ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /

Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.05.2018 й. 3005-сон билан рўйхатга олинган 07.02.2018 й. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 3-сон, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 4 майда 3005-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистон нефть маҳсулотлари

ва газдан фойдаланишни назорат

қилиш давлат инспекцияси ва

Электр энергетикада назорат

бўйича давлат инспекциясининг

2018 йил 7 февралдаги

3, 2-сон қарорига

ИЛОВА



Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг

автоматлаштирилган тизимини жорий этиш

доирасида электр энергияси ва табиий газни

ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини

ўрнатиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги Ф-5022-сон "Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини (бундан буён матнда ЭНҲАТ деб юритилади) жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни (бундан буён матнда энергия ресурслари деб юритилади) ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


таъминотчи - энергия ресурсларини қабул қилиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб беришни таъминловчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва/ёки газ таъминоти ташкилотлари;


энергия ресурслари истеъмолчиси (бундан буён матнда истеъмолчи деб юритилади) - электр энергиясидан ва/ёки табиий газдан ишлаб чиқариш ва/ёки маиший эҳтиёжлари учун фойдаланилаётган жисмоний шахслар (бундан буён матнда маиший истеъмолчи деб юритилади) ва юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар;


энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг замонавий асбоблари (бундан буён матнда энергия ресурсларини ҳисобга олиш прибори деб юритилади) - энергия ресурслари сарфини ҳисобга олиш прибори бўлиб, истеъмол қилинган энергия ресурсларининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми унинг кўрсаткичлари асосида аниқланади.


2. Мазкур Низом талаблари ЭНҲАТ жорий этиш доирасида янгидан ўрнатилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари учун тааллуқлидир.



2-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАРДА ВА ЮРИДИК

ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ТАДБИРКОРЛИК

ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРДА ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ ЎРНАТИШ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Таъминотчи томонидан тегишлича электр ва газ тармоқларига уланиш учун истеъмолчига бериладиган техник шартларда ЭНҲАТ жорий этиш доирасида энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича қўйиладиган талаблар кўрсатилиши лозим.


4. Истеъмолчиларнинг электр таъминоти ва газ таъминоти лойиҳаларида ЭНҲАТ жорий этиш доирасида энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари бўйича алоҳида қисм назарда тутилиши керак.


5. ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари, шунингдек ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатиладиган бошқа зарур элементлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган тартибда ўрнатилади.



3-БОБ. МАИШИЙ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРДА

ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ПРИБОРЛАРИНИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


6. ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича ишлар таъминотчи томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ мустақил равишда ташкил этилади.


7. Таъминотчи ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича ишлар бошланишдан камида 10 кун олдин жойлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маиший истеъмолчиларни бу ҳақда хабардор қилади.


8. ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатиладиган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини, шунингдек улар ўрнатиладиган махсус шкафларни харид қилиш, шу жумладан мавжуд (шунингдек индукцион, газ температураси ва босими бўйича коррекциясиз) приборларни алмаштириш, монтаж қилиш, давлат қиёсловидан (шу жумладан, даврий давлат қиёсловидан) ўтказиш ҳамда ўрнатиш таъминотчи ҳисобидан амалга оширилади, таъминотчи ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) томонидан маиший истеъмолчи иштирокида бепул уланади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.



4-БОБ. ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ ЎРНАТИШ


9. Юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларга ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини монтаж қилиш истеъмолчининг танлови бўйича таъминотчи ёки махсус монтаж қилувчи ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилади.

Бунда, энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари, шу жумладан электр энергиясини ҳисобга олиш элементларини монтаж қилиш электр таъминоти ва/ёки газ таъминоти лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилади.


10. ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари:

юридик шахсларга ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларга ҳамда якка тартибда қурилган уй-жойларга ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тармоқларнинг мансублик чегарасида;

кўп хонадонли уй-жойларда ва намунали лойиҳалар бўйича қурилган алоҳида уй-жойларда уларнинг электр ва газ таъминоти лойиҳаларида белгиланган махсус жойларга ўрнатилади.


11. Электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари Электр қурилмаларни тузилиши қоидалари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан техник ҳужжатларга тегишли деб топилган, 2004 йил 27 февралдаги 20-15-62/24-сон) талабларига мувофиқ ўрнатилиши керак.


12. Табиий газни ҳисобга олиш приборларини танлаш, жойлаштириш ва ўрнатиш ШНҚ 2.04.08-13 "Газ таъминоти. Лойиҳалар меъёрлари"га мувофиқ амалга оширилади.


13. Истеъмолчилардаги мавжуд ҳисобга олиш приборларини, шу жумладан индукцион, газ температураси ва босими бўйича коррекциясиз ишлайдиган ҳисобга олиш приборларини ечиб олиш (демонтаж қилиш) ва ЭНҲАТ жорий этиш доирасида ўрнатилаётган энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш таъминотчининг ваколатли ходими томонидан Бюро вакили ва истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.


14. Таъминотчининг ваколатли ходими ва Бюро вакили маиший истеъмолчилардаги энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборларини ечиш ва ўрнатиш ишларини соат 8.00 дан 20.00 гача амалга оширилади.

Бунда таъминотчининг ваколатли ходими ва Бюро вакили истеъмолчига ўзининг хизмат гувоҳномасини кўрсатишга мажбур.


15. Таъминотчининг ваколатли ходими истеъмолчидаги энергия ресурсларини ҳисобга олувчи мавжуд ҳисобга олиш приборларни ечиб олишда Бюро вакили ва истеъмолчи иштирокида ҳисобга олиш приборини ва ундаги пломбаларни бутунлигини текширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади ҳамда далолатноманинг барча нусхалари таъминотчининг ваколатли ходими, Бюро вакили ва истеъмолчи томонидан имзоланади.


16. Далолатномада ҳисобга олиш приборининг тури, унинг завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ечиш пайтидаги кўрсаткичи ва бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади. Далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади, қолган нусхалари таъминотчи ва Бюрода қолади.


17. Истеъмолчида мавжуд ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгарганда, приборга зарар етказилганда (истеъмолчининг айби билан) ёки пломбалари бузилганда, ҳисобга олиш приборларидан ташқари бошқа энергия ресурсларини қабул қилгичлар уланганда ва амалда истеъмол қилинган энергия ресурсларининг кўрсаткичларини камайтириш мақсадида бошқа қоида бузишларга йўл қўйилганда, таъминотчининг ваколатли ходими Бюро вакили билан биргаликда истеъмолчи иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ва Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган тартибда далолатнома тузади.


18. Таъминотчининг ваколатли ходими томонидан маиший истеъмолчиларга энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборининг давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат тақдим этилади.


19. Энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган ва улангандан сўнг таъминотчининг ваколатли ходими Бюро вакили ҳамда истеъмолчи иштирокида энергия ресурсларининг ҳисобга олиш прибори ўрнатилганлиги тўғрисида уч нусхада далолатнома тузади.

Далолатномада ҳисобга олиш приборининг тури, завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ўрнатилган пайтдаги кўрсаткичлари, давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат ва пломбалар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Далолатнома таъминотчининг ваколатли ходими, Бюро вакили ва истеъмолчи томонидан имзоланади, бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади, қолган нусхалари таъминотчи ва Бюрода қолади.


20. Энергия ресурсларини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган ва улангандан сўнг таъминотчининг ваколатли ходими ва Бюро вакили истеъмолчи иштирокида:

а) электр энергиясини ҳисобга олиш приборининг клемма қопқоғини (схемасини), ўлчов ток трансформаторларининг клеммаларини, ҳисобга олиш асбобининг хотира блокини ва дастурлашга кириш тугмасини (ўчиргичини), ўтиш клеммаларини, кучланиш ўлчов трансформатори ажратгичларининг юритмаларини ва ҳимоя автоматларини пломбалайди;

б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қуйидагича пломбаланилади:

маиший истеъмолчиларда ҳисоблаш механизмини (электрон кўрсаткичларини) ва ҳисобга олиш приборининг газ ўтказгич билан улаш муфтасини;

юридик шахсларда:

босим датчикининг вентилли блоки;

ёпиқ ҳолатда атмосфера билан алоқа учун вентили;

очиқ ҳолатда босим датчигининг газ билан алоқа вентили;

ҳисоб-китоб механизми;

электрон корректори;

босим датчиги;

ҳарорат датчиги;

коррекция блоки алоқа кабелининг кириши;

сарф, босим, ҳарорат датчикларининг сигнал симлари;

ҳисобга олиш приборларининг тўғри участкалари, фильтрнинг, киришли/чиқишли кранларнинг, байпаснинг фланцли уланмалари;

кириш/чиқиш пуфловчи вентиллари.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтегаз" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 380-модда








































Время: 0.0326
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск