Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 31.01.2018 й. 43-сон "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.02.2018 й. 1523-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.02.2018 й.

N 1523-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

31.01.2018 й.

N 43


БУЙРУҒИ



Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини

беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида

низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи (рўйхат рақами 1523, 2005 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 358-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Вазир                                                              З. Мирзаев






Буйруққа

ИЛОВА



Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини

беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 9-банддаги "туман фермерлари кенгашига", "Туман фермерлари кенгаши" ва "Туман фермерлари кенгашининг" деган сўзлар тегишинча "туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига", "Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши" ва "Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 10-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "туман фермерлари кенгашининг" деган сўзлар "туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 20-бандда:


"а" кичик банд биринчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилади (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).";


"б" кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда комиссияга меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш жойидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.";


"г" кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссияга техника воситалари техник паспортлари тақдим этилади (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).";

қуйидаги мазмундаги ўттиз бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"е) талабгор Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда берилган тавсиянома хатга эга бўлса, 10 балл билан баҳоланади.";

ўттиз бешинчи хатбоши ўттиз олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 34-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.".


5. 2-илова ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан келишилган.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА



"Фермер хўжалигини юритиш

учун ер участкаларини беришда

танлов ғолибини аниқлаш

тартиби тўғрисида низомга

2-ИЛОВА



Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда

талабгорларнинг имкониятларини баҳолайдиган

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

Т/р

Баҳолаш мезонлари


Рейтинг кўрсаткичлари


Рейтинг

баллари


Тақдим этиладиган

ҳужжатлар


1.

Мутахассислиги

Фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассисликка эга


10 балл

Маълумот тўғрисидаги ҳужжат

Агроном, иқтисодчи, юрист


9 балл

Инженер, ҳисобчи


8 балл

Механик, зоотехник, ветеринар


7 балл

Бошқа мутахассис


5 балл

2.

Қишлоқ хўжалигидаги иш стажи

15 йил ва ундан юқори


10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан 15 йилгача


9 балл

5 йилдан 10 йилгача


8 балл

3 йилдан 5 йилгача


7 балл

1 йилдан 3 йилгача


6 балл

3.

Маълумоти

Олий


10 балл

Маълумот тўғрисидаги ҳужжат

Ўрта махсус


7 балл

Ўрта


5 балл

4.

Фермерликка талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисоб варағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки

Энг кам ойлик иш ҳақининг:


Банк маълумотномаси. Танловга мол-мулк таклиф этилган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат

500 баробаридан юқори


10 балл

400 баробаридан 499 баробаригача


8 балл

300 баробаридан 399 баробаригача


6 балл

200 баробаридан 299 баробаригача


4 балл

5.

Талабгорга ёки унинг оила аъзоларига (оила аъзоларининг нотариал тасдиқлаган розилиги билан) тегишли яроқли техника

Ҳайдов трактори ёки ўрим техникаси


10 балл

Техник паспорт

Ишлов бериш трактори


9 балл

Транспорт трактори


8 балл

Юк машинаси


2 балл

Енгил машинаси


1 балл

Бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси


1 балл

6.

Оилавий пудратчи ёки фермер хўжалиги бошлиғи, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходимлари (фермер хўжаликлари ходимлари ва оилавий пудратчилар бундан мустасно) учун сўнгги уч йил давомида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилиши


(энг юқори балл барча турдаги маҳсулот етказиш шартномалари бажарилганда берилади)


туман статистика бўлими ёки қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан берилган маълумотнома

3 йил сурункали бажарганда


8 - 10 балл

3 йилдан 2 йил бажарганда


6 - 8 балл

3 йилдан 1 йил бажарганда


4 - 6 балл

7.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда берилган тавсиянома хат


10 балл

Тавсиянома хат

8.

Аризада ва бизнес режада баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги


Аризадаги таклифлар ва бизнес режанинг асосий кўрсаткичларидан келиб чиқилади


5 баллдан

10 баллгача


Ариза, бизнес режа ва зарур ҳолларда тавсиянома хатлар


".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 февраль, 8-сон, 142-модда































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск