ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23-сон, Ички ишлар вазирлигининг 32-сон "Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 25.04.2018 й. Қарори (АВ томонидан 12.05.2018 й. 2472-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2018 й.

N 2472-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.04.2018 й.

N 23


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.04.2018 й.

N 32


ҚАРОРИ



Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт

воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш

учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 183-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16 ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2472, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 343-модда) билан тасдиқланган Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


         

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

     





Қарорга

ИЛОВА



Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт

воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш

учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тиббий меҳнат эксперт комиссиялари (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) томонидан бепул амалга оширилади.".


2. 10-банддан "ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг талаблари асосида транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнида ҳайдовчилар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 25-банд учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"протез бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари протез устахоналарида назорат кўригидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида (махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга рухсат этилаётган чап оёғи тўлиқ ёки қисман ампутация қилинган шахсларга).".


4. Қуйидаги мазмундаги 2-1-боб билан тўлдирилсин:


"2-1-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларни махсус

ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат

узатгичли енгил транспорт воситаларини

бошқариш учун тиббий кўрикдан ўтказиш


27-1. Ногиронлиги бўлган шахслар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш учун ариза билан турар жойдаги ТМЭКга мурожаат қилади.

27-2. Ногиронлиги бўлган шахсларни ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтказиш муддати 3 календарь кунидан ошмаслиги керак. Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати мураккаб, қўшимча тиббий кўрик талаб этилганда ТМЭК раиси томонидан, асосланган холда, 14 календарь кунига узайтирилиши мумкин.

27-3. ТМЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра унинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланадиган хулоса расмийлаштирилади.

27-4. Ногиронлиги бўлган ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодлар тиббий кўрикдан ўтиш учун ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган ҳужжатларга ногиронликни белгиловчи ТМЭК хулосасини илова қилган ҳолда умумий асосларда тиббий комиссияга мурожаат қиладилар.

Бунда тиббий комиссия томонидан ногиронлиги бўлган шахсга 083ҳ шаклидаги тиббий маълумотнома фақат "В" тоифасидаги шахсий транспорт воситасини бошқаришга яроқли ёки яроқсиз деб берилади.

27-5. Қуйидагилар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) узатгичли енгил транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма ҳисобланади:

ҳаракатнинг ифодаланган чегараланишига сабаб бўладиган оёқ кафт деформацияси;

оёқнинг 7 см ва ундан ортиқроқ калталиги;

бир ёки иккала сон суягининг ампутацион чўлтоқлиги, чўлтоқлик қайси қисмдан бўлиши ва протезлаш имкониятидан қатъий назар;

бир ёки иккала оёқ болдир соҳасининг ампутацион чўлтоқлиги;

бир томонлама сон ёки болдир қисми чўлтоғи, иккинчи оёқнинг ҳаракат ёки статик фаолиятининг ифодаланган даражадаги бузилиши билан (оёқ панжасининг ампутацион чўлтоқлиги, деформацияси, қон томир касалликлари, йирик периферик нервларнинг шикастланиши ва бошқалар);

юриш, ўтириш фаолиятининг бузилишига олиб келувчи умуртқа поғонаси, тос ёки иккала оёқларнинг турғун деформацияси ёки касалликлари (оёқларнинг анкилозловчи полиартрити, оғир даражадаги кифосколиоз ва спондилити, псевдоартроз, эндартерит II ва III даражаси, филоёқлилик ва бошқалар);

ўтириш ҳолати сақланган пастки оёқларнинг парези ёки фалажлиги;

чап оёқ қон томир ва нерв толаларининг шикастланиши, ифодаланган трофик бузилишлари билан.

27-6. Қуйидагилар автоматик трансмиссия воситаси ёрдамида транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма ҳисобланади:

чап қўл ёки кафтнинг йўқлиги;

чап оёқ ёки оёқ панжасининг йўқлиги;

кафт ёки чап оёқ панжасининг деформацияси, ҳаракатнинг ифодаланган бузилишлари билан;

чап сон ёки болдир чўлтоқлиги, бир вақтнинг ўзида чап қўлнинг йўқлиги;

ўнг кафт бармоқ ёки фалангаларининг йўқлиги, шунингдек, фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги (бош бармоқнинг 2 та фалангаси йўқлиги, бош бармоқ сақланган ҳолда, ўнг қўлнинг иккита ва ундан ортиқ бармоқларининг йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, ёхуд битта бармоқнинг келтирувчи функциясининг йўқлиги);

мустақил ҳаракатланиш лаёқатининг I ва II даражали бузилиши билан кечувчи чап томонлама гемипарез.".


5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 14 май, 19-сон, 415-модда









































Время: 0.1734
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск