ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Қурилиш материаллари саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2018 й. ПҚ-3696-сон "Ички бозорни цемент билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2018 й.

N ПҚ-3696



ИЧКИ БОЗОРНИ ЦЕМЕНТ БИЛАН

БАРҚАРОР ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



Мамлакатда аҳоли пунктлари, айниқса қишлоқларнинг қиёфасини яхшилаш, кўп қаватли арзон уй-жойлар, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ва республика ҳудудларини ривожлантириш дастурларига киритилган бошқа объектларни қуриш бўйича изчил равишда комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ва унга нархларнинг шаклланиш механизмлари жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган кенг кўламли инфратузилма лойиҳалари доирасида объектлар қурилишини сифатли ва ўз вақтида якунлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Цемент ишлаб чиқариш саноатини жадал ривожлантиришни таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва иқтисодиёт тармоқларининг цементга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, ижтимоий ва йўл-транспорт инфратузилма объектлари қурилишини ўз вақтида якунлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзқурилишматериаллари" АЖнинг 2018 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар учун арзон уй-жойларни, ижтимоий соҳа, транспорт инфратузилмаси ва сув хўжалиги объектларини марказлашган манбалар ҳисобидан кўришни амалга оширувчи пудрат ташкилотларига цемент ишлаб чиқарувчи монополист корхоналар томонидан икки миллион тонна ҳажмдаги цементни бир тоннаси учун 367 минг сўм (ҚҚС билан) нархда икки томонлама шартномалар бўйича 100 фоиз олдиндан тўлов асосида сотиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкасида:


а) "Солиқ солинадиган базанинг миқдори (ҚҚС ва акциз солиғисиз)" устунида:

"Цемент**" позициясида "1 тонна учун 145 000 сўмдан юқори" сўзлари "1 тонна учун 280 000*** сўмдан юқори" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Клинкер**" позициясида "1 тонна учун 120 000 сўмдан юқори" сўзлари "1 тонна учун 260 000*** сўмдан юқори" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги ҳавола билан тўлдирилсин:

"***) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биржа савдоларидаги нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, солиқ солинадиган базанинг миқдорини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга".


3. Мазкур қарорнинг 2-банди ҳужжат расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва "Ўзқурилишматериаллари" АЖ бошқаруви раиси Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 7 май, 18-сон, 366-модда








































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск