ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 19.04.2018 й. 79-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.05.2018 й. 2772-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.05.2018 й.

N 2772-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

19.04.2018 й.

N 79


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий

ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 24 мартдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2772, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 125-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини

юритиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"БМЖ - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда Молия вазирлиги деб юритилади) ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси;".


2. 3-иловада:


а) 2 003-қаторлардаги ва 3 007-қатордаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2 004-қатордаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" деган сўзлар "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 3 002-қатордаги "Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 3 003-қатордаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш" деган сўзлар "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 3 008-қаторлардаги "Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 382-модда








































Время: 0.2116
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск