифлари)га ўтиш тартибини, шунингдек, янги нархлар жорий эгилгунга қадар қабул қилинган ва реализация этилмаган буюртмаларни 1991 йил 11 мартдан бошлаб реализация қилиш тартибини белгиласинлар.



Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти                            Ш. Мирсаидов






Вазирлар Маҳкамасннинг

1991 йил 4 мартдаги

56-сон қарорига

1-ИЛОВА



Белгилаб қўйилган, бошқариладиган ва

эркин нархлар (тарифлар) бўйича аҳолига

реализация қилинадиган пулли хизматлар

РЎЙXАТИ


I. Белгилаб қўйилган нархлар (тарифлар)


Маиший хнзматлар


Мураккаб маиший техника ремонти (чет элда ишлаб чиқарилганидан ташқари)


Маиший радиоэлектрон аппаратларига (чет элда ишлаб чиқарилганидан ташқари) техника хизмати кўрсатиш ва уларни ремонт қилиш


Соатларни ремонт қилиш


Автоматик техникани ремонт қилиш ва уларга техника хизмати кўрсатиш


Ремонт-қурилиш ишлари


Газлаштириш


Дурадгорлик ишлари


Кийимларни кимёвий тозалаш ва бўяш


Пойабзални рэмонт қилиш


Тикувчилик буюмларини ремонт қилиш


Автомобиллар, мотоцикллар, мотороллерлар, мопедлар ва велосипедлар покришкалари ва камераларини ремонт ва вулканизация қилиш


Қайиқ, велосипед моторлари ва бошқа осма моторларни ремонт қилиш


Сартарошхоналар (юқори разрядли) хизмати


Маданий-маиший ва уй-рўзғор хўжалиги буюмларини вақтинча фойдаланишга бериш



Коммунал хизматлар


Водопроводдан фойдаланиш хизмати


Канализациядан фойдаланиш хизмати


Ҳаммомлар хизмати


Меҳмонхоналар хизмати


Шаҳар йўловчилар ташиш транспорти хизмати


Ломбардлар хизмати


Уй-жойни алмаштириш хизмати


Шаҳарлар (аҳоли пунктлари)ни орасталаш хизмати


Марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти хизмати


Уй-жойларни техникавий инвентаризациядан ўтказиш ишлари


Маросим хизматлари


Уй-жой қуриш кооперативлари уйлари ва шахсий уйлардаги газ баллонларини ремонт қилиш ҳамда газ ускуналари ва тармоқларига профилактик хизматлар



Бошқа хизматлар


Пулли тиббий муассасалар хизмати


Жумҳурият вазирликлари, идоралари (шу жумладан, идоралараро) ва халқ депутатлари Советлари ижроия қўмиталарининг санаторий, пансионат, дам олиш уйларига йўлланмалар нархлари


Аттракционлар хизмати


Истироҳат боғларига (шу жумладан, зоология боғларига) кириш тўловлари


Кино ва видеога кириш тўловлари


Хонадонларни қўриқлаш ва соқчилик сигнализацияси ўрнатиш хизматлари (корхоналар ва ташкилотлар учун)


Ёлланиб ишлаш ҳуқуқисиз "А" ва "В" тоифаларидаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш хизматлари


Театр-томоша ва концерт корхоналари ва ташкилотлари (спектакллар ва концертлар) хизматлари


Транспорт экспедиция хизматлари



II. Бошқариладиган нархлар (тарифлар)


Маиший хизматлар


Тикувчилик буюмлари тайёрлаш ("Люкс" ва юқори разрядли ательелардан ташқари)


Мўйна буюмлар тайёрлаш ва уларни ремонт қилиш


Трикотаж буюмлар тайёрлаш ва уларни ремонт қилиш


Пойабзал тайёрлаш (юқори разрядлиларидан ташқари)


Гиламлар ва гилам буюмларини ремонт қилиш


Бош кийимларни ремонт қилиш вз уларни тайёрлаш


Ёзув, электр ёзув ва ҳисоблаш машиналарини ремонт қилиш


Фотокино аппаратларни ремонт қилиш


Музикали ва электр музикали асбобларни ремонт қилиш (аҳоли учун)


Спорт буюмларини ремонт қилиш


Ўйинчоқларни ремонт қилиш


Ҳарф ёзиш безаш ишлари


Муқовалаш ишлари


Тўқув машиналарини ремонт қилиш


Уй-рўзғорда ва хўжаликда ишлатилодиган металл буюмларни тайёрлаш ва уларни ремонт қилиш


Пайвандлаш ва темирчилик ишлари


Никеллаш, хромлаш ва оқартириш ишлари


Мебеллар тайёрлаш ва уларни ремонт қилиш


Чармгалантерея молларини ремонт қилиш ва уларни тайёрлаш


Чинни, биллур, пластмасса ва бошқа материаллардан тайёрланган буюмларни елимлаш


Уй-рўзғор ва хўжалик ишлари, оилавий тантаналарга хизмат қилиш ҳамда аҳолига кўрсатиладиган бошқа хизматлар


Кўзгулар тайёрлаш ва уларни ремонт қилиш ҳамда ойналарга механик ишлов бериш '


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш хизматлари


Қўй терисига ҳамда бошқа мол за ҳайвонларнинг терисига ишлов бериш хизматлари


Фотография хизматлари (юқори разрядлиларидан ташқари)


Машинкада ёзиш ва стенография ишлари


Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун бажариладиган стенография ишлари



Коммунал хизматлар


Кирхоналар хизмати


Автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва велосипедларнинг пулли тўхташ жойлари'


Маълумот ахборот бериш хизмати


Шаҳарлар (аҳоли пунктлари) ҳудудини механизация ёрдамида орасталаш хизмати



Бошқа хизматлар


Дезинфекциялаш, дезинсекциялаш ва дератизациялаш ишлари санитария-техник ва бактериологик анализ ўтказиш


Кемаларни техника кўригидан ўтказиш ва рўйхатга олиш хизматлари, кичик ўлчамли флот бўйича давлат инспекцияси органлари томонидан бажариладиган бошқа хизматлар


Маданий-маърифий ташкилотлар ва муассасалар (аттракционлардан ташқари) хизмати


Музейлар хизмати


Кўзойнаклар гардишини ремонт қилиш


Ўсимлик зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш хизмати


Осма йўлларда йўловчилар ташиш хизмати


Дам олиш шаҳарчалари хизмати


Музиқа асбоблари чалишни, рақсга тушишни, санъатнинг амалий турларини, хорижий тилларни ва бошқаларни ўргатиш бўйича пулли курслар, тўгараклар ҳамда спорт соғломлаштириш гуруҳларидаги машғулотлар


Хонадонларни қўриқлаш ва соқчилик сигнализацияси ўрнатиш хизматлари (аҳоли учун)


Автомобиль покришкалари ва шиналарини тиклаш ремонти



III. Эркин нархлар (тарифлар)


Маиший хизматлар


Чет элда ишлаб чиқарилган мураккаб маиший техникани ремонт қилиш ва уларга техника хизмати кўрсатиш


Чет элда ишлаб чиқарилган радиоэлектрон аппаратларга техника хизмати кўрсатиш ва уларни ремонт қилиш


"Люкс" ва юқори разрядли ательеларда тикувчилик буюмлари тайёрлаш


Юқори разрядли ателье (салон)ларда пойабзал тайёрлаш


Чарм ва чармнинг ўрнини босадиган материаллардан тайёрланган буюмларни (пойабзалдан ташқари) бўяш


Автоматик ручкаларни ремонт қилиш ва уларни тўлдириш


Заргарлик ишлари


Ўймакорлик ишлари


Ошхона жиҳозлари ва металл идишларни ремонт қилиш


Жун саваш ва йигирилган ип тайёрлаш


Фотография (юқори разрядли) хизмати


Сартарошхона (юқори разрядли) хизмати


Кино ҳаваскорларига хизмат кўрсатиш


Ясама соч буюмлари тайёрлаш учун ишлатиладиган табиий сочларнинг харид нархлари


Овоз ёзиш хизмати



Бошқа хизматлар


Озиқ-овқат маҳсулотларини уйга етказиб бериш хизматлари, аҳолидан шиша идишларни йиғиштириб олиш ва бошқа қўшимча савдо хизматлари


Овчилик ва балиқчилик хўжаликлари (базалар) томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва ташкилотларга кўрсатиладиган хизматлар.






Вазирлар Маҳкамасннинг

1991 йил 4 мартдаги

56-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пулли хизматларнинг айрим турларига белгиланган

нархлар (тарифлар)нинг ўзгариш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Мураккаб маиший техника (чет элда ишлаб чиқарилганидан ташқари)


1,45

Маиший радиоэлектрон аппаратларга (чет элда ишлаб чиқарилганидан ташқари) техника хизмати кўрсатиш ва уларни ремонт килиш


1,8

Соатларни ремонт қилиш


1,56

Автомототехникани ремонт қилиш ва уларга техника хизмати кўрсатиш


1,45

Ремонт-қурилиш ишлари


1,56

Кийимларни кимёвий тозалаш ва бўяш


1,52

Пойабзални ремонт қилиш


1,6

Тикув машиналарини ремонт қилиш


1,54

Автомобиллар, мотоцикллар, мотороллёрлар, мопедлар ва велосипедларнинг покришка ва камераларини ремонт ва вулканизация қилиш


1,52

Сартарошхоналар хизмати


1,56

Маданий-маиший ва рўзғор хўжалиги буюмларини вақтинча фойдаланишга бериш


1,44

Меҳмонхоналар хизмати


1,85

Уй-жойларни техникавий инвентаризациядан ўтказиш ишлари


1,55

Уй-жой қуриш кооперативларининг уйларидаги ва шахсий мулк бўлган уй-жойлардаги газ ускуналарини ишга тушириш ва созлаш, ҳар йилги тўла техникавий кўрикдан ўтказиш (тафтиш қилиш) ва уларга профилактика хизмати кўрсатиш


1,58

Аттракционлар хизмати


1,4

Транспорт экспедиция хизматлари


1,8

Пулли тиббий хизматлар


1,5
























Время: 0.2406
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск