язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 05.02.2018 й. 44-сон "Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.02.2018 й. 1794-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.02.2018 й.

N 1794-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

05.02.2018 й.

N 44


БУЙРУҒИ



Супер элита, элита ва кейинги авлодларга

мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш

ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2008 йил 22 мартдаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794, 2008 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     З. Мирзаев






Буйруққа

ИЛОВА



Супер элита, элита ва кейинги авлодларга

мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш

ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, хизмат кўрсатувчи тегишли банк(лар) ҳамда ирригация тизими бошқармаси раҳбарлари, туманда жойлашган "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимидаги дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари (раҳбар ўринбосари) ёки унинг филиали раҳбари, туман "Давуруғназоратмарказ" инспекцияси, "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман "Давтехназорат" инспекцияси вакиллари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти (агрономи) ҳамда бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари (раҳбарлари) келишув асосида киритилиши лозим.".


2. 17-банднинг "д" кичик бандидаги "туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди" деган сўзлар "Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (шаҳар) филиали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-иловада:


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

7.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги


сўнгги 3 йилда кузатилмаган


10 балл

"Агрокимёҳимоя" ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали маълумотномаси


сўнгги 2 йилда кузатилмаган


5 балл

сўнгги 1 йил давомида кузатилган


1 балл

сўнгги 3 йил давомида кузатилган


0 балл

".


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва "Ўзагрокимёҳимоя" акциядорлик жамияти билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 143-модда