ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2018 й. ПФ-5436-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сонли "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.05.2018 й.

N ПФ-5436



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017 ЙИЛ 18 АПРЕЛДАГИ ПФ-5019-СОНЛИ

"ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ  ИСЛОҲОТЛАРНИ  АМАЛГА

ОШИРИШ, МАМЛАКАТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ,

ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИ

ҲИМОЯСИНИ  ТАЪМИНЛАШДА  ПРОКУРАТУРА

ОРГАНЛАРИНИНГ   РОЛИНИ   КУЧАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Қонунлар ва қабул қилинаётган қарорларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сонли "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида"ги Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 майдаги

ПФ-5436-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5019-сонли "Ижтимоий-иқтисодий

ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация

қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли

ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг

ролини кучайтириш тўғрисида"ги Фармонига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 6-2-банд билан тўлдирилсин:

"6-2. Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг байроғи ва эмблемаси намуналари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланади".


2. 10 ва 11-бандлардаги "5-иловага" ва "6-иловага" деган сўзлар тегишинча "7-иловага" ва "8-иловага" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Қуйидаги мазмундаги 5 ва 6-иловалар билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 апрелдаги

ПФ-5019-сонли Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси прокуратураси байроғининг

ТАВСИФИ

    

      


Ўзбекистон Республикаси прокуратураси байроғи (кейинги ўринларда байроқ деб юритилади) барқарорлик, матонат, содиқлик, фидоийлик ва мардликни ифода этувчи мовий рангли тўғри бурчакли мато кўринишига эга.

Байроқ марказида геральдик белги - Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг эмблемаси тасвирланган.

Байроқ узунлиги - 250 см, эни - 125 см.

Байроқнинг ҳажми бошқача ҳам бўлиши мумкин, бироқ барча ҳолларда байроқнинг эни узунлигига нисбатан 1:2 бўлиши лозим.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 апрелдаги

ПФ-5019-сонли Фармонига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси прокуратураси

эмблемаси - геральдик белги

ТАВСИФИ

    

    


Геральдик белги - Ўзбекистон Республикаси прокуратураси эмблемаси пастки қисми чўзилган, юқори бурчаклари кесилган учбурчак қалқон кўринишига эга бўлиб, давлат ва жамиятни ҳимоя қилиш рамзини англатади.

Қалқон ортида - иккита диагонал кесишган ўткир тиғлари пастга йўналтирилган қиличлар жойлашган. Қиличлар дастаси бешта ҳалқадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фаолиятининг асосий принциплари - бирлик, марказлашганлик, қонунийлик, мустақиллик ва ошкораликни ифодалайди.

Қалқон юзаси ва қиличлар кумуш рангда. Қалқон марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербидан қалқоннинг камбар ҳошияларига қадар қуёш нурларини ифодаловчи бўртма тўғри чизиқлар тортилган.

Қалқоннинг чап томонида тўқ-кўк рангли бош ҳарфлар билан лотин алифбосида: "O'ZBEKISTON", ўнг томонида: "PROKURATURASI" деб ёзилган.

Геральдик белги қонун ҳужжатларига мувофиқ бир хил рангда (силуэт тарзида) тасвирланиши мумкин".


4. 5 ва 6-иловалардаги "5-илова" ва "6-илова" деган сўзлар тегишинча "7-илова" ва "8-илова" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 362-модда









































Время: 0.1967
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск