ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суднинг амалиёти / Фуқаролик ишлари бўйича /

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 23.08.2017 й. 19-1402/22677-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2017 й.

N 19-1402/22677


(КЎЧИРМА)


Суд ишида иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади


АТ "Халқ банки" Сурхондарё вилоят филиали Амалиёт бўлими (бундан буён матнда банк филиали деб юритилади) ва "Сурхон шоликори" МЧЖ ўртасида 2012 йил 28 февралда 8-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра банк филиали жавобгарга 36 ой муддатга йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 2 500 000 000 сўм кредит ажратиши лозим бўлган.

Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида "Сурхон шоликори" МЧЖ, "Шоли инвест" МЧЖ, "Музработ инвест" ва "Шарқ тижорат сервис" МЧЖга тегишли қиймати 3 700 000 000 сўмлик мол-мулклар гаровга қўйилган.

Кредит шартномасининг 3.1-бандида қарз олувчи кредитдан фойдаланиш жараёнида кредитлашнинг асосий принциплари, яъни муддатлилиги, қайтарилиши, мақсадга мувофиқлигига амал қилиши, 7.3-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда қарз олувчи банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит ёки фоиз суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.

Банк филиали томонидан кредит суммаси тўлаб берилган бўлса-да, "Сурхон шоликори" МЧЖ томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаган. Бунинг натижасида ажратилган кредит бўйича 2013 йилнинг март ойига қадар ҳисобланган кредит ва фоиз қарздорлиги суднинг 19-1306/3110-сонли ва 19-1307/7089-сонли ишлари бўйича чиқарилган қарор ларига асосан ундирилган ҳамда ундирув гаровдаги мол-мулкларга қаратилган.

Тўлов жадвалига асосан "Сурхон шоликори" МЧЖ томонидан 2013 йилнинг апрель ойидан 2014 йилнинг ноябрь ойига қадар 875 000 000 сўм кредит фоизидан қарздорлик келиб чи??анлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 875 000 000 сўм кредит фоизи ва 87 500 000 сўм пеня, жами 962 500 000 сўм ундириш, ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш сўралган.

Биринчи инстанция судининг 2016 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Сурхон шоликори" МЧЖдан 875 000 000 сўм кредит фоизи, 8 7500 000 сўм пеня ундириш белгиланган ҳамда ушбу суммаларни ундируви гаровдаги мулкларга қаратилиб, уларнинг бошланғич сотиш баҳоси белгиланган.

Апелляция инстанцияси судининг 2016 йил 22 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Кассация инстанцияси судининг 2016 йил 7 сентябрдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори кучида қолдирилган.

Протестда биринчи ва кассация инстанцияси судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, протестни эса тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 188-моддасига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бўзилиши ёҳуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарори ёки қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 6.5-бандида кредитни қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, банк томонидан кредит муддати ўтган ссудалар ҳисоб рақами орқали ундириб олишга тақдим этилиши, у бўйича муддатли мажбуриятномалар 2-картотекага жойлаштирилиши, бунда фоизлар кредит қарзларидан олдин қайтарилиши белгиланган.

Бироқ, биринчи инстанция суди банк томонидан шартноманинг мазкур шарти бажарилганлиги, муддатли мажбуриятномалар 2-картотекага жойлаштирилганлиги ёки жойлаштирилмаганлигини ўрганмаган ва ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бермаган.

Иккинчидан, ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья бошқа жавобгарни ёхуд бошқа шахсларни жалб қилишни, экспертиза тайинлашни, даъвони таъминлаш бўйича чоралар кўришни зарур деб топса, у ҳолда тегишли ҳаракатлар ишни суд мухокамасига тайёрлаш ҳақидаги ажримда қайд қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарорининг 24-бандида тушунтириш берилган.

Суднинг 2016 йил 29 апрелдаги ажрими билан ишга қўшимча жавобгар сифатида "Шоли инвест" МЧЖ ва "Музробот инвест" МЧЖ жалб этилган бўлса-да, "Шарқ тижорат сервис" МЧЖни ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб этиш масаласи суд томонидан ҳал этилмаган. Ҳолбуки, суд томонидан кредит фоизи ва пеня ундирувини гаровдаги мол-мулкка қаратиш талаби қаноатлантирилиб, ундирув "Сурхон шоликори" МЧЖ, "Шоли инвест" МЧЖ, "Музработ инвест" ва "Шарқ тижорат сервис" МЧЖга тегишли гаровдаги мол-мулкларга қаратилган. Ушбу ҳолатда суд ишда иштирок этишга жалб қилинмаган "Шарқ тижорат сервис" МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.

ХПК 188-моддаси учинчи қисмининг 5-бандига кўра, суд ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ, ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса, бу ҳолат ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

ХПК 200-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни назорат тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳужжатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши лозим:

Даъво аризасида ҳамда унга нисбатан билдирилган эътирозномада баён этилган ҳар бир важни, ишдаги мавжуд ҳамда ишни янгидан кўришда тақдим этиладиган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш;

"Шарқ тижорат сервис" МЧЖни қўшимча жавобгар сифатида ишга жалб қилиш;

Олий судда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида олиб бориш билан боғлиқ 30 000 сўм ҳаражатларни ишни кўриш натижалари бўйича ундириш масаласини ҳал қилиш;

Ишда иштирок этувчи шахсларни суд мухокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатини қабул қилиш.










































Время: 0.0317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск