ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 23.03.2018 й. 113-Н-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-61) 16-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.03.2018 й. 1349-10-сон билан рўйхатга олинган

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.03.2018 й.

N 1349-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

23.03.2018 й.

N 113-Н


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси фуқаро

авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация

ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикаси

авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-61) 16-бандига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида Халқаро фуқаро авиациясининг 60 ва 65 ёшга тўлган учувчилар таркибига ёшга оид чегараларни ўзгартириш билан боғлиқ бўлган стандартлари ва тавсия этилган амаллар (Чикаго Конвенциясининг 1-иловасига киритилган 172-тузатиш) талабларини Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида жорий қилиш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда) 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. 65 ёшга тўлган учувчилар таркиби Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвозларни бажаришда ўз вазифаларини бажаришга қўйилмайдилар.

Экипаж таркиби фақат битта учувчидан иборат бўлган ҳаво кемаларида халқаро тижорат ҳаво тушувларини бажарувчи 60 ёшга тўлган ҳаво кемаларининг командирлари (учувчилари) Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвозларни бажаришда ўз вазифаларини бажаришга қўйилмайдилар.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.



Бошлиқ                                                                       Т. Ўлжаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 256-модда

































Время: 0.0118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск