ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 321-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.2018 й.

N 321



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини

тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя

қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги

ПФ-5005-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 ноябрдаги 939-сон ва "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 мартдаги 183-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

321-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 майдаги 195-сон қарори билан тасдиқланган Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги "милиция" сўзи "ички ишлар органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 2-илова I-бандининг "г" кичик бандида:

"ҳамда ҳунар-техника ўқув юртларида" сўзлари "касб-ҳунар таълими муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"махсус ҳунар-техника билим юртлари" сўзлари "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"милиция" сўзи "ички ишлар органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 4-бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Туристлар ҳужжатларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган соддалаштирилган тартибда амалга оширилади".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Сайёҳлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 8 августдаги 346-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 29-модда) 4-банди саккизинчи хатбошидаги "қайта тайёрлашга" сўзларидан кейин "шу жумладан, туристик фаолият субъектлари ходимлари учун туристлар хавфсизлигини таъминлаш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини даврий ташкил этишга" сўзлари қўшилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 11-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 20-бандидаги "милиция" сўзи "ички ишлар органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида" 2000 йил 12 январдаги 11-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 3-модда) 2-илованинг 13.2-бандидаги "милицияга ёки ДАНга" сўзлари "ички ишлар органларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга илова 6-бандининг олтинчи хатбошидаги "милиция" сўзи "ички ишлар органлари таянч" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Чимён-чорвоқ курорт-рекреация зонасининг табиий бойликларини сақлаб қолиш ҳамда дам олиш ва соғломлаштириш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 6 сентябрдаги 362-сон қарори 15-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "милиция" сўзи чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Экинларнинг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишига қарши курашни янада кучайтириш тўғрисида" 2004 йил 14 январдаги 20-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбошидаги "идоралари" сўзи "органлари" сўзи билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 2-илова 3-бўлимининг 3.23-банди биринчи хатбошидаги "Милиция бўлинмалари кучлари" сўзлари "Ички ишлар органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомнинг 45-бандидаги "идоралари" сўзи "органлари" сўзи билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги низомнинг 18-бандидаги "милиция" сўзи "ички ишлар органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 765-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 217-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги низомнинг 26-банди биринчи хатбошидаги "хизматдан бўшаш пайтида" сўзлари чиқариб ташлансин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг "Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарорига 6-илованинг ** ҳаволасидаги "милициянинг" сўзи "ички ишлар органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

321-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида" 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 10-модда, 36-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 1992 йил 24 январдаги 32-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ИИВ ички қўшинлари тузилмасида ўқув полкини ташкил қилиш тўғрисида" 1992 йил 29 майдаги 255-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимини қисқартириш тўғрисида" 1992 йил 28 октябрдаги 498-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат ўташ тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 8 январдаги 16-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида" 1994 йил 14 декабрдаги 602-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларини мустаҳкамлаш тўғрисида" 1996 йил 4 ноябрдаги 378-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларини мустаҳкамлаш тўғрисида" 1997 йил 27 майдаги 266-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоҳида милиция батальонини чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг милиция полкига айлантириш тўғрисида" 1998 йил 13 апрелдаги 155-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат автомобиль назорати ходимларининг масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 14 ноябрдаги 474-сон қарори.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23-модда) илованинг 1-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий кўникма марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 16 майдаги 162-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни) 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 1-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 1-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори) 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда) 1-илованинг 1-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 1-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори)" 2013 йил 8 октябрдаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 72-модда) илованинг 1-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон қарори)" 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 7-сон, 73-модда) илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 май










































Время: 0.2081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск