ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2018 й. 210-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни статистик ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.2018 й.

N 210



НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ

СТАТИСТИК ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ҳозирги вақтда масъул вазирликлар ва идоралар томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олишнинг тизими етарли даражада ишлаб чиқилмаган, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий аҳволини мониторинг қилиш имконини берувчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини етарли даражада жорий этишда ва уларга ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишда камчиликлар қайд этилмоқда.

Шу билан бирга, мавжуд статистик кўрсаткичлар асосида шакллантирилган ахборотлар ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг турли гуруҳлари ҳолатини тўлақонли таҳлил қилиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, баҳолаш имконини бермайди.

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларини қамраб олишга имкон берувчи статистик ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича Комплекс чора-тадбирлар дастурининг 9-бандини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат статистика ҳисоботи асосида ногиронлиги бўлган шахслар сони, имконияти чекланган (ногиронлиги бўлган) ўқувчилар учун мослаштирилган инфратузилма ва материалларга эга мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари, реабилитация марказлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2018 йил ҳисобот давридан бошлаб тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан жамланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолиятини акс эттирувчи қўшимча статистик кўрсаткичлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг турли гуруҳлари ҳолатини баҳолашга имкон берувчи тўлиқ статистик маълумотларни шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этиладиган маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги юзасидан шахсий масъулият вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 мартдаги

210-сон қарорига

ИЛОВА



2018 йил ҳисобот давридан бошлаб

тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан

ишлаб чиқиладиган ва Ўзбекистон Республикаси

Давлат статистика қўмитаси томонидан жамланадиган

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолиятини

акс эттирувчи қўшимча статистик кўрсаткичлар

РЎЙХАТИ


          

Кўрсаткичлар

Маълумот тақдим этиш учун масъуллар

Тақдим этиш шакли

(давлат статистика ҳисоботи, идоравий маълумот)

1. Имконияти чекланган (ногиронлиги бўлган) ўқувчилар учун мослаштирилган инфратузилма ва материалларга эга олий таълим муассасалари

Олий таълим муассасалари

4-talim shakli

Давлат статистика ҳисоботи

2. Ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларнинг мавжудлиги:

ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун қулай бўлган жамоат йўловчи транспорти (автобуслар) сони

Ўзбекистон автомобиль

транспортиагентлиги

идоравий маълумот

сурдо таржима билан ёки ўтувчи ёзувлар билан бирга олиб борилаётган телекўрсатувлар сони

Ўзбекистон Миллий

телерадиокомпанияси

идоравий маълумот

имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар билан таъминланган давлат ташкилотларнинг веб-сайтлари сони (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги функциялари ва бошқалар)

Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги

идоравий маълумот

3. Туманлар ва шаҳарлар бўйича ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага олиш

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги

идоравий маълумот

4. АБКМга мурожаат қилган ногиронлиги бўлган шахслардан ишга жойлаштирилганлар сони:

давлат ташкилотларига, ҳудудлар, жинси ва ёши бўйича

шу жумладан 3% квота бўйича

нодавлат ташкилотларига, ҳудудлар, жинси ва ёши бўйича

шу жумладан 3% квота бўйича

якка тартибдаги тадбиркорларга, ҳудудлар, жинси ва ёши бўйича

Давлат солиқ қўмитаси

идоравий маълумот

5. Ногиронлиги бўлган шахслар сони:

Туман ва шаҳар

ҳокимликлари

2-uy-joy (янги шакл)

Давлат статистика ҳисоботи

уй-жой билан таъминланганлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича

яшаш шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлганлар, туманлар ва шаҳарлар кесимида

6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган моддий ёрдам олган ногиронлиги бўлган шахслар сони

Фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари

1-NNT shakliga ilova (mahalla)

Давлат статистика ҳисоботи

7. Санаторий-курортларда даволаниш учун мурожаат қилган ногиронлиги бўлган шахслар сони:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

идоравий маълумот

яшаш жойи бўйича

санаторий-курортда даволаш тури бўйича

8. Санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланма олган ногиронлиги бўлган шахслар сони:

яшаш жойи бўйича

санаторий-курорт муассасасининг номи бўйича

9. Ташкилотларга тегишли бўлган пандуслар билан жиҳозланган бинолар сони

Ташкилотлар

1-korxona, 1-KB, 1-notijorat,

1-NNT shakli бўйича

Давлат статистика

ҳисоботлари

           

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 март










































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск