ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суднинг амалиёти / Фуқаролик ишлари бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 11.10.2017 й. 11-1606/23551-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

11.10.2017 й.

N 11-1606/23551


(КЎЧИРМА)



Агар корхонанинг устав фондида давлат улуши бўлса, иқтисодий суд банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органини хабардор қилиши лозим


Карши туман "Универсал таъмир таъминот ишлаб чиқариш" корхонаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "Автомагистраль" ихтисослаштирилган йўллари қуриш-таъмирлаш бирлашмаси "Кўприк қуриш участкаси" (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.

Суднинг 2016 йил 29 ноябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий этилган ва муваққат бошқарувчи этиб О.Ахмаджонов тайинланган. Суднинг 2017 йил 3 мартдаги ажрими билан муваққат бошқарувчи О.Ахмаджонов вазифасидан озод этилиб, 2017 йил 10 мартдаги ажрими билан Р.Расулов муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.

Биринчи инстанция судининг 2017 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Р.Расулов тайинланган.

Апелляция инстанцияси судининг 2017 йил 12 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2017 йил 28 августдаги ажрими билан кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.

Назорат тартибидаги протестда 2017 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2017 йил 12 майдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг важларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи ва қарздор ўртасида 2014 йил 1 июлда 58-сонли, 2014 йил 5 июлда 60-сонли, 2014 йил 22 сентябрда 77-сонли ва 2015 йил 20 апрелда 29-сонли шартномалар тузилган. Ушбу шартномалар юзасидан бажарилган ишлар бўйича қарздорнинг аризачи олдида 269 458 590,46 сўмлик қарзи юзага келган.

Аризачининг даъво аризаси асосида суднинг 10-1605/6002-сонли иши бўйича қабул қилинган 2016 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига 262 140 687 сўм асосий қарз, 6 000 000 сўм пеня ундирилган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан ундириш белгиланган қарз қарздор томонидан тўлаб берилмаганлиги сабабли, аризачи судга мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб топиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 4-моддасига кўра, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-моддасига кўра, тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан ташқари, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахснинг кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаса, суднинг қарорига мувофиқ у ночор (банкрот) деб ҳисобланиши мумкин.

Иш ҳужжатларига илова қилинган Юқори Чирчиқ туман тадбир корлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси томонидан 2013 йил 14 июнда 3862-сон билан рўйхатга олинган қарздор уставининг 1-бандига кўра, "Кўприк қурилиш участкаси" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзавтойўл" давлат акциядорлик компаниясини молиявий-иқтисодий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 мартдаги 76-сонли қарори ҳамда "Ўзавтойўл" ДАКнинг 2013 йил 29 майдаги 02/3-830-сонли хатига асосан "Автомагистраль" ихтисослаштирилган йўллари қуриш-таъмирлаш бирлашмаси (муассис)нинг 2013 йил 30 майдаги 31-сонли буйруғи билан ташкил этилган. Уставнинг 24-бандига кўра, "Кўприк қурилиш участкаси" мулки давлат мулки ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл хўжалигини бош қариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сонли Фармонига асосан тугатилаётган Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзавтойўл" ДАК) негизида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилган. Мазкур қўмита таркибида қарздор муассиси - "Автомагистраль" ихтисослаштирилган йўллари куриш-таъмирлаш бирлашмаси "Автомагистраль" ихтисослаштирилган йўллари қуриш-таъмирлаш бирлашмаси унитар корхонаси этиб қайта номланган.

Қонуннинг 61-моддасига кўра, агар корхонанинг устав фондида давлат улуши бўлса, суд банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органини хабардор қилади.

Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақидаги хабарни олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида судга судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги ўз қарорини маълум қилади.

Кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлган тақдирда банкротлик тўғрисидаги иш тугатилади.

Кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлмаган такдирда банкротлик тўғрисидаги иш муҳокамаси ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан қарздор давлат корхонаси ёки давлат улуши иштирокидаги корхона ҳисобланиши аникланмаган. Қарздор давлат улуши иштирокидаги корхона ҳисобланса, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасидан судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиклиги ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги қарорини талаб қилиб олиш чоралари кўрилиб, ариза ҳал этилиши лозим бўлган.

Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни текширмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Қонуннинг 67-моддасига мувофиқ, муваққат бошқарувчи, қарз дорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини кўриши, қарздорнинг молиявий аҳволини тахлил қилиши, қарздорнинг кредиторларини аниқлаши, кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши, қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида кредиторларни хабардор қилиши, кредиторларнинг биринчи йиғилишини чақириши ва ўтказиши шарт.

Қонуннинг 69-моддасига кўра, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш қарздорга тегишли мол-мулк суд харажатларини, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниклаш мақсадида ўтказилади.

Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий ақволини, шу жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш натижаларини молиявий таҳлил қилиш, мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдикдовчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, банкротликнинг кейинги таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлиги асосларини тайёрлайди.

Бироқ, қарздорнинг молиявий аҳволи тахлили асосида унинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкин ёки мумкин эмаслиги, шунингдек кредиторлари аникланмаган.

Қонун 10-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қарздорга нисбатан содир этиладиган ҳаракатларнинг ҳаммасини барча кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси амалга оширади. Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан кредиторлар йиғилишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили иштирок этади.

Қонуннинг 11-моддасида белгиланган тартибда кредиторлар йиғилиши ўтказилмаган. Оқибатда қарздорнинг муассиси маслаҳат овози, кредиторлар эса қарздорга нисбатан қўлланиладиган банкротлик таомили ҳақида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлган.

Суд бошқарувчиси кузатув жараёни натижалари бўйича ҳисобот тақдим этиш, қарздорнинг молиявий аҳволини тахлил қилиш билан боғлиқ бир қатор ишларни амалга ошириш, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш борасида сўровномаларнинг жавобларини олиш зарурлиги, кредиторлар йиғилиши 2017 йил 20 апрелда белгиланганлиги сабабли кузатув таомили муддатини узайтиришни сўраган бўлса-да, биринчи инстанция суди кузатув жараёнида ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олмаган.

Ваҳоланки, Қонуннинг 75-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, агар процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, бу ҳол ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини назорат тартибида бекор қилиш учун асос бўлади.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича қабул қилинган 2016 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қарздорнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаб, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасидан қарздорни судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги қарорини талаб қилиб олиш чораларини кўриш, ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиб, ишда мавжуд бўлган ва ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш лозим бўлади.



"Одил судлов", 2018 й., 1-сон
























































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск