ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2018 й. ПҚ-3727-сон "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2018 й.

N ПҚ-3727



ДАВЛАТ МАДАНИЯТ

МУАССАСАЛАРИ ВА ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН  ТИЗИМИНИ  ЖОРИЙ

ЭТИШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА



2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатда давлат театрлари, цирклари, музейлари, ҳайвонот боғлари, концерт ташкилотлари, ижодий жамоалари, маданий-маърифий муассасалари (кейинги ўринларда давлат маданият муассасалари деб юритилади) ва давлат архивларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилиши маданият соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга, миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш юзасидан тизимли чора-тадбирларни амалга оширишга, санъатни ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантиришга, халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтиришни рағбатлантиришга, уни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этишга имкон берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги (кейинги ўринларда - "Ўзархив" агентлиги) томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондида бўлган ҳужжатли маданий мерос объектларини ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, бадиий ижодни, жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантириш, халқ тарихи ва унинг замонавий ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса, ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича белгиланган вазифалар маданият ва архивлар соҳасидаги малакали кадрларни рағбатлантирмасдан таъминланиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг ижодий маҳоратини муносиб баҳолашни таъминлашга, касбий даражасини ҳамда малакасини узлуксиз ошириши учун рағбатлантириш усулларини яратишга йўналтирилган меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий таъминотини яхшилаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, "Ўзархив" агентлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг:

2018 йил 1 июндан давлат маданият муассасалари артистлари, маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, ижодий ва бошқа ходимларининг, шунингдек, давлат архивлари бошқарув ходимлари ва мутахассисларининг (кейинги ўринларда - давлат маданият муассасалари ва давлат архивларининг ходимлари) меҳнат ҳақи миқдорларини ўртача 45 фоизга ошириш;

2018 йил 1 июндан давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг малака тоифалари ва лавозимлари бўйича базавий лавозим маошларини белгилашни назарда тутувчи меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ҳамда лавозим маошлари ўртасидаги тафовутни кўпайтириш ҳисобига касбий ўсишни рағбатлантириш;

2018 йил 1 июндан Ўзбекистон давлат цирки, ҳайвонот боғлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг кўзи ожизлар учун кутубхоналари ҳамда давлат архивлари ходимларининг алоҳида тоифаларига театр-концерт ташкилотларининг артистлари ва бадиий ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун белгиланган миқдорларда ҳар ойда тақдирлаш пули тўланишини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилиши ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўланиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва тегишли давлат маданият муассасалари ҳамда давлат архивларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларини;

мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойлик тақдирлаш пули белгиланадиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг алоҳида тоифалари рўйхатини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


4. 2018 йил 1 июндан концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган, юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 30 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-3454-сон қарорига 9-1-илованинг рус тилидаги матнида 4-позицияси "Ставки налога в % к налогооблагаемой базе" устунидаги "30" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва "Ўзархив" агентлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев ва "Ўзархив" агентлиги бош директори У.Б. Аъламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 май


"Халқ сўзи", 2018 йил 15 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 21 май, 20-сон, 421-модда








































Время: 0.2250
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск