Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.1991 й. 60-сон "Ўзбекистон ССЖнинг 1991 йилги Давлат бюджети ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.1991 й.

N 60



ЎЗБЕКИСТОН ССЖНИНГ 1991 ЙИЛГИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон ССЖнинг 1991 йилги Давлат бюджети ҳақида" Ўзбекистон ССЖнинг 1991 йил 14 февралдаги 202-ХII-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар амал қилиш ва бажариш учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон ССЖнинг 1991 йилги Давлат бюджети даромадлар бўйича 23667159 минг сўм ва харажатлар бўйича 25582325 минг сўм, бунда харажатлар даромадлардан 1915166 минг сўм (дефицит) ёки 7,48 фоиз миқдорида ортиқ бўлади;

Ўзбекистон ССЖнинг 1991 йилги жумҳурият бюджети даромадлар бўйича 21244477 минг сўм ва харажатлар бўйича 22601338 минг сўм, бунда Қорақалпоғистон МССЖ бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ўтказиладиган 4483114 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳисобга олинган ёки дефицитнинг энг юқори даражаси 1356861 минг сўм - 7,48 фоиз миқдорида бўлади;

Ўзбекистон ССЖнинг 1991 йилги Давлат бюджети таркибига киритилган Қорақалпоғистон МССЖ бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети, бунда даромадлар бўйича умумий сумма 6905706 минг сўм ва харажатлар бўйича умумий сумма 7464101 минг сўм бўлади, харажатлар даромадлардан 558305 минг сўм - 7,48 фоиз ошади.


2. Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетларига ажратмаларнинг қуйидаги нормативлари тасдиқлансин:

а) оборот солиғидан: Қорақалпоғистон МССЖ, Андижон, Жиззаҳ Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларига - 100 фоиз, Бухоро ва Самарқанд вилоятларига - 45 фоиз; Қашқадарё ва Наманган вилоятларига - 70 фоиз; Тошкент вилоятига - 40 фоиз; Фарғона вилоятига - 30 фоиз; Хоразм вилоятига - 55 фоизва Тошкент шаҳрига - 14,7 фоиз;

б) иттифоққа бўйсунувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фойдасидан олинадиган солиқдан: Қорақалпоғистон МССЖ, Андижон, Жиззаҳ, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё,Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларига- жумҳурият бюджетига келиб тушувчи тўловлар умумий суммасининг 30 фоизи, тегишли равишда Бухоро вилоятига - 10 фоизи ва Тошкент шаҳрига - 10 фоизи;

в) жумҳурият ва иттифоқ жумҳурият бўйсунишидаги корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фойдасидан олинадиган солиқдан: Қорақалпоғистон МССЖ, Андижон, Бухоро, Жиззаҳ Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятларига - жумҳурият бюджетига келиб тушувчи тўловлар умумий суммасининг 30 фоизи, Тошкент шаҳрига-10 фоизи;

г) маҳсулот сотишдан олинадиган солиқнинг жумҳурият бюджетига келиб тушувчи умумий суммасининг 50 фоизи миқдорида;

д) ССЖИ фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг даромад солиғидан, ер солиғидан па пул буюм лотереялари тушумларидан - 100 фоиз.


3. 1991 йилда:

СССР Министрлар Советининг "СССР давлат ихтисослаштирилган банкларини тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтказиш тўғрисида" 1989 йил 31 мартдаги 280-сон қарори 3-пунктининг Ўзбекистон ССР Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларя нархларидаги фарқларни тўлаш бўйича бюджетдан қарзларнинг ўрнини вақтинча қоплашга бериладиган кредит ресурслари учун процент тўлаш қисмининг Ўзбекистон ССЖ ҳудудида амал қилиши;

СССР Министрлар Советининг "Ўй-жой фондидан фойдаланишни янада яхшилаш ва ремонт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1978 йил 4 сентябрдаги 740-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистсн ССР Министрлар Советининг 1978 йил 7 октябрдаги 592-сон қарорининг буюртмачиларнинг капитал ремонт қилишга мўлжалланган бюджет маблағларини ремонт қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш техника базасини ривожлантиришга ажратиш ҳақидаги қисмининг амал қилиши тўхтатилсин.


4. Ўзбекистон давлат банки қуйидаги тушумларни ҳисобга олиш учун Ўзбекистон ССЖ жумҳурият бюджетини бажариш юзасидан Давлат банки ҳисобининг тегишли счётлари ва символларини очсин: корхоналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондларидан 11 фоиз (ижтимоий суғурта бадаллари нормалари ўртасидаги фарқ); реновацияга мўлжалланган сумманинг 20 фоизи миқдоридаги амортизация ажратмаларидан; ССЖИ фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғидан.


5. 1991 йил бюджети дефицитини қоплаш мақсадида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ комплекслари, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмиталари бюджетни бажаришда тегишли бюджетларнинг даромад қисмини ошириб бажаришни, харажатларни тежашнинг қаттиқ режимини ўрнатиш ва шу асосда харажатларнинг даромадлардан ошиб кетишини бартараф этишни таъминловчи амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.


6. Белгилаб қўйилсинки, марказлаштирилган капитал маблағларни маблағ билан таъминлаш манбалари томонидан бюджетдан ажратиладиган пулнинг 3737,8 миллион сўм миқдорида вз ички ресурсларни сафарбар қилишнинг 1-иловага мувофиқ 112,7 миллион сўм миқдорида бўлиши назарда тутилмоқда.


7. Ўзбекистон ССЖ вазирликлари ва идоралари учун давлат ҳокимияти органларини, давлат бошқарув органларини сақлашга 1991 йил учун жумҳурият бюджетидан ажратиладиган пулнинг 2-иловага мувофиқ бўлиши назарда тутилсин.

Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратини сақлаш харажатларининг (меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ташқари) Ўзбекистон ССЖ Президенти қузуридаги Вазирлар Маҳкамаси (Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши)нинг тегишли қарорлари билан белгиланган энг юқори суммалари ташкилий структурани такомиллаштириш ва бошқарув аппаратини сақлашни арзонлаштириш бўйича қабул қилинган қарорлар эътиборга олинган ҳолда уларнинг раҳбарлари томонидан Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги билан келишиб тасдиқланади.


8. Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги чакана нархларнинг кўзда тутилаётган ислоҳоти муносабати билан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ишлаб чиқилаётган механизмини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ССЖнинг 1991 йилги Давлат бюджетига зарур ўзгартишлар киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 12 мартдаги

60-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўрнатилмаган асбоб-ускуналар ва

материаллар заҳираларини қисқартириш, қурилиши

тўхтатилган объектлардаги ортиқча ва кераксиз мол-

мулкни сотиш, бундан олинган маблағларни

мармазлашган давлат капитал маблағларини

йўналтириш ҳисобига қурилишда ички

ресурсларни ишга солиш юзасидан

ТОПШИРИҚ


(млн сўм)

ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

25,4

ЎзССЖ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги

17,0

ЎзССЖ Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси

5,0

ЎзССЖ Дон маҳсулотлари вазирлиги

4,5

ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими

0,5

"Ўзбекўрмон" ўрмончилик ишлаб чиқариш бирлашмаси

0,3

ЎзССЖ Қурилиш вазирлиги

2,0

ЎзССЖ Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги

5,0

"Тошкентбошқурилиш"

1,7

"Ўзглавстройдревпром"

0,5

ЎзССЖ Енгил саноат вазирлиги

3,0

ЎзССЖ Халқ таълими вазирлиги

2,0

ЎзССЖ Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги

4,5

ЎзССЖ Маданият вазирлиги

0,7

ЎзССЖ Соғликни сақлаш вазирлиги

0,5

ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таьлим влзирлиги

2,0

ЎзССР Ички ишлар вазирлиги

0,3

ЎзССЖ Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси

0,3

ЎзССЖ Давлат матбуот қўмитаси

0,4

ЎзССЖ Фанлар академияси

1,0

Жами

76,6

Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши

1,5

Андижон вилояти

1,5

Бухоро вилояти

2,0

Қашқадарё вилояти

2,0

Жиззах вилояти

1,5

Наманган вилояти

1,6

Самарқанд вилояти

3,0

Сурхондарё вилояти

0,8

Сирдарё вилояти

1,5

Тошкент вилояти

6,0

Фарғона вилояти

2,7

Хоразм вилояти

2,0

Тошкент шаҳри

10,0

Жами

36,1

Ҳаммаси

112,7

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 12 мартдаги

60-сон қарорига

2-ИЛОВА



1991 йилда Ўзбекистон ССЖнинг давлат

ҳокимияти органлари давлат бошқарув

органларини сақлаш учун жумҳурият

бюджетидан ажратмалар

Ўзбекистон ССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

606

Ўзбекистон ССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1000

Ўзбекистон ССЖ Ташқи ишлар вазирлиги

309

Ўзбекистон ССЖ Халқ таълими вазирлиги

1332

Ўзбекистон ССЖ Маданият вазирлиги

615

Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлиги

549

Ўзбекистон ССЖ Ижтимоий таъминот вазирлиги

432

Ўзбекистон ССЖ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги

412

Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги

2492

Ўзбекистон ССЖ Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

576

Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси

2832

Ўзбекистон ССЖ Қурилиш ишлари қўмитлси

626

Ўзбекистон ССЖ Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати

9007

Давлат меъморчилик қўмитаси

521

Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси

633

Ўзбекистон ССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

670

Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

531

Ўзбекистон ССЖ Саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси

190

Ўзбекистон ССЖ Давлат ҳакамлиги

229

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги аҳолига маиший хизмат кўрсатиш давлат кооператив маркази

225

Ўзбекистон ССЖ Давлат физкультура ва спорт қўмитаси

384

Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши Раёсати

4621

Ўзбекистон ССЖ Ташқи савдо ва чет эллар билан иқтисодий алоқалар давлат қўмитаси

403

Ўзбекистон ССЖ Халқ назорати қўмитаси

8308

Ўзбекистон ССЖ Давлат статистика қўмитаси

1487

Матбуотда давлат сирларини сақлаш бош бошқармаси

314

Ўзбекистон чет эллар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти

282

"Ватан" жамияти

134

Жами

39720

Вазирлар ва идораларнинг органлари

Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлигининг вилоят адлия бўлимлари

3566

Маҳаллий молия органлари

43530

Жами

47096

Ҳаммаси

86816






























Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск