ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.05.2018 й. 334-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

334-сон қарорига

ИЛОВА



Ижтимоий дорихона фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар - амбулатория шароитида тиббиёт амалиётида қўллаш мақсадида аҳолига реализация қилиш учун мўлжалланган дори воситалари ва тиббий буюмлар;


ижтимоий дорихона - ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга барча дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси билан шуғулланувчи, Соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилот;


давлат-хусусий шериклик - давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;

давлат шериги - Ўзбекистон Республикаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг номидан иш юритади;

хусусий шерик - фаолиятининг асосий мақсади аҳолини дори воситалари билан таъминлаш ҳисобланган, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана ва улгуржи реализациясини амалга ошириш учун тегишли лицензияга, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган, давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;


давлат-хусусий шериклик шартномаси - томонларнинг ҳуқуқ мажбуриятлари ва жавобгарлигини ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси ижроси бўйича бошқа шартларни белгиловчи, давлат ва хусусий шериклар ўртасида тузилган ёзма шартнома.


3. Ижтимоий дорихона юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси (филиал) шаклида ташкил этилади.


4. Ижтимоий дорихонанинг ягона логотипи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.


5. Ижтимоий дорихона Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, жумладан давлат-хусусий шериклик шартларига кўра, "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.

6. Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этишда қўйиладиган асосий талаблар:

а) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи, чакана реализациясини амалга ошириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва бериш учун лицензиянинг мавжудлиги;

б) аҳолини:

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига кирувчи кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) дори воситалари ва тиббий буюмлар билан чекланган нархлардан ошмайдиган нархларда, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан тўлиқ ҳажмда таъминлаш;

давлат-хусусий шериклик ҳамкорлиги шартлари асосида чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан Рўйхатга кирмайдиган, дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш;

дори воситалари билан шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда таъминлаш;

дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ижтимоий дорихоналарнинг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари қошидаги оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлашган филиал тармоқлари орқали таъминлаш;

махсус ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари орқали қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд бўлмаган тоғли, етиб бориш қийин ҳудудлардаги аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беришни таъминлаш;

в) дорихона ассортиментидаги рўйхатга киритилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг узлуксиз реализациясини амалга ошириш мақсадида уларнинг икки ойлик захираси мавжудлиги.



2-БОБ. ИЖТИМОИЙ ДОРИХОНАЛАРНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


7. Ижтимоий дорихоналар дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.


8. Қуйидагилар ижтимоий дорихоналарни жойлашишининг асосий омиллари ҳисобланади:

вилоят, туман, шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши;

ҳудуднинг географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари;

шаҳар, туман ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги аҳолининг сони;

амбулатория поликлиникаларида тиббий хизматни ташкил этиш даражаси;

ижтимоий дорихоналарни хизмат кўрсатиш радиуси (ижтимоий дорихоналарни тавсия этилган хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5-10 кмдан кўп бўлмаган масофада).


9. Ижтимоий дорихоналар вилоят, туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилиши лозим.



3-БОБ. ИЖТИМОИЙ ДОРИХОНАЛАРНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Ижтимоий дорихоналар ўз фаолиятида амалдаги қонунчиликка ва мазкур Низомга амал қилади.


11. Ижтимоий дорихоналарнинг асосий вазифаси аҳолини Рўйхатга киритилган дорихона ассортиментидаги дори воситалари ва тиббий буюмлар, бошқа турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлашдан иборат.


12. Ижтимоий дорихона қуйидаги функцияларни амалга оширади:

дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи реализацияси учун ва дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган таъминотчилардан сотиб олади (олиб киришдан ташқари);

шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рецепт асосида бериладиган дори воситаларини ёки тасдиқланган, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ дори воситаларини рецептсиз равишда чакана реализация қилиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари билан таъминлайди;

белгиланган тартибда дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлайди ва йўқ қилади;

истеъмолчидан келиб тушган шикоятлар асосида аниқланган, дори воситаларининг ножўя таъсири ва самарадорлиги паст ҳолатлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилади;

амбулатория шароитида даволашда имтиёзли бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилган, ижтимоий дорихонада амалда мавжуд бўлган ва вақтинча мавжуд бўлмаган дори воситалари ҳақида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига ҳар чоракда маълумот тақдим этади;

аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш ва қўллаш бўйича маслаҳат бериш ва ахборот ёрдами кўрсатади;

аҳолига дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мавжудлиги тўғрисида ахборот бериш имконини таъминловчи, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ижтимоий дорихоналар тармоғи бўйича ҳаракатланишининг электрон шаклдаги ҳисоб-китобини юритади;

ижтимоий дорихонага ташриф буюрувчилар учун белгиланган тартибда тасдиқланган чекланган нархлар кўрсатилган дори воситалари ассортименти рўйхатини кўринарли жойда жойлаштиради;

шифокор рецепти асосида дори воситаларини тайёрлайди ва ички сифат назоратини ўтказиш (тегишли лицензияси мавжуд бўлганда).


13. Ижтимоий дорихоналарда товар-моддий бойликларни инвентаризация ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун ёпиш давлат томонидан, шерик билан келишилган ҳолда, санитария кунларини ўтказиш учун эса - қўшимча равишда Санитария-эпидемиология хизмати органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Ушбу низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ижтимоий дорихоналар фаолиятининг ва мазкур Низом талабларига риоя қилинишининг назорати дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализациясини лицензияловчи ҳудудий органга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.


24. Ижтимоий дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 368-модда









































Время: 0.2363
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск