ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 332-сон "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 332




"ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ АЪЛОЧИСИ"

КЎКРАК НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


1-илова. "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси"

кўкрак нишони тўғрисида низом


2-илова. "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси"

кўкрак нишонининг тавсифи


3-илова. "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. Қуйидагилар:

"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонининг тавсифи 2-иловага мувофиқ;

"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш учун зарур харажатлар Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилишини назарда тутсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Ариопов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

332-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси"

кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси"

кўкрак нишони билан тақдирлаш учун

ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

3-боб. "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси"

кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби

4-боб. Якунловчи қоидалар

Илова. "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак

нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим

қилиш схемаси



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари ҳамда жаҳон, Осиё чемпионатларида ва бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган, Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган спортчиларнинг тренерлари, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида сидқидилдан меҳнат қилаётган, республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда жонбозлик кўрсатаётган тажрибали, етук жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари тақдирланадилар.


3. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


4. "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) томонидан тақдирланади.



2-БОБ. "ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

АЪЛОЧИСИ" КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, олимпия захиралари коллежлари ҳамда бошқа таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари (республика нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно) томонидан ходимларни жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига ҳар йили 25 апрелгача тақдим этилади.


6. Спорт турлари бўйича федерациялар, уюшмалар ва бошқа республика нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ходимларни жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларига ҳар йили 25 апрелгача тақдим этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамда спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодлар бўйича тавсияларни ҳар йили 25 июнгача Вазирликка тақдим этади.

Вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан ходимларни жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тавсиялар ҳар йили 25 июнгача Вазирликка тақдим этилади.


7. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар ва тавсияларни кўриб чиқиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.


8. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. "ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

АЪЛОЧИСИ" КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


9. Вазирликнинг буйруғи билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия деб аталади) ташкил этилади.


10. Комиссия хулосаси асосида Вазирликнинг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ Вазирликнинг ахборот воситаларида эълон қилинади.


11. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси байрам кунлари арафасида тантанали вазиятда топширилади.


12. Кўкрак нишони такроран берилмайди.


13. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита жавобгардир.


15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони

билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш

СХЕМАСИ

               

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар

I босқич

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт турлари бўйича  давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, олимпия захиралари коллежлари, таълим муассасалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари.

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний  тарбия ва спорт бошқармаларига ҳужжатларни тақдим қилиш.

ҳар йили

25 апрелгача

Спорт турлари бўйича федерациялар, уюшмалар, бошқа республика миқёсидаги  нодавлат ва нотижорат ташкилотлари.

Спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларига ҳужжатларни тақдим қилиш.

ҳар йили

25 апрелгача


V

II босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ҳужжатларни тақдим қилиш.

ҳар йили

25 апрелгача

Спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари.

Вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар.





V
























III босқич

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш.

ҳар йили

25 апрелгача

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

332-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси"

кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонининг олд томони юқори қисмида 1928 йилда илк бор Олимпия ўйинларида ёқилган, 1936 йилда олимпия эстафетасига киритилган Олимпия машъаласининг кўриниши тасвирланган. Бу тасвирнинг ўнг тарафида спорт турларининг пиктограммалари фон сифатида берилган. Уларнинг устида "JISMONIY TARBIYA VA SPORT A'LOCНISI" сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Машъаланинг пастида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ярим айланма шаклда берилган.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида беш қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган "JISMONIY TARBIYA VA SPORT SOНASI RIVOJIGA QO'SНGAN НISSASI UCНUN" ёзуви жойлашган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган. Кўкрак нишони илмоқчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклдаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган. Лентанинг икки ёнидан оқ рангли эни 1,6 миллиметрли йўл ўтган, шунингдек, чизиқлар ёнидан ҳар бирининг эни 2,8 миллиметр бўлган яшил рангли йўл ўтган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.







Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

332-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони гувоҳномаси 160 х 110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи ва иккинчи сатрда "JISMONIY TARBIYA VA SPORT A'LOCНISI", учинчи сатрда "ko'krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 14-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "GUVOНNOMA" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун "N" белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

"GUVOНNOMA" сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "Ozbekiston Respublikasi", иккинчи сатрда "Jismoniy tarbiya va sport", учинчи сатрда "vazirining" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrugiga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи ва иккинчи сатрда марказда "JISMONIY TARBIYA VA SPORT A'LOCНISI" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль), учинчи сатрда "ko'krak nishoni bilan mukofotlandi" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда "Vazir" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.



"Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

   


  

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 май












































Время: 0.2081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск