ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Hизом (ЎзР ВМ 03.05.2018 й. 333-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 майдаги

333-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган

бассейнларда шуғулланиш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда (кейинги ўринларда бассейнлар деб аталади) шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилмайдиган бассейнлар учун тавсиявий тусга эга.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


шуғулланувчи - сузиш спорт тури бўйича соғлом турмуш тарзини олиб бориш мақсадида ўз истагига кўра тренер қўл остида ёки тренерсиз шуғулланадиган жисмоний шахс (ҳаваскор);


ўқувчи-спортчи - соғломлаштириш тайёрлов босқичидан ўтган ҳамда сузиш спорт тури билан тренер қўл остида мунтазам шуғулланадиган (ҳафтасига камида 6 соат), доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс.


3. Бассейнларнинг асосий фаолияти болалар, ўсмирлар ва ёшлар учун машғулотлар жараёнини амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш, шунингдек, аҳолини соғломлаштириш мақсадида сузиш спорт турлари билан шуғулланишга жалб этишдан иборат.


4. Бассейнларда соғломлаштириш гуруҳларини ташкил этишдан асосий мақсад уларни сув спортига кенг жалб қилиш ва соғломлаштиришга имкон яратиш ҳисобланади.



2-БОБ. БАССЕЙНЛАРГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


5. Бассейнлардаги соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун соғлиғига кўра ва спорт билан шуғулланиш учун тиббий нуқсонлари бўлмаган болалар, ўсмирлар ва ёшлар, шунингдек, тиббий рухсатнома асосида ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг шароитлар яратилади.


6. Бассейнларда шуғулланиш истагини билдирган шахслар ушбу бассейн тегишли бўлган муассасага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:

ариза (вояга етмаган шахслар учун уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан);

шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома);

086-у-шаклдаги тиббий маълумотнома, тери таносил врачи ва кардиолог томонидан шуғулланишга берилган рухсатнома;

шуғулланувчининг спорт мусобақаларида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);

шуғулланувчининг 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурати;

шуғулланувчининг спорт паспорти нусхаси, агар мавжуд бўлса (ҳужжатларни топшириш вақтида спорт паспортининг асл нусхаси кўрсатилади);

шуғулланувчининг аввалги шуғулланган спорт муассасасидан шуғулланганлигини тасдиқловчи маълумотнома (агар шуғулланган бўлса).


7. Шуғулланувчилар бассейнларнинг соғломлаштириш гуруҳларига қабул қилинган кундан эътиборан уларга бассейнга кириш ва сув ҳавзасидан фойдаланишга рухсат берилади.


8. Бассейнларнинг соғломлаштириш гуруҳларига етти ёшдан бошлаб (агар чуқурлиги бир метрдан ошиқ бўлмаган бассейн бўлса, тўрт ёшдан бошлаб) барча хоҳиш билдирган шахслар қабул қилиниши мумкин.


9. Бассейнлардан бир марта шуғулланиш истагини билдирган шахслар ушбу Низомнинг 11-бандида келтирилган махсус шахсий спорт кийимида, бассейннинг тиббий ходимлари кўригидан ўтиб, белгиланган тўловни амалга оширган ҳолда шуғулланиши мумкин.



3-БОБ. БАССЕЙНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


10. Шуғулланувчилар томонидан бассейнлардан фойдаланишда қуйидагиларга амал қилиниши шарт:

бассейнларнинг кириш-чиқиш жойларида ўрнатилган турникетлар орқали белгиланган вақтда ўтиш;

кийим шкафларида ташқи кийимларни (кўча учун мўлжалланган кийимлар, пойабзаллар ва бошқаларни) ечиб қолдириш ва бассейн ҳудудида фақат рухсат этилган, яъни бассейнлар учун мўлжалланган оёқ кийимларда бўлиш;

бассейнлардан фойдаланиш вақтига риоя қилиш. Бунда, соғломлаштириш гуруҳларида машғулотлар жараёнига 45 дақиқа (академик соат) ҳамда шуғулланувчилар ечиниб-кийиниши ва ювиниши учун 15 дақиқа вақт белгиланади;

соғломлаштириш гуруҳларининг ҳафталик режими 135 дақиқа (уч академик соат) этиб белгиланади.


11. Бассейнларга кириш ва ундан фойдаланиш учун шуғулланувчиларнинг ҳар бирида сузиш машғулоти учун мўлжалланган махсус шахсий (сузиш учун спорт кийими ва бош кийими, бассейнда фойдаланиш учун алоҳида оёқ кийими, сузиш кўз ойнаги, сочиқ, совун) буюмлар бўлиши керак.

Шуғулланувчиларда сузиш учун мўлжалланган махсус шахсий буюмлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, уларга бассейнларга кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилмайди.


12. Бассейндан фойдаланиш даврида тренерларнинг бассейнларда хавфсизликни таъминлаш ва бассейнлардан фойдаланиш қоидалари билан боғлиқ барча талаблари шуғулланувчилар томонидан сўзсиз бажарилиши шарт.


13. Бассейнлардан фойдаланиш даврида шуғулланувчилар томонидан сувга тушиш ёки ундан чиқиш тренерларнинг кўрсатмасига асосан амалга оширилади (тренерсиз шуғулланувчилар бундан мустасно). Белгиланган кўрсатмалар берилганда шуғулланувчилар ўзлари яқин турган зиналар орқали берилган кўрсатмани амалга оширадилар.


14. Бассейнлардан фойдаланиш даврида дастлабки машғулотлар жараёнларида қатнашаётган шуғулланувчиларга сузишга оид хавфсизлик қоидалари тренерлар томонидан таништирилади ва шуғулланувчилар таништирганлиги тўғрисида тегишли журналга имзо қўйдирилади.


15. Бассейнлардан фойдаланиш даврида қуйидагилар тақиқланади:

сакраш тақиқланган жойлардан бассейнга сакраш (тушиш), шу жумладан, бассейнларнинг саёз жойига бош билан сакраш;

машғулот вақтида бошқа шуғулланувчиларнинг йўлини тўсиш ва уларнинг ҳаётига хавф туғдирадиган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш;

бассейнлар ичидаги махсус йўлакларни ажратиб турувчи арқонга осилиб туриш;

машғулот вақтида бошқа шуғулланувчиларга халақит бериш;

бассейнларда кўндаланг сузиш (йўлакдан йўлакка ва сувдан чиқиш зинасига ўтиш бундан мустасно);

шовқин чиқариш ва ёрдам бериш тўғрисида нотўғри хабар тарқатиш;

бассейнларда ушбу Низомнинг 11-бандида қайд этилган сузиш учун мўлжалланган махсус кийимларсиз шуғулланиш;

бассейнларда сақич чайнаш, овқатланиш ва алкоголли ичимлик истеъмол қилиш;

бассейнларга масъул бўлган шахсларнинг рухсатисиз сувда сузиш учун оёққа кийиладиган мослама (ласталар) ва сузиш ниқобларидан (маскаларидан) фойдаланиш;

бассейнларга бегона нарсаларни ташлаш;

бассейнларга масъул бўлган шахсларнинг рухсатисиз бассейн атрофида жойлашган моддий инвентарлардан фойдаланиш ёки инвентарларга қасддан шикаст етказиш;

бассейн атрофида югуриш ва оёқ кийимисиз юриш;

ҳар қандай техник-муҳандислик жиҳозларни бошқариш ва уларни ўчириш, ёқиш ҳамда тегиш.


16. Бассейнларнинг соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланувчилар соғлиғига хавф туғдирмаслик мақсадида қуйидаги шахслар бассейнлардан фойдаланиши мумкин эмас:

соғлиғи билан боғлиқ салбий (тери, юқумли, қон кетиш касалликлари ва шу кабилар) ҳолатларга эга бўлган шахслар;

алкоголли ичимлик истеъмол қилган шахслар.



4-БОБ. БАССЕЙНЛАРНИНГ САНИТАРИЯ

ҚОИДАЛАРИ, НОРМАЛАРИ ВА ГИГИЕНА

НОРМАТИВЛАРИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ

ЮРИТИШИ ТАРТИБИ


17. Бассейнлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.


18. Бассейнларга олинадиган сув "Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифати устидан назорат" O'zDST 950:2011 талабларига мос бўлиши шарт.


19. Бассейнларда ҳар куни фильтрлаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилади.


20. Бассейнларда сувнинг ҳолатига кўра сув тўлиқ чиқариб юборилгандан сўнг дезинфекция тадбирлари ўтказилади ва янги сув билан тўлдирилади.


21. Бассейн раҳбарияти томонидан очиқ ва ёпиқ бассейнлар сувини баҳор-ёз мавсумида ҳар 10 кунда, қолган мавсумларда бир ойда бир марта ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари ходимларини таклиф этиб, сув сифатини текшириш ташкил этилади.


5-БОБ. БАССЕЙНЛАРДА ШУҒУЛЛАНИШ

УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


22. Бассейнларда шуғулланувчилардан тушган маблағлар (бошланғич тайёрлов гуруҳи, ўқув-машқ гуруҳи, спортда камолотга эришиш гуруҳи ва олий спорт маҳорати босқичи гуруҳларида шуғулланувчи спортчилар бундан мустасно) белгиланган тартибда қуйидагиларни қоплаш учун сарфланади:

бассейнларда пуллик хизмат кўрсатаётган тренерларга иш ҳақи тўлаш;

бассейнларнинг коммунал тўлов харажатлари;

бассейнларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бошқа харажатлар.


23. Бассейнларда фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


24. Бассейнларда шуғулланиш учун тўловлар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


25. Бассейнларда шуғулланиш учун тўланадиган ойлик тўлов ҳар ойнинг 10-кунидан кечикмай тўланиши шарт (бир марталик шуғулланувчилар томонидан тўланадиган тўловлар бундан мустасно).


26. Бассейнларда шуғулланиш учун ойлик ва бир марталик тўловлар бассейн раҳбарияти томонидан юқори турувчи ташкилот билан келишган ҳолда белгиланади.


27. Шуғулланувчи касаллиги даврида (2 ҳафтадан кам бўлмаганда) бассейнларда шуғулланиш учун тўлов олинмайди. Бунда, шуғулланувчининг касаллиги тўғрисидаги аризаси (вояга етмаган шахслар учун уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан берилади) ва даволаш муассасасидан ёки тегишли ҳудуд врачидан олинган маълумотнома тақдим этилиши зарур.


28. Бассейнларда шуғулланиш учун амалга ошириладиган тўлов тегишли хизмат кўрсатувчи банк ёки бассейнларда ташкил этилган кассаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси бассейнларнинг масъул ходимларига тақдим этилади.


29. Агар тўлов пул ўтказиш йўли билан амалга оширилган бўлса, бассейнларнинг масъул ходимига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.


30. Агар тўлов ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган муддатдан сўнг икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, бу шуғулланувчиларнинг рўйхатдан чиқарилиши учун асос бўлади.


31. Бассейнларда шуғулланганлиги учун мавжуд бўлган қарздорлик бир ой ичида тўланган тақдирда, шуғулланувчи ушбу гуруҳнинг ўқув дастурлари талабларини бажаргандан сўнг шуғулланувчилар сафига қайта тикланади.



6-БОБ. БАССЕЙНЛАРДА ШУҒУЛЛАНИШ

УЧУН ТЎЛОВЛАРДАН ОЗОД ҚИЛИШ


32. Бассейнларда шуғулланувчиларнинг қуйидаги тоифалари тўловдан озод этилади:

белгиланган норма ва талабларни бажариб, бошланғич тайёрлов гуруҳлари, ўқув-машғулот, спортда камолотга эришиш ва олий спорт маҳорати гуруҳларига ўтган шуғулланувчилар (ўқувчи-спортчилар);

кам таъминланган оилалар фарзандлари ва ногиронлиги бўлган болалар;

тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар.

Шуғулланувчи назорат-норматив меъёрларини бажарган тақдирда истисно тариқасида тўловдан озод этилиши мумкин.


33. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини тўловдан озод этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

ота-оналарнинг аризаси;

оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома ва кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилганлиги ҳақидаги баённома нусхаси.


34. Ногиронлиги бўлган шуғулланувчиларга ногиронлик тўғрисида тегишли органлар томонидан бериладиган гувоҳнома асос бўлади.


35. Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларнинг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари томонидан берилган маълумотнома асос бўлади.


36. Агарда бир оиланинг икки ва ундан ортиқ фарзанди бассейнда шуғулланса, улардан ҳар бирининг шуғулланиши учун белгиланган ойлик тўловнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.


37. Тўловдан озод этиладиган шуғулланувчилар рўйхати (гуруҳларда шуғулланувчилар умумий сонининг 20 фоизидан кўп эмас) ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган Комиссиянинг қарори билан тасдиқланади ҳамда ушбу қарор асосида муассаса директорининг буйруғи чиқарилади.



7-БОБ. БАССЕЙНЛАРДА ШУҒУЛЛАНИШ

УЧУН ТЎЛОВЛАРДАН ОЗОД ЭТИШ БЎЙИЧА

КОМИССИЯНИНГ ФАОЛИЯТИ


38. Бассейнларда шуғулланиш учун тўловлардан озод этиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилади.


39. Комиссия бассейн (муассаса) директори буйруғи асосида 7 кишидан иборат бўлган Комиссия раиси, унинг ўринбосари, Комиссия котиби ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади:

Комиссия таркибига муассаса директори, унинг ўринбосари, услубчилар, тренерлар, шуғулланувчиларнинг ота-оналари киритилиши мумкин.


40. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифаси ҳисобланади:

ўқув йилининг бошланишида, зарур ҳолларда ўқув йили давомида бассейнларда шуғулланиши учун белгиланган тўловдан озод этиш масаласини кўриб чиқиш;

шуғулланиш учун тўланадиган тўловдан озод этиладиганлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.


41. Бассейнда шуғулланиш учун тўловлардан озод этиш бўйича тушган ҳужжатларни Комиссия ҳар чоракда камида бир маротаба кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.

Комиссия қарори баённома тарзида расмийлаштирилади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.



8-БОБ. ЎҚУВЧИ-СПОРТЧИЛАРНИ

ГУРУҲДАН-ГУРУҲГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ВА ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАРНИНГ ЁШИ

БЎЙИЧА МЕЪЁРЛАР


42. Бассейнларнинг соғломлаштириш ёки спорт гуруҳларида шуғулланувчилар учун ўтказиладиган машғулотлар жараёнлари қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

гуруҳ машғулотларида амалий ва назарий машғулотлар;

якка тартибда амалий ва назарий машғулотлар.


43. Соғломлаштириш гуруҳлардаги шуғулланувчиларнинг машғулот юкламалари индивидуал ҳолда (шуғулланувчининг соғлиғига кўра) врач кўрсатмасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Спорт гуруҳларида шуғулланиш давомати ва юкламалари ҳажми, назорат меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлари ва йиллик ўқув режалари асосида ташкил этилади.


44. Ўқувчи-спортчиларни гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш назорат-норматив меъёрлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган талаблар бажарилиши асосида ўқув йили якунида амалга оширилади.


45. Назорат-норматив меъёрлари Олимпиада ўйинлари ўтказилишининг даврийлигини инобатга олиб, ҳар тўрт йилда бир марта келгуси тўрт йил муддатга тузилади.


46. Назорат-норматив меъёрлари ўзгаришига қараб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши мумкин.


47. Бассейнларда шуғулланувчилар ёши ушбу Низомга 2-иловада келтирилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Сузиш спорт тури бўйича ўқувчи-спортчиларни

гуруҳдан гуруҳга ўтказиш назорат-норматив

МЕЪЁРЛАРИ

      

I. Соғломлаштириш гуруҳидан бошланғич тайёргарлик гуруҳига 7-8 ёшли ўғил

ва қиз болаларни саралаб олиш назорат-норматив талаблари

Т/р

Назорат машқлари

Ўғил болалар

Қиз болалар

Умумий жисмоний тайёргарлик

1.

1 кг оғирликдаги медицинболни улоқтириш

3,8 м ва ундан кўп

3,3 м ва ундан кўп

2.

Тик турган холда оёқларни букмасдан олдинга эгилиш (баҳо)

"5" - қўл қисми тўлиқ ерга тегиши;

"4" - қўл бармоқлари тўлиқ ерга тегиши;

"3" - қўл бармоқларининг учи ерга тегиши.

3.

Қўлларни бирлаштириб олдинга-орқага айлантириш (баҳо)

"5" - қўллар орасида 0-10 см

"4" - қўллар орасида 11-20 см

"3" - қўллар орасида 21-30 см

4.

Моккисимон югуриш 3х10 м (сония)

10 сониядан юқори бўлмаслиги керак

10,5 сониядан юқори бўлмаслиги керак

5.

Йил давомида кўкракда эркин сузиш усулини мукаммал билиш (метр)

50 м

50 м

6.

Спорт тоифаси (разряд)

тоифасиз

тоифасиз

II. Бошланғич тайёрлов гуруҳининг иккинчи ўқитиш йилига 8 ёшли ўғил

ва қиз болаларни ўтказиш (қабул қилиш) назорат-норматив талаблари

Т/р

Назорат машқлари

Ўғил болалар

Қиз болалар

Умумий жисмоний тайёргарлик

1.

Моккисимон югуриш 3х10 м (сония)

9,5 сониядан юқори бўлмаслиги керак

10 сониядан юқори бўлмаслиги керак

2.

1 кг оғирликдаги медицинболни улоқтириш

4.0 м дан кам бўлмаган

3,5 м дан кам бўлмаган

3.

Тик турган холда, оёқларни букмасдан олдинга эгилиш (баҳо)

"5" - қўл қисми 15 см ва ундан ортиқ ерга тегиши;

"4" - қўл қисми 10-14 см ерга тегиши;

"3" - қўл қисми 5-9 см ерга тегиши.

4.

Қўлларни бирлаштириб олдинга орқага айлантириш (баҳо)

Тутқич кенглиги 15 см дан ошмаслиги керак

5.

Тўпиқ эгилувчанлиги (баҳо)

"5" - оёқ учлари 185С

"4" - оёқ учлари 180С

"3" - оёқ учлари 175С

Техник ва сузиш тайёргарлик

6.

Узунликга сирпанган ҳолда кўкракда ва чалқанча сузиш (м)

7,5

7,5

7.

15 м стартдан сузиш (сония)

"дельфин" усулида-13,0 сония ва ундан тез

"чалқанча" усулида-13,0 сония ва ундан тез

"брасс" усулида-15,0 сония ва ундан тез

"эркин" усулда-12,0 сония ва ундан тез


8.

25 м оёқда сузиш (сония)

"дельфин" усулида-27,5 сония ва ундан тез

"чалқанча" усулида-26,0 сония ва ундан тез

"брасс" усулида-28,5 сония ва ундан тез

"эркин" усулда-25,5 сония ва ундан тез


9.

Разряд нормаларига сузиш

50 м "дельфин" усулида камида III ўсмирлар разряди

50 м "чалқанча" усулида камида III ўсмирлар разряди

50 м "брасс" усулида камида III ўсмирлар разряди

50 м "эркин" усулида камида III ўсмирлар разряди


10.

Сузиш усуллари техникасини кўрсатиш

100 м аралаш (комплекс) усулда сузиш

100 м аралаш (комплекс) усулда сузиш

11.

Мусобақада спорт тоифасини қўлга киритиш

III ўсмирлар разрядини бажариш

III ўсмирлар разрядини бажариш

    

III. Ўқув-тайёрлов гуруҳларига 9-12 ёшли ўғил ва қиз болаларни қабул қилиш

ва гуруҳдан гуруҳга ўтказиш назорат-норматив талаблари

Назорат машқлари

1 йил

2 йил

3 йил

3 йилдан ортиқ

ўғил болалар

қиз болалар

ўғил болалар

қиз болалар

ўғил болалар

қиз болалар

ўғил болалар

қиз болалар

Умумий жисмоний тайёргарлик

Турган жойидан узунликка сакраш (см)

155

140

170

155

190

170

195

180

Турникда тортилиш (сон)

2

-

4

-

6

3

8

4

Гимнастик ўриндиққа тираниб қўлларни букиб-ёзиш (сон)

-

6

-

10

-

-

-

-

1 кг оғирликдаги медицинболни улоқтириш (м)

4,5

4

5,3

4,8

7,5

6

9

7

Моккисимон югуриш 3х10 м (сония)

9,3

9,8

9,1

9,6

8,8

9,4

8,5

9,2

Махсус жисмоний тайёргарлик

10 см тепаликда тик турган холда оёқларни букмасдан олдинга эгилиш

+

+

+

+

+

+

+

+

Қўлларни бирлаштирган ҳолда олдинга орқага айлантириш

Тутқич кенглиги 20 см дан ошмаслиги керак

Техник-тактик тайёргарлик

Разряд нормаларига сузиш:

100 м "дельфин";

100 м "чалқанча";

100 м "брасс";

100 м "эркин";

III разряд

II разряд

I разряд

50 м оёқда сузиш (сония)

дельфин - 55,0 сония

чалқанча - 52.0 сония

брасс - 57,0 сония

эркин - 51,0 сония

дельфин - 50,0 сония

чалқанча - 48,5 сония

брасс - 51,0 сония

эркин - 48,0 сония

дельфин - 47,0 сония

чалқанча - 45,0 сония

брасс - 47,0 сония

эркин - 44,0 сония

Бир нафасда тўлқинсимон ҳаракатлар билан сув остида 15 м сузиб ўтиш (баҳога)

"5" - 12 сония

"4" - 13 сония

"3" - 15 сония

"5" - 11 сония

"4" - 12 сония

"3" - 13 сония

"5" - 10 сония

"4" - 11 сония

"3" - 12 сония

Сузиш усуллари техникасини кўрсатиш

200 м аралаш (комплекс) усули

Спорт натижаси

Мусобақада спорт разрядларини бажариш

III катталар разряди

II катталар разряди

II-I катталар разряди

          

IV. Спортда камолотга эришиш гуруҳларига 13 - 15 ёшли ўғил ва қиз

болаларни қабул қилиш ва гуруҳдан гуруҳга ўтказиш

назорат-норматив талаблари

Назорат машқлари

1 йил

2 йил

2 йилдан ортиқ

ўғил болалар


қиз болалар

ўғил болалар

қиз болалар

ўғил болалар

қиз болалар

Умумий жисмоний тайёргарлик

Турган жойидан узунликка сакраш (см)

200

185

210

190

220

195

Турникда тортилиш (сон)

8 ва ундан ортиқ

5 ва ундан ортиқ

10 ва ундан ортиқ

6 ва ундан ортиқ

12 ва ундан

ортиқ


7 ва ундан ортиқ

Моккисимон югуриш 3х10 м (сония)

8,8

9,8

8,5

9,6

8,2

9,4

3 км югуриш (баҳо)

"5" - Ўғил болалар 12 дақиқа ва ундан тез;

Қиз болалар12,45 дақиқа ва ундан тез;

"4" - Ўғил болалар 12,15-12 дақиқа;

Қиз болалар 13-12,45 дақиқа;

"3" - Ўғил болалар 12,45-12,15 дақиқа;

Қиз болалар 13,15-13 дақиқа.

Махсус жисмоний тайёргарлик

15 см тепаликда тик турган холда, оёқларни букмасдан олдинга эгилиш

+

+

+

+

+

+

Қўлларни бирлаштирилган ҳолда олдинга орқага айлантириш

Тутқич кенглиги 15 см ошмаслиги керак

Спорт натижаси

Мусобақада спорт разрядларини бажариш

I катталар разряди

I катталар разряди,

Спорт усталигига номзод

Спорт усталигига номзод, Спорт устаси

     

V. Олий спорт маҳорати гуруҳларига 15 ёш ва ундан катта ёшдаги ўғил

ва қиз болаларни қабул қилиш учун назорат-норматив талаблари

Назорат машқлари

Умумий жисмоний тайёргарлик

Ўғил болалар

Қиз болалар

Турникда тортилиш (сон)

14 ва ундан кўп

8 ва ундан кўп

3 км. югуриш (баҳога)

"5" - 12 дақиқа ва ундан тез;

"4" - 12,15-12 дақиқа;

"3" - 12,45-12 дақиқа.

"5" - 12,45 ва ундан тез;

"4" - 13-12,45 дақиқа;

"3" - 13,15-13 дақиқа.

Махсус жисмоний тайёргарлик


Қўлларни бирлаштирилган ҳолда, олдинга орқага айлантириш

Тутқич кенглиги 15 см дан ошмаслиги керак

Республика ва халқаро спорт мусобақаларида кўрсатилган натижа

Мусобақада спорт разрядларини бажариш

Спорт устаси,

Халқаро тоифадаги спорт устаси

         





Низомга

2-ИЛОВА



Бассейнларда шуғулланиш бўйича ёш

МЕЪЁРЛАРИ

    

Шуғулланувчилар тайёргарлигининг

даражаси ва босқичлари

Ўқув йили

Қабул қилиш учун

минимал ёш

Ўқув йили якунида жисмоний, техник

ва спорт тайёргарлиги бўйича талаблар

Спорт-соғломлаштириш

Бутун давр

4 ва чекланмаган ёш

Сув спортига кенг жалб қилиш, соғломлаштириш

ҳамда сузиш кўникмаларини эгаллашга имкон яратиш

Бошланғич тайёргарлик

1 йил

7-8

Ўтказиш назорат-норматив меъёрларининг

бажарилиши

1 йилдан кўп

8

Ўқув - машқ

1 йил

9

Ўтказиш назорат-норматив меъёрларини

бажарилиши ва спорт тайёргарлиги бўйича

талабларни бажарилиши

2 йил

10

3 йил

11

3 йилдан кўп

12

Спортда камолотга эришиш

1 йил

13

Ўтказиш назорат-норматив меъёрларини

бажарилиши ва спорт тайёргарлиги бўйича

талабларни бажарилиши

2 йил

14

2 йилдан кўп

15

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

15

Спорт натижаларининг даражаси

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 май












































Время: 0.1779
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск