Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 14.04.2018 й. 14/21-сон "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.05.2018 й. 905-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.05.2018 й.

N 905-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.04.2018 й.

N 14/21


ҚАРОРИ



Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ва 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 429-сон билан тасдиқланган Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 905, 2000 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан

қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Қуйидаги мазмундаги 1.6-банд билан тўлдирилсин:

"1.6. Кредит сиёсати кредит (микроқарз) бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асослантирилган ҳолда рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш тартибини ўз ичига олиши керак.".


2. 2.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.2. Ваколатлар даражаси ва масъулиятни тақсимлаш


Кредит сиёсатида кредит ажратишда филиаллар томонидан мустақил қарорлар қабул қилишда кредитлашнинг лимитларини белгилаш меъзонларини кўрсатган ҳолда бош банк ва унинг филиаллари ўртасида жавобгарликнинг аниқ чегаралари акс эттирилиши лозим.

Кредитлаш учун масъул бўлган барча шахслар ваколатлари кредит сиёсатида қайд этилиши лозим.

Кредит қўмитаси мажлислари ва унинг банк бошқаруви органлари олдида ҳисобот бериши даврийлиги ҳам кредит сиёсатида белгилаб қўйилиши керак.".


3. 2.4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2.4. Кредитларнинг тўпланиши


Кредит сиёсати кредитлар ва микроқарзларнинг тўпланиши даражаси, шу жумладан кредит турлари, иқтисодиёт тармоқлари, географик ҳудудлар ва бошқалар бўйича тўпланиши даражаси мониторинги бўйича талабларни ўз ичига олиши зарур. Кредит сиёсатида раҳбариятга мунтазам равишда топшириладиган тегишли ҳисоботларни тайёрлашга доир талаблар белгиланиши лозим.".


4. 2.9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.9. Фоиз ставкалари

"Кредит сиёсати "кредитнинг тўлиқ қиймати" тушунчасини, шу жумладан кредит олиш ва хизмат кўрсатиш (қайтариш) билан боғлиқ бўлган барча тўловлар тўғрисидаги шартлар бўйича тўлиқ маълумотни ўз ичига олиши зарур. Бунда, шу жумладан, ресурслар қиймати, кредит бўйича хизмат кўрсатишга доир кутилаётган харажатлар, воситачилик ҳақи, маъмурий сарфлар, эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар ва банк маржаси баҳоланиши зарур. Ушбу шартлар кредит шартномасида ҳам акс эттирилиши лозим.

Кредит сиёсати қуйидаги тақиқларни назарда тутиши шарт:

микроқарз шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар) муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундириш.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 377-модда











































Время: 0.2164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск