ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суднинг амалиёти / Фуқаролик ишлари бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 11.10.2017 й. 10-1603/8316-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2017 й.

N 10-1603/8316


(КЎЧИРМА)



Ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш ташкилот тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади


"Abbaz-Berdax" масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бош- қармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Quince international" хусусий корхонасидан 24 040 000 сўм нуқсонли товар қийматини, 8 173 800 сўм зарар, 1 202 000 сўм жарима, жами 33 415 800 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2016 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Abbaz-Berdax" масъулияти чекланган жамияти фойдасига "Quince international" хусусий корхонасидан 24 040 000 сўм ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2016 йил 18 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2016 йил 17 октябрдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.

Протестда суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Quince international" хусусий корхонаси ва "Abbaz-Berdax" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2015 йил 1 майда 1182-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.

Мазкур шартномага асосан хусусий корхона томонидан МЧЖга тегишли юк хатлари орқали жами 34 990 000 сўмлик товарлар (кондиционер, музлатгич ва ҳаказо) етказиб берилган.

Етказиб берилган кондиционерларнинг айримлари ўрнатилгандан сўнг белгиланган тартибда ишламаганлиги сабабли, даъвогар сервис хизматига буюртма берган. Буюртма бўйича кондиционерлар таъмирланмаган.

МЧЖнинг кондиционерларни алмаштириш ёки уларнинг қийматини тўлаш ҳақидаги талаби хусусий корхона томонидан бажарилмаган. Оқибатда томонлар ўртасида низо келиб чиққан. Шунинг учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси "Abbaz-Berdax" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Судлов ҳайъати томонидан 2017 йил 4 октябрда ўтказилган суд мажлисида иштирок этган собиқ "Quince international" хусусий корхонаси вакили бугунги кунда хусусий корхона тугатилиб, давлат реестридан чиқарилганлиги ҳақида маълумот берган.

Аникланишича, суд қарорлари қабул қилинганидан сўнг, яъни 2017 йил 24 июлда "Quince international" хусусий корхонаси тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги Шайхонтоҳур туман тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш "Ягона дарча" марказининг 2017 йил 24 июлдаги 38-сонли хабарномаси, Олий суд номига йўлланган 2017 йил 10 октябрдаги 1286-сонли хати билан тасдиқланади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш ташкилот тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.

Айни пайтда ишда иштирок этувчи ташкилот, яъни "Quince international" хусусий корхонаси тугатилиб, давлат реестридан чиқарилганлиги сабабли протестни кўриб чиқишнинг имконияти мавжуд эмас.

Шунинг учун протест бўйича иш юритишни тугатиш лозим бўлади.



"Одил судлов", 2018 й., 1-сон










































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск