ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Фермер хўжаликлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 320-сон "Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 320




ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ

НАСОС АГРЕГАТЛАРИ ВА СУҒОРИШ

ҚУДУҚЛАРИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛАДИГАН

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ҚИЙМАТИНИ ҚОПЛАШ

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИДАН СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ер ва сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари тасарруфидаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари билан таъминланган насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш учун истеъмол қилган электр энергияси қиймати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

ҳар йилнинг 1 апрель ҳолатига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари техник ҳолатини, уларга бириктирилган суғориладиган ер майдонларини, жумладан пахта хом ашёси ва ғалла етиштириладиган ерларни хатловдан ўтказсинлар ҳамда тегишли далолатномаларни расмийлаштирсинлар;

ҳар йил 10 июлга қадар келгуси йилда пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси прогноз қийматини Давлат бюджетидан қоплаш бўйича асосланган талабномаларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилиб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 10 кун муддатда сув манбаларининг сувлилигига қараб сув олиш лимитларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаб жойлардаги барча сувдан фойдаланувчиларга етказсин.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини Давлат бюджетидан қоплаш бўйича тақдим қилинган талабномаларга асосан зарур бўлган маблағларни келгуси йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда эътиборга олсин;

пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.

6. 2023 йилда пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматининг 50 фоизини қоплаб бериш учун субсидиялар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда экин майдонларини суғоришга сарфланган сув миқдори учун истеъмол қилинган электр энергияси қиймати бўйича ҳисоб-китобларига асосан, истисно тариқасида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2024 йилда ажратиб берилсин.

Пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда суғориш ишларига сарфланган электр энергияси миқдори қишлоқ хўжалиги экинларини гидромодул районлаштириш ва суғориш режимидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда, қиймати қоплаб бериладиган электр энергияси миқдори ҳақиқатда сарфланган электр энергияси миқдорининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

7. "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқларини шартнома асосида ўз вақтида электр энергияси билан таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 май










































Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск