Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.1991 й. 59-сон "Ўзбекистон ССЖ аҳолисига асосий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат моллари сотишни барқарорлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.1991 й.

N 59



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ АҲОЛИСИГА АСОСИЙ

ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА НООЗИҚ-ОВҚАТ МОЛЛАРИ

СОТИШНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан жумҳуриятда қабул қилинган чора-тадбирлар шу йилнинг бошида аҳолини асосий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат моллари билан таъминлашни 1990 йил даражасида сақлаб қолиш имконини берди.


Шу билан бирга, сўнгги пайтларда истеъмол бозоридаги аҳвол ёмонлашмоқда, нарх-наво ошиб бормоқда. товарлар, айниқса, озиқ-овқат моллари ишлаб чиқаришнинг камайиб бораётгани сезилмоқда, тармоқлараро алоқалар бузилмоқда. Амалда кундалик эҳтиёж молларининг барча турларига талабнинг тобора ошиб бораётганлиги бозорни издан чиқармоқда.


Шу муносабат билан ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Советларининг таклифларини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1991 йилнинг 10 мартидан бошлаб жумҳуриятнинг бутун ҳудудида кундалик эҳтиёж молларини 1-иловага* мувофиқ норма бўйича бериш жорий этилсин.


2. ЎзССЖ Савдо вазирлиги ва Ўзбекбирлашув томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон ССЖ аҳолисига ун сотишнинг Вақтинчалик тартиби 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси:

бу ишларни ташкил этиш ва мазкур молларни тақсимлашни назорат қилиш учун, халқ депутатларини, уруш ва меҳнат фахрийларини, шунингдек, жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларини жалб этган ҳолда, тегишли комиссиялар тузсинлар;

нормалаштирилган товарлар рўйҳатига киритилмаган озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш маҳаллий шароитларни, товар ресурслари мавжудлигини, истеъмол бозоридаги талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилсин;

товарларни аҳолининг яшаш жойида тузилган рўйхатлар бўйича, таркиб топган анъаналар, маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тақсимлашни эмалга оширсинлар;

унни тақсимлашда Ўзбекистон ССЖ аҳолисига ун сотишнинг Вақтинчалик тартибига амал қилсинлар;

берилган патентларга мувофиқ шахсий секторда обинон ёпувчи шахсларга сотиш учун ун ажратишни назарда тутсинлар;

3 ва 4-иловаларда белгиланган нормаларга мувофик, жойларда ип-газлама ва миллий калишлар сотилишини таъминласинлар.


4. ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, "Ўзглавлегснабсбит" 10 кун муддат ичида Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига 1991 йилги бозор фондларини ҳисобга олган ҳолда группавий ассортиментдаги ип-газламалар ва миллий калишлар ресурсларини маълум қилсинлар.


5. Аҳолини зарур моллар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ЎзССЖ Саздо вззирлигига ва Ўзбекбирлашувга минтакалар бўйича таъминланганлик даражасига кўра шу молларни. вазиятга қараб сотиш ва қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.


6. Умумиқтисодиёт комплекси (ўртоқ Ҳамидов), ресурслар, моддий-техника таъминоти ва битимлар комплекси (ўртоқ Шарипов) раҳбарлари 10 кун муддат ичида ЎзССЖ Савдо вазирлигига ва Ўзбекбирлашувга мамлакат ичида товар алмашиш операциялари ва чет эл фирмалари билан бартер битимларини амалга ошириш учун моддий ва хом ашё ресурсларини ажратиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

8. Ўзбекистон жумҳурият божхонаси жумҳуриятдан чет мамлакатларга халқ истеъмоли молларини чиқариш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсин.


9. Озиқ-овқат ва халқ истеъмоли молларини сақлаш, ташиш, сотишда тартиб ўрнатувчи жумҳурият штаби ҳар ўн кунда жумҳурият аҳолисини кундалик эҳтиёж моллари билан таъминлашдаги ишларнинг аҳволини кўриб чиқсин ва бу моллар билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шошилинч чоралар кўрсин.


10. ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув аҳолини мазкур қарорда белгиланган минимал нормаларга мувофиқ кундалик эҳтиёж моллари билан кафолатли таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


11. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат моллари ишлаб чиқарувчи вазирликлар ва идоралар 1991 йил фондлари бўйича режада белгиланган молларни етказиб беришни сўзсиз бажаришни таъминласинлар.


12. Аҳолини кундалик эҳтиёж моллари билан таъминлаш юзасидан шахсий масъулият Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ҳамда ноҳия ва шаҳар ижроия қўмиталари раисларининг зиммасига юклансин.


13. Ўзбекистон ССЖ Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси, ЎзТАГ, жумҳурият рўзномалари редакциялари Ўзбекистон ССЖ аҳолисига озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат моллари сотишнинг белгиланган тартибини кенг тушунтириш бўйича туркум кўрсатувлар, эшиттиришлар, материаллар берилишини назарда тутсинлар.



Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти                                             Ш. Мирсаидов


-------------------------

* 1, 3, 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 6 мартдаги

59-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон ССЖ аҳолисига ун сотишнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


Жумҳурият аҳолиси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида шаҳар ва қишлоқ жойларда бир киши ҳисобига унни тақсимлаш нормаси жорий этилсин, Бунда аҳолининг қабул қилинган нормадаги унни олишига кафолат берилади.


1. Ун яшаш жойида тасдиқланган рўйхат бўйича сотилади. Рўйхатда, одатда, оила бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшайдиган жойи кўрсатилади, Мазкур рўйхат маҳалла қўмиталари, уй-жойлардан фойдаланиш идоралари, квартиралардан фойдаланиш қисмлари, қўрғон, қишлоқ ва овул Советлари ва шу мақсадда вакил қилинган бошқа органлар томонидан ҳар ойда аниқлаб турилади. Унни олаётганда олувчининг рўйхатдаги ижзоси аниқлаштирилади.


Рўйхатларни ва ундаги имзоларни сохталаштириш ҳужжатларни сохталаштиришга тенглаштирилади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ таъқиб қилинади.


2. Савдо ташкилотлари комиссиялар томонидан берилган рўйхатларга мувофиқ аҳолини савдо корхоналарига биркитадилар.


Ётоқхоналарда ва хусусий уйларда яшовчи олий, ўрта махсус ўқув юртлари ва ҳунар-техника билим юртларининг кундузги бўлимлари талабалари ун олиш учун яшаш жойларида рўйхатга киритиладилар.


3. Савдо корхоналари аҳолига товар бераётганда сотилган унни ҳисоб-китоб қилиб боради, уннинг сотилиши ва қолдиғи ҳақида ҳар ўн кунда ҳисобот ёзиб товар пул ҳисоботлари билан бирга юқори савдо ташкилотларига топширадилар.


4. Аҳоли томонидан белгиланган нормадаги миқдорда олинмай қолган ун ҳисобот ойидан кейинги 15 кундан кейин маҳаллий Советларнинг резерв фондига ўтказилади.


5. Якка тартибда обинон ёпадиган шахсларга ун жойлардаги молия органлари томонидан берилган патент ва рўйхат гувоҳномаларида кўрсатилган миқдорда. қатъий нархлар бўйича сотилади. Шу мақсадлар учун ун ресурслари ва уни сотувчи савдо корхоналари халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталари томонидан белгиланади.


6. Уннинг рўйхат бўйича тўғри тақсимланишини назорат қилиш аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш комиссиялари ва савдо ташкилотларининг тегишли назорат органлари томонидан ҳар ойда амалга оширилади.


7. Бориш қийин бўлган жойларга ва узоқ яйловларга унни барвақт етказиб беришнинг мавжуд тартиби сақлаб қолинсин.


8. Нон маҳсулотларидан фойдаланишда рўй бериши мумкин бўлган суиистеъмолларнинг олдини олиш мақсадида, шунингдек, таркиб топган истеъмол даражасини, ўзига хос ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиб, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталарига уннинг битта харидорга бериладиган нормасини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи берилсин.































Время: 0.2106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск